Эшитилди:
|
Мураббий B. O. Isakov сузга чикиб, Ёшларни жаҳон фани, маданияти, жамиятда илғор андазаларга интилишларини рағбатлантириш орқали миллий фан ва маданиятнинг замонавий тараққиёт чўққисига кўтарилишига ёрдам бериш, ўзбек халқининг улуғ мутафаккирлари қутлуғ меросидан бутун халқимиз, жумладан ёшларимизнинг ҳам мунтазам ва тўлақонли баҳраманд бўлишига, уларнинг мана шундай маънавият муҳитида камол топишига шароит яратиш. Ўзбек халқининг бой тарихи, илмий-фалсафий, маданий ва ахлоқий меросига миллий ўзлигини таниш орқали юксалтириш йўлини босиб ўтган пешқадам давлатларнинг тажрибасига таянган ҳолда миллий истиқлол ғояларини омманинг онги ва қалбига теран сингдириш. Мустақиллик мафкурасини умуммиллат мафкурасига, ғоявий, руҳий ва маънавий куч-қудрат манбаига айлантириш. Ўзбекистон республикаси биринчи президентининг “Юксак маънавият – енгилмас куч” китобида ёзилганидек: “ҳозирги вақтда ахлоқсизликни маданият деб билиш ва аксинча, асл маънавий қадриятларни менсимасдан, эскилик сарқити деб қараш билан боғлиқ ҳолатлар бугунги тараққиётга, инсон ҳаёти оила муқаддаслиги ва ёшлар тьарбиясига катта хавф солмоқда ва кўпчилик бутун жаҳонда бамисоли бало-қазодек тарқалиб бораётган бундай хуружларга қарши курашиш нақадар муҳим экканини англаб олмоқда”. Зиё – Шарқдан, деганларидек, дарҳақиқат, азалий қадриятларимиз бизни мудом одоб-ахлоқли, хушхулқ бўлишга ундайди. Қалб покизалиги инсонни улуғлайди, комилликка етаклайди.
|