705 мустақил аудитор ҳисоботи (хулосаси)да фикрни модификациялаш
Қонунчилик ва тартибга солувчи органларнинг бошқа талаблари бўйича ҳисобот (хулоса)
Download 1.39 Mb.
|
A038 2012 IAASB Handbook ISA 705 uzb
- Bu sahifa navigatsiya:
- 2-мисол
Қонунчилик ва тартибга солувчи органларнинг бошқа талаблари бўйича ҳисобот (хулоса)
[Аудиторлик ҳисоботи (хулосаси) мазкур қисмининг шакли ва мазмуни аудиторнинг ҳисоботлар (хулосалар) тақдим этиш бўйича бошқа вазифалари хусусиятига қараб ўзгаради.] [Аудиторнинг имзоси] [Аудиторлик ҳисоботи (хулосаси) санаси] [Аудиторнинг манзили]
МУСТАҚИЛ АУДИТОР ҲИСОБОТИ (ХУЛОСАСИ) [Тегишли адресат] Жамланган (консолидацияланган) молиявий ҳисоботлар бўйича аудиторлик ҳисоботи (хулоса)15 Биз АВС компанияси ва унинг шуъба компанияларининг 20Х1 йил 31 декабр ҳолатига бўлган жамланган (консолидацияланган) молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисоботидан, кўрсатилган санада тугаган йил мобайнида фойда ва зарарлар тўғрисида жамланган (консолидацияланган) ҳисоботдан, хусусий капиталдаги ўзгаришлар тўғрисида жамланган (консолидацияланган) ҳисоботдан, пул оқимлари тўғрисида жамланган (консолидацияланган) ҳисоботдан, шунингдек ҳисоб сиёсати аҳамиятли қоидаларининг қисқача тавсифи ва бошқа изоҳловчи маълумотлардан иборат бўлган илова қилинаётган жамланган (консолидацияланган) молиявий ҳисоботлар аудитини ўтказдик. Компания16 раҳбариятининг жамланган (консолидацияланган) молиявий ҳисоботлар учун жавобгарлиги Компания раҳбарияти мазкур молиявий ҳисоботларни Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига мувофиқ тайёрлаш ва ҳаққоний тақдим этиш,17 шунингдек Компания раҳбарияти фирибгарлик ёки хато туфайли юзага келган муҳим бузиб кўрсатишлардан холи бўлган жамланган (консолидацияланган) молиявий ҳисоботларни тайёрлаш учун зарур деб ҳисоблайдиган ички назорат тизимини таъминлаш учун жавобгар бўлади. Аудиторнинг жавобгарлиги Бизнинг жавобгарлигимиз мазкур жамланган (консолидацияланган) молиявий ҳисоботлар бўйича ўзимиз ўтказган аудит асосида фикр билдиришдан иборат. Биз аудитни Аудитнинг Халқаро Стандартларига мувофиқ ўтказдик. Мазкур стандартлар бизга ахлоқий талабларни бажариш, шунингдек аудитни жамланган (консолидацияланган) молиявий ҳисоботларда муҳим бузиб кўрсатишлар мавжуд эмаслигига оқилона ишонч билдиришни таъминлайдиган тарзда режалаштириш ва ўтказиш мажбуриятини юклайди. Аудит жамланган (консолидацияланган) молиявий ҳисоботларда акс эттирилган суммалар ва очиб бериладиган маълумотлар бўйича аудиторлик далилларини олиш учун тартиб-таомилларни бажаришни ўз ичига олади. Танланган тартиб-таомиллар аудиторнинг мулоҳазасига, шу жумладан фирибгарлик ёки хато туфайли жамланган (консолидацияланган) молиявий ҳисоботларда юзага келиши мумкин бўлган муҳим бузиб кўрсатишлар рискларига берилган баҳога боғлиқдир. Бундай рискларни баҳолашда, тадбиркорлик субъекти ички назорат тизимининг самарадорлиги тўғрисида фикр билдириш мақсадида18 эмас, балки вазиятга мос келадиган аудиторлик тартиб-таомилларини ишлаб чиқиш мақсадида, аудитор тадбиркорлик субъекти ўз молиявий ҳисоботларини тайёрлаши ва ҳаққоний тақдим этиши билан боғлиқ бўлган ички назорат тизимини кўриб чиқади.19 Аудит ўтказиш қўлланилаётган ҳисоб сиёсатининг мақбуллигини ва тадбиркорлик субъекти раҳбарияти томонидан ҳисоблаб чиқилган баҳоларнинг асослилигини баҳолашни, шунингдек жамланган (консолидацияланган) молиявий ҳисоботларнинг умумий ифодаланишини баҳолашни ҳам ўз ичига олади. Биз ўзимиз олган аудиторлик далиллари ўз аудиторлик фикримизни билдиришда асос сифатида таяниш учун етарлича тегишли далиллардир деб ҳисоблаймиз. Салбий фикр билдириш учун асос Х иловада баён этилганидек, Компания ўзи 20Х1 йилда сотиб олган XYZ шуъба компаниясининг молиявий ҳисоботларини жамламаган (консолидацияламаган), чунки у шуъба компаниянинг сотиб олиш санасидаги муайян муҳим активлари ва мажбуриятларининг ҳаққоний қийматини аниқлаш имкониятига эга бўлмаган. Шу сабабли ушбу инвестиция таннарх бўйича ҳисобга олинган. Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига мувофиқ шуъба компанияси жамланиши (консолидацияланиши) лозим, чунки у Компания томонидан назорат қилинади. Агар XYZ шуъба компанияси жамланган (консолидацияланган) бўлганида, илова қилинаётган молиявий ҳисоботларнинг кўпгина элементларига муҳим даражада таъсир кўрсатилган бўлар эди. Жамланмаган (консолидацияланмаган) шуъба компаниясининг жамланган (консолидацияланган) молиявий ҳисоботларга таъсири аниқлангани йўқ. Салбий фикр Бизнинг фикримизча, салбий фикр билдириш учун асос ифодаланаётган параграфда тавсифланган жиҳат аҳамиятга молик бўлгани боис, жамланган (консолидацияланган) молиявий ҳисоботлар АВС компаниясининг 20Х1 йил 31 декабрга бўлган молиявий ҳолатини, кўрсатилган санада тугаган йил мобайнида унинг молиявий натижаларини ва пул оқимларини барча муҳим жиҳатларда Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига мувофиқ ҳаққоний акс эттирмайди (ёки ҳаққоний ва тўғри тасаввурни бермайди). Download 1.39 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling