705 мустақил аудитор ҳисоботи (хулосаси)да фикрни модификациялаш


Қонунчилик ва тартибга солувчи органларнинг бошқа талаблари бўйича ҳисобот (хулоса)


Download 1.39 Mb.
bet11/14
Sana04.02.2023
Hajmi1.39 Mb.
#1159926
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14
Bog'liq
A038 2012 IAASB Handbook ISA 705 uzb

Қонунчилик ва тартибга солувчи органларнинг бошқа талаблари бўйича ҳисобот (хулоса)
[Аудиторлик ҳисоботи (хулосаси) мазкур қисмининг шакли ва мазмуни аудиторнинг ҳисоботлар (хулосалар) тақдим этиш бўйича бошқа вазифалари хусусиятига қараб ўзгаради.]
[Аудиторнинг имзоси]
[Аудиторлик ҳисоботи (хулосаси) санаси]
[Auditor’s address]

3-мисол:

Вазиятлар қуйидагиларни ўз ичига олади:

  • Тадбиркорлик субъекти раҳбарияти томонидан Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига мувофиқ тайёрланган умумий фойдаланиш учун мўлжалланган молиявий ҳисоботлар тўлиқ тўпламининг аудити.

  • Аудит келишуви шартларида тадбиркорлик субъекти раҳбариятининг молиявий ҳисоботларни тайёрлаш учун жавобгарлиги тавсифи АХС 210 га мувофиқ акс эттирилган.

  • Аудитор хорижий қўшма корхонага инвестициялар хусусида етарлича тегишли аудиторлик далилларини олиш имкониятига эга бўлмаган. Етарлича тегишли аудиторлик далилларини олиш имконияти йўқлиги кўрсатиши мумкин бўлган таъсир молиявий ҳисоботлар учун муҳим, лекин кенг қамровли эмас.

  • Молиявий ҳисоботлар аудитини ўтказишга қўшимча равишда аудиторга маҳаллий қонунчиликда назарда тутилган ҳисоботларни тақдим этиш бўйича бошқа вазифалар ҳам юкланган.


МУСТАҚИЛ АУДИТОР ҲИСОБОТИ (ХУЛОСАСИ)
[Тегишли адресат]
Молиявий ҳисоботлар бўйича аудиторлик ҳисоботи (хулоса)20
Биз АВС компаниясининг 20Х1 йил 31 декабр ҳолатига бўлган молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисоботидан, кўрсатилган санада тугаган йил мобайнида фойда ва зарарлар тўғрисида ҳисоботдан, хусусий капиталдаги ўзгаришлар тўғрисида ҳисоботдан, пул оқимлари тўғрисида ҳисоботдан, шунингдек ҳисоб сиёсати аҳамиятли қоидаларининг қисқача тавсифи ва бошқа изоҳловчи маълумотлардан иборат бўлган илова қилинаётган молиявий ҳисоботлар аудитини ўтказдик.
Компания21 раҳбариятининг молиявий ҳисоботлар учун жавобгарлиги
Компания раҳбарияти мазкур молиявий ҳисоботларни Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига мувофиқ тайёрлаш ва ҳаққоний тақдим этиш,22 шунингдек Компания раҳбарияти фирибгарлик ёки хато туфайли юзага келган муҳим бузиб кўрсатишлардан холи молиявий ҳисоботларни тайёрлаш учун зарур деб ҳисоблайдиган ички назорат тизимини таъминлаш учун жавобгар бўлади.
Аудиторнинг жавобгарлиги
Бизнинг жавобгарлигимиз мазкур молиявий ҳисоботлар бўйича ўзимиз ўтказган аудит асосида фикр билдиришдан иборат. Биз аудитни Аудитнинг Халқаро Стандартларига мувофиқ ўтказдик. Мазкур стандартлар бизга ахлоқий талабларни бажариш, шунингдек аудитни молиявий ҳисоботларда муҳим бузиб кўрсатишлар мавжуд эмаслигига оқилона ишонч билдиришни таъминлайдиган тарзда режалаштириш ва ўтказиш мажбуриятини юклайди.
Аудит молиявий ҳисоботларда акс эттирилган суммалар ва очиб бериладиган маълумотлар бўйича аудиторлик далилларини олиш учун тартиб-таомилларни бажаришни ўз ичига олади. Танланган тартиб-таомиллар аудиторнинг мулоҳазасига, шу жумладан фирибгарлик ёки хато туфайли молиявий ҳисоботларда юзага келиши мумкин бўлган муҳим бузиб кўрсатишлар рискларига берилган баҳога боғлиқдир. Бундай рискларни баҳолашда, тадбиркорлик субъекти ички назорат тизимининг самарадорлиги тўғрисида фикр билдириш мақсадида23 эмас, балки вазиятга мос келадиган аудиторлик тартиб-таомилларини ишлаб чиқиш мақсадида, аудитор тадбиркорлик субъекти ўз молиявий ҳисоботларини тайёрлаши ва ҳаққоний тақдим этиши билан боғлиқ бўлган ички назорат тизимини кўриб чиқади.24 Аудит ўтказиш қўлланилаётган ҳисоб сиёсатининг мақбуллигини ва тадбиркорлик субъекти раҳбарияти томонидан ҳисоблаб чиқилган баҳоларнинг асослилигини баҳолашни, шунингдек молиявий ҳисоботларнинг умумий ифодаланишини баҳолашни ҳам ўз ичига олади.
Биз ўзимиз олган аудиторлик далиллари ўз аудиторлик фикримизни қўшимча изоҳлар билан билдиришда асос сифатида таяниш учун етарлича тегишли далиллардир деб ҳисоблаймиз.
Қўшимча изоҳлар билан фикр билдириш учун асос
АВС компанияси йил давомида сотиб олган ва улуш бўйича ҳисобга олиш усули бўйича акс эттирилган XYZ хорижий қўшма корхонасига амалга оширган инвестициялар 20Х1 йил 31 декабр ҳолатига бўлган молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисоботида ххх суммада акс эттирилган, АВС компаниясининг XYZ хорижий қўшма корхонаси соф фойдасидаги улуши эса ххх миқдорида АВС компаниясининг кўрсатилган санада тугаган йил учун фойдаси жумласига киритилган. Биз 20Х1 йил 31 декабр ҳолатига бўлган АВС компанияси XYZ хорижий қўшма корхонасига амалга оширган инвестицияларнинг баланс қиймати ва XYZ хорижий қўшма корхонаси йил давомида олган соф фойдада АВС компаниясининг улуши хусусида етарлича тегишли аудиторлик далиллари олиш имкониятига эга бўлганимиз йўқ, чунки бизга XYZ хорижий қўшма корхонасининг молиявий ахбороти билан танишиш, унинг раҳбарияти ва аудиторлари билан мулоқот қилиш имконияти берилмади. Бинобарин, биз мазкур суммаларга бирон-бир тузатишлар киритиш зарур бўлгани ёки бўлмаганини аниқлай олмадик.
Қўшимча изоҳлар билан фикр
Бизнинг фикримизча, қўшимча изоҳлар билан фикр билдириш учун асос ифодаланаётган параграфда тавсифланган жиҳат кўрсатиши мумкин бўлган таъсирни истисно этганда, молиявий ҳисоботлар АВС компаниясининг 20Х1 йил 31 декабргача бўлган молиявий ҳолатини, ва кўрсатилган санада тугаган йил мобайнида унинг молиявий натижаларини ва пул оқимларини барча муҳим жиҳатларда Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига мувофиқ ҳаққоний акс эттиради (ёки ҳаққоний ва тўғри тасаввур беради).

Download 1.39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling