705 мустақил аудитор ҳисоботи (хулосаси)да фикрни модификациялаш


Қонунчилик ва тартибга солувчи органларнинг бошқа талаблари бўйича ҳисобот (хулоса)


Download 1.39 Mb.
bet13/14
Sana04.02.2023
Hajmi1.39 Mb.
#1159926
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14
Bog'liq
A038 2012 IAASB Handbook ISA 705 uzb

Қонунчилик ва тартибга солувчи органларнинг бошқа талаблари бўйича ҳисобот (хулоса)
[Аудиторлик ҳисоботи (хулосаси) мазкур қисмининг шакли ва мазмуни аудиторнинг ҳисоботлар (хулосалар) тақдим этиш бўйича бошқа вазифалари хусусиятига қараб ўзгаради.]
[Аудиторнинг имзоси]
[Аудиторлик ҳисоботи (хулосаси) санаси]
[Аудиторнинг манзили]

5-мисол:

Вазиятлар қуйидагиларни ўз ичига олади:

  • Тадбиркорлик субъекти раҳбарияти томонидан Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига мувофиқ тайёрланган умумий фойдаланиш учун мўлжалланган молиявий ҳисоботлар тўлиқ тўпламининг аудити.

  • Аудит келишуви шартларида тадбиркорлик субъекти раҳбариятининг молиявий ҳисоботларни тайёрлаш учун жавобгарлиги тавсифи АХС 210 га мувофиқ акс эттирилган.

  • Аудитор молиявий ҳисоботларнинг кўп сонли элементлари хусусида етарлича тегишли аудиторлик далилларини олиш имкониятига эга бўлмаган. Аниқроқ айтганда, аудитор тадбиркорлик субъектининг товар-моддий захиралари ва дебиторлик қарзлари хусусида етарлича тегишли аудиторлик далилларини олиш имкониятига эга бўлмаган. Етарлича тегишли аудиторлик далилларини олиш имконияти йўқлиги кўрсатиши мумкин бўлган таъсир молиявий ҳисоботлар учун ҳам муҳим, ҳам кенг қамровли ҳисобланади.

  • Молиявий ҳисоботлар аудитини ўтказишга қўшимча равишда аудиторга маҳаллий қонунчиликда назарда тутилган ҳисоботларни тақдим этиш бўйича бошқа вазифалар ҳам юкланган.


МУСТАҚИЛ АУДИТОР ҲИСОБОТИ (ХУЛОСАСИ)
[Тегишли адресат]
Молиявий ҳисоботлар бўйича аудиторлик ҳисоботи (хулоса)28
Биз АВС компаниясининг 20Х1 йил 31 декабр ҳолатига бўлган молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисоботидан, кўрсатилган санада тугаган йил мобайнида фойда ва зарарлар тўғрисида ҳисоботдан, хусусий капиталдаги ўзгаришлар тўғрисида ҳисоботдан, пул оқимлари тўғрисида ҳисоботдан, шунингдек ҳисоб сиёсати аҳамиятли қоидаларининг қисқача тавсифи ва бошқа изоҳловчи маълумотлардан иборат бўлган илова қилинаётган молиявий ҳисоботлар аудитини ўтказиш учун жалб қилиндик.
Компания29 раҳбариятининг молиявий ҳисоботлар учун жавобгарлиги
Компания раҳбарияти мазкур молиявий ҳисоботларни Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига мувофиқ тайёрлаш ва ҳаққоний тақдим этиш,30 шунингдек Компания раҳбарияти фирибгарлик ёки хато туфайли юзага келган муҳим бузиб кўрсатишлардан холи молиявий ҳисоботларни тайёрлаш учун зарур деб ҳисоблайдиган ички назорат тизимини таъминлаш учун жавобгар бўлади.


Аудиторнинг жавобгарлиги
Бизнинг жавобгарлигимиз мазкур молиявий ҳисоботлар бўйича ўзимиз Аудитнинг Халқаро Стандартларига мувофиқ ўтказган аудит асосида фикр билдиришдан иборат. Бироқ, фикр билдиришдан бош тортиш учун асос ифодаланган параграфда тавсифланган жиҳат туфайли, биз аудиторлик фикрини ифодалаш учун асосни таъминлашга қодир бўлган етарлича тегишли аудиторлик далилларини олиш имкониятига эга бўлганимиз йўқ.
Фикр билдиришдан бош тортиш учун асос
Биз Компания аудиторлари этиб 20Х1 йил 31 декабрдан кейин тайинландик ва, бинобарин, йил бошида ва йил охирида мавжуд товар-моддий захираларни инвентаризация қилиш жараёнини кузатганимиз йўқ. Биз 20Х0 йил ва 20Х1 йил 31 декабрга қадар бўлган ҳолатга кўра мавжуд бўлган, молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисоботида тегишли равишда ххх ва ххх миқдорида кўрсатилган товар-моддий захираларнинг суммалари хусусида етарли тегишли аудиторлик далилларини муқобил тартиб-таомиллар ёрдамида олишга муваффақ бўлганимиз йўқ. Бундан ташқари, 20Х1 йил сентябрда дебиторлик қарзларини рўйхатга олиш янги компьютерлаштирилган тизимининг жорий этилиши дебиторлик қарзлари ҳисобини юритишда кўп сонли хатоларга йўл қўйилишига олиб келган. Бизнинг аудиторлик ҳисоботимиз (хулосамиз) чиқарилган санада тадбиркорлик субъекти раҳбарияти тизим камчиликларини ҳали-ҳануз бартараф этаётган ва хатоларни тузатаётган эди. Биз 20Х1 йил 31 декабр ҳолатига бўлган молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисоботига киритилган, умумий суммаси ххх миқдорида бўлган дебиторлик қарзларини муқобил тартиб-таомиллар ёрдамида тасдиқлаш ёки текширишга муваффақ бўла олмадик. Кўрсатиб ўтилган жиҳатларга кўра биз дебиторлик қарзларининг рўйхатдан ўтказилган ёки рўйхатдан ўтказилмаган захираларига, шунингдек фойда ва зарарлар тўғрисида ҳисобот, хусусий капиталдаги ўзгаришлар тўғрисида ҳисобот ва пул оқимлари тўғрисида ҳисоботни ташкил этувчи элементларга бирон-бир тузатишлар киритиш зарур бўлгани ёки бўлмаганини аниқлай олмадик.
Фикр билдиришдан бош тортиш
Фикр билдиришдан бош тортиш учун асос ифодаланаётган параграфда тавсифланган жиҳатлар аҳамиятга молик бўлгани боис, биз аудиторлик фикрини ифодалаш учун асосни таъминлашга қодир бўлган етарлича тегишли аудиторлик далилларини олиш имкониятига эга бўлганимиз йўқ. Бинобарин, биз молиявий ҳисоботлар бўйича фикр билдирмаймиз.

Download 1.39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling