Тошкент Давлат Техника Университети
«Электроника ва автоматика» факультети
87-17ЭА (ў) гурухи йиғилиши
Баённомаси №31
29.04.2019 Тошкент 2019 й
Қатнашдилар: Мураббий ва гурух талабалари.
Кун тартиби:
“Тил билган эл билади”. Халқаро тилларни пухта ўрганиш кенг имкониятлар очиши, камида бир-иккита хорижий тилни билган киши ҳеч қачон кам бўлмаслиги уқтирилади.
Талабаларга Ўзбекистон Республикасидаги иқтисодий, ижтимоий-сиёсий воқеаларга доир маьлумотлар бериш.
Xafta mobaynida jamiyatimizda bo’lgan ijtimoiy va siyosiy o’zgarishlar haqida ma’lumotlar.
Эшитилди:
|
Мураббий B. O. Isakov сузга чикиб, Турли чет тилларни пухта ўрганиш кенг имкониятлар очиши, камида бир-иккита хорижий тилни билган киши ҳеч қачон кам бўлмаслигини уқтирди. Ёшларни жаҳон фани, маданияти, жамиятда илғор андазаларга интилишларини рағбатлантириш орқали миллий фан ва маданиятнинг замонавий тараққиёт чўққисига кўтарилишига ёрдам бериш, ўзбек халқининг улуғ мутафаккирлари қутлуғ меросидан бутун халқимиз, жумладан ёшларимизнинг ҳам мунтазам ва тўлақонли баҳраманд бўлишига, уларнинг мана шундай маънавият муҳитида камол топишига шароит яратиш. Ўзбек халқининг бой тарихи, илмий-фалсафий, маданий ва ахлоқий меросига миллий ўзлигини таниш орқали юксалтириш йўлини босиб ўтган пешқадам давлатларнинг тажрибасига таянган ҳолда миллий истиқлол ғояларини омманинг онги ва қалбига теран сингдириш. Мустақиллик мафкурасини умуммиллат мафкурасига, ғоявий, руҳий ва маънавий куч-қудрат манбаига айлантириш. Она ер, она замин тўғрисидаги қизиқарли ва долзарб маълумотлар талаба-ёшларга етказилади.
Мураббий талабаларга Ўзбекистон Республикасидаги иқтисодий, ижтимоий-сиёсий воқеаларга доир маьлумотлар берди. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ўтказилаётган “Тинчлик жараёни, хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва минтақавий шериклик” мавзуида Афғонистон бўйича юқори даражадаги Тошкент халқаро конференцияси доирасида 26 март куни пойтахтимизда “Европа Иттифоқи – Марказий Осиё” форматида ташқи ишлар вазирларининг навбатдаги учрашуви ташкил этилди. Унда Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов, Қозоғистон Республикаси ташқи ишлар вазири Қайрат Абдрахманов, Қирғизистон Республикаси ташқи ишлар вазири Эрлан Абдилдаев, Тожикистон Республикаси ташқи ишлар вазири Сирожиддин Аслов, Туркманистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Вепа Хаджиев ва Еврокомиссия президенти ўринбосари, Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича Олий вакили Федерика Могерини минтақалараро ҳамкорликнинг долзарб масалаларини муҳокама қилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 26 март куни “Тинчлик жараёни, хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва минтақавий шериклик” мавзуида Афғонистон бўйича юқори даражадаги Тошкент халқаро конференциясида иштирок этиш учун мамлакатимизга келган АҚШнинг нуфузли делегацияси раҳбари, АҚШ Давлат котибининг сиёсий масалалар бўйича ўринбосари Томас Шэннонни қабул қилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 26 март куни Кўксарой қароргоҳида “Тинчлик жараёни, хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва минтақавий шериклик” мавзуида Афғонистон бўйича юқори даражадаги Тошкент халқаро конференциясида иштирок этиш учун амалий ташриф билан мамлакатимизга келган Афғонистон Ислом Республикаси Президенти Муҳаммад Ашраф Ғанини қабул қилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 26 март куни “Тинчлик жараёни, хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва минтақавий шериклик” мавзуида Афғонистон бўйича юқори даражадаги Тошкент халқаро конференциясида нутқ сўзлади.
НАТО бош котибининг операциялар бўйича ўринбосарининг ёрдамчиси Жон Манза “Тинчлик жараёни, хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва минтақавий шериклик” мавзуида ўтказилаётган халқаро конференцияга таклиф этилганидан мамнунлигини билдирди.
Афғонистон бўйича Тошкент конференцияси бўйича якуний хулоса бўйича журналистлар билан ўртоқлашган Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Афғонистондаги мураккаб вазиятга ечим топиш бўйича оз бўлса-да умид борлигини маълум қилди.
Афғонистон ташқи ишлар вазири Салоуддин Раббоний конференция якунлари бўйича фикрларини журналистлар билан ўртоқлашди. Энг аввало, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевдан ва ўзбек халқидан миннатдорлигини билдирди.
Пойтахтимизда 27 март куни “Тинчлик жараёни, хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва минтақавий шериклик” мавзусида Афғонистон бўйича юқори даражадаги Тошкент халқаро конференцияси бўлиб ўтди.
|
|
Do'stlaringiz bilan baham: |