705 мустақил аудитор ҳисоботи (хулосаси)да фикрни модификациялаш
Қонунчилик ва тартибга солувчи органларнинг бошқа талаблари бўйича ҳисобот (хулоса)
Download 1.39 Mb.
|
A038 2012 IAASB Handbook ISA 705 uzb
- Bu sahifa navigatsiya:
- 4-мисол
Қонунчилик ва тартибга солувчи органларнинг бошқа талаблари бўйича ҳисобот (хулоса)
[Аудиторлик ҳисоботи (хулосаси) мазкур қисмининг шакли ва мазмуни аудиторнинг ҳисоботлар (хулосалар) тақдим этиш бўйича бошқа вазифалари хусусиятига қараб ўзгаради.] [Аудиторнинг имзоси] [Аудиторлик ҳисоботи (хулосаси) санаси] [Аудиторнинг манзили]
МУСТАҚИЛ АУДИТОР ҲИСОБОТИ (ХУЛОСАСИ) [Тегишли адресат] Молиявий ҳисоботлар бўйича аудиторлик ҳисоботи (хулоса)25 Биз АВС компаниясининг 20Х1 йил 31 декабр ҳолатига бўлган молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисоботидан, кўрсатилган санада тугаган йил мобайнида фойда ва зарарлар тўғрисида ҳисоботдан, хусусий капиталдаги ўзгаришлар тўғрисида ҳисоботдан, пул оқимлари тўғрисида ҳисоботдан, шунингдек ҳисоб сиёсати аҳамиятли қоидаларининг қисқача тавсифи ва бошқа изоҳловчи маълумотлардан иборат бўлган илова қилинаётган молиявий ҳисоботлар аудитини ўтказиш учун жалб қилиндик. Компания26 раҳбариятининг молиявий ҳисоботлар учун жавобгарлиги Компания раҳбарияти мазкур молиявий ҳисоботларни Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига мувофиқ тайёрлаш ва ҳаққоний тақдим этиш,27 шунингдек Компания раҳбарияти фирибгарлик ёки хато туфайли юзага келган муҳим бузиб кўрсатишлардан холи молиявий ҳисоботларни тайёрлаш учун зарур деб ҳисоблайдиган ички назорат тизимини таъминлаш учун жавобгар бўлади. Аудиторнинг жавобгарлиги Бизнинг жавобгарлигимиз мазкур молиявий ҳисоботлар бўйича ўзимиз Аудитнинг Халқаро Стандартларига мувофиқ ўтказган аудит асосида фикр билдиришдан иборат. Бироқ, фикр билдиришдан бош тортиш учун асос ифодаланган параграфда тавсифланган жиҳат туфайли, биз аудиторлик фикрини ифодалаш учун асосни таъминлашга қодир бўлган етарлича тегишли аудиторлик далилларини олиш имкониятига эга бўлганимиз йўқ. Фикр билдиришдан бош тортиш учун асос АВС компанияси XYZ хорижий қўшма корхонаси (Х мамлакати)га амалга оширган инвестициялар Компаниянинг молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисоботида ххх миқдорида акс эттирилган бўлиб, бу 20Х1 йил 31 декабр ҳолатига бўлган АВС компанияси соф активларининг 90% ни ташкил этади. Бизга XYZ хорижий қўшма корхонасининг раҳбарияти ва аудиторлари билан мулоқот қилиш, шу жумладан XYZ хорижий қўшма корхонаси аудиторларининг аудиторлик ҳужжатлари билан танишиш имконияти берилмади. Натижада биз Компаниянинг биргаликда бошқарилаётган XYZ хорижий қўшма корхонаси активларидаги пропорционал улуши, унинг XYZ хорижий қўшма корхонаси қўшма мажбуриятларидаги пропорционал улуши, унинг XYZ хорижий қўшма корхонаси йил давомида олган даромад ва қилган харажатлардаги пропорционал улушига, шунингдек хусусий капиталдаги ўзгаришлар тўғрисида ҳисобот ва пул оқимлари тўғрисида ҳисоботни ташкил этувчи элементларга бирон-бир тузатишлар киритиш зарур бўлгани ёки бўлмаганини аниқлай олмадик. Фикр билдиришдан бош тортиш Фикр билдиришдан бош тортиш учун асос ифодаланаётган параграфда тавсифланган жиҳат аҳамиятга молик бўлгани боис, биз аудиторлик фикрини ифодалаш учун асосни таъминлашга қодир бўлган етарлича тегишли аудиторлик далилларини олиш имкониятига эга бўлганимиз йўқ. Бинобарин, биз молиявий ҳисоботлар бўйича фикр билдирмаймиз. Download 1.39 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling