7Тошкент Давлат Техника Университети «Электроника ва автоматика» факультети 87-17 эа(ў) гурухи йиғилиши


ТошДТУ «Электроника ва автоматика» факультети 87-17 ЭА (ў) гурухи йиғилиши


Download 86.92 Kb.
bet10/21
Sana25.02.2023
Hajmi86.92 Kb.
#1228520
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   21
Bog'liq
17-36

ТошДТУ «Электроника ва автоматика» факультети 87-17 ЭА (ў) гурухи йиғилиши


Баённомаси № 26
25.03.2019 й. Тошкент ш.



Қатнашдилар:

Мураббий ва гуруҳ талабалари.



Кун тартиби:
1. “Яшариш ва янгиланиш куни бу...”. 21 март - Наврўзи олам байрамининг пайдо бўлиш тарихи унинг мамлакатимиз ҳаётида тутган ўрни ҳакида кенгрок маълумот бериш.
2. Ўзбекистон Республикасидаги иқтисодий, ижтимоий-сиёсий воқеаларга доир маьлумотлар бериш.

  1. Иқтисодиёт базавий тармоқларидаги лойиха ишларини ҳамда мухандислик-лойихаловчиларни тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан таништириш.

  2. 2018 йилги Наврўз умумхалқ байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан таништириш.



Эшитилди: Мураббий B. O. Isakov сўзга чиқиб, кириб келаётган яшариш ва янгиланиш куни бўлмиш Наврўзи олам билан талабаларни муборакбот этди. 21 март - Наврўзи олам байрамининг пайдо бўлиш тарихи унинг мамлакатимиз ҳаётида тутган ўрни ҳакида маълумот берди.
Инсон ва табиат бир-бирига шунчалар уйғунки, қишдан сўнг уйғонган борлиқ яна ўз тароватини намоён этгани каби баҳор нафаси сезила бошлаган кунларданоқ одамлар тетик кайфиятда, яратувчанлик ва бунёдкорлик иштиёқи билан кўклам юмушларига киришадилар.Айниқса, халқимиз онгу тафаккури, турмуш тарзига сингиб кетган қадриятларга кўра, шарқона янги йилнинг бошланиши — Наврўз байрами тараддуди қизғин тус олади. Ҳашарлар уюштирилиб, ариқ-зовурлар тозаланади, ҳовли-жойлар саришталанади, дов-дарахтларга шакл берилиб, янги умид ва орзулар билан навниҳоллар ўтқазилади. Инсон танига қувват бўлгувчи сумалак, ҳалим каби баҳор неъматлари тайёрланади. Айни пайтда беморлар, ёши улуғлар ҳолидан хабар олиш, эҳтиёжмандларга кўмаклашишдек хайрли ишлар бир-бирига уланиб кетади. Бу жараён маҳалла-кўйни, эл-улусни янада ҳамжиҳатликка, якдилликка ундайди. Шу боис ҳам Наврўз, чин маънода, эзгулик, янгиланиш айёми.
Мураббий талабаларга Ўзбекистон Республикасидаги иқтисодий, ижтимоий-сиёсий воқеаларга доир маьлумотлар берди.
Дўстлик дарахтининг боғбонлари бор”- Тожикистон ва Ўзбекистон Республикалари Президентлари Имомали Рахмонов ва Шавкат Мирзиёевнинг оқилона сиёсати шарофати боис, азалдан ила тирноқ бўлиб келган икки қондош-тожикистон ва ўзбек халқлари ўртасидаги азалий дўстликнинг узилмас ришталари кундан-кунга мустаҳкамланиб, элимиз шодиёналик билан яшаётгани, қўшничилик муносабатларида хамкорликнинг янги уфқлари очилаётгани кўнгилларга ғурур ва шодлик бағишлаб, дҳст дийдорига мутлоқ дилларни хушнуд қилмоқда.
Махаллийлаштириш дастури ва импортни қисқартириш режаси таҳлил қилинди”-Ўзбекистон Республикалари Президенти Шавкат Мирзиёев 21-февральни импорт хажмини қисқартириш ва махаллийлаштирилган махсулот ишлаб чиқаришни кўпайтириш ишларинин тахлил қилиш, бу борадаги энг муҳим вазифаларни белгилаб олишга бағишланган йиғилиш ўтказди.
Туризм- мамлакатимиз иқтисодиётининг эртанги куни”-Ўзбекистон Республикалари Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида февраль ойида видеоселектор йиғилиши ўтказилди. Унда хорижий туристлар оқимини кўпайтириш ва ички туризмни янада ривожлантириш, сайёхлик хизматларини яхшилаш ва турларини кенгайтириш бўйича кўрилаётган чоралар натижадорлиги танқидий талил қилинди.
Мураббий талабаларни “Иқтисодиёт базавий тармоқларидаги лойиха ишларини ҳамда мухандислик-лойихаловчиларни тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан таништирди. Қарорда “Республика иқтисодиёти базавий тармоқларидаги лойихалаш ишларининг ҳолати итисослаштирилган лойиҳа институтларида малакали муандис-лойиҳаловчиларнинг етишмаслигидан, ушбу соада ишларни ташкил этиш замонавий инновацион усулларнинг жорий этилиши лозим даражада эмаслигидан ва бунинг оқибатида ишлаб чиқилаётган лойиҳа хужжатлари сифатининг паст эканлигидан далолат бермоқда. Лойиҳа ишлари сифати ва уларни махаллийлаштириш даражасини ошириш, ушбу сохада юқори малакали кадрлар тайёрлаш, шунингдек, “ЎзИнжиниринг” Республика лойиҳа институти фаолиятини янада такомиллаштириш” вазифаси қўйилди.
Наврўз кунларида ёрдамга мутож инсонлар, кексалар, ногиронлар ва кам таьминланган оилалар холидан хабар олиш, уларга бегараз ёрдам бериш, дустлик ва хамжихатликни кучайтиришга каратилган савоб ишлар, хайрия тадбирлари ва оммавий хашарларни амалга ошириш” каби масалалар олга сурилган.




Download 86.92 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling