7Тошкент Давлат Техника Университети «Электроника ва автоматика» факультети 87-17 эа(ў) гурухи йиғилиши
ТошДТУ «Электроника ва автоматика» факультети
Download 86.92 Kb.
|
17-36
- Bu sahifa navigatsiya:
- Қатнашдилар: Мураббий ва гуруҳ талабалари. Кун тартиби
- Ўзбекистон Республикаси Констит
- Йўл харитаси” нинг 4-бандида Олий ва ўрта махсус таълим муассасаларида маърузадаги концептуал ғоялар билан талабаларни таништириш.
ТошДТУ «Электроника ва автоматика» факультети
87-17ЭА (ў) гурухи йиғилиши Баённомаси № 24 11.03.2019 й. Тошкент ш.
Кун тартиби: “Ўзбекистон - дунё хамжамиятининг тенг ҳуқуқли аъзоси”. 2 март Мустақил Ўзбекистон Республикасининг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ)га аъзо бўлган кун тўғрисида батафсил маълумот бериш. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 26 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги “Конституция- эркин ва фаровон ҳаётимиз, мамлакатимизни янада тараққий эттиришнинг мустаҳкам пойдеворидир” номли маърузаси мазмун ва моҳиятини талабалар онгига чуқурроқ етказиш. “Йўл харитаси” нинг 4-бандида Олий ва ўрта махсус таълим муассасаларида маърузадаги концептуал ғоялар билан талабаларни таништириш. Эшитилди: Мураббий B. O. Isakov сузга чиқиб “Ўзбекистон - дунё хамжамиятининг тенг ҳуқуқли аъзоси” мавзусида талабаларга қисқача маълумот бериб ўтди. 2 март Мустақил Ўзбекистон Республикасининг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ)га аъзо бўлган кун тўғрисида батафсил маълумот бериш мақсадида тарихий хужжатли фильм намойиш қилди. Ушбу фильм Ўзбекистон Республикасининг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ)га қандай аъзо бўлгани аниқ фактлар ва видео лавхалар орқали батафсил маълумот берди. Гурух рахбари Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 26 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги “Конституция- эркин ва фаровон ҳаётимиз, мамлакатимизни янада тараққий эттиришнинг мустаҳкам пойдеворидир” номли маърузаси мазмун ва моҳиятини талабалар онгига чуқурроқ етказиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 26 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузасини талабаларга ўқиб, эшиттирди. Маърузада, мухтарам президентимиз қуйидаги сўзларни таъкидлаганлар: “Йигирма беш йил – тарих учун бир лаҳза, холос. Шу қисқа даврда жонажон Ўзбекистонимиз мустақил ва суверен давлат сифатида шакилланиб, жаҳон ҳамжамиятида муносиб ўрин эгаллади, том маънода улкан тараққиёт йўлини босиб ўтди. Конституциямиз асосида мамлакатимизда миллий қонунчилик тизими, давлат органлари, фуқаролик жамияти институтлари шаклланди. Бугунги кунда барча жабҳаларда кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Буларнинг барчаси, энг аввало, Бош қомусимизнинг ҳаётбахш куч-қудрати натижасидир. Айни пайтда биз Асосий қонунимиз талабларини тўлиқ амалга ошириш борасида ҳали олдимизда улкан вазифалар турганини яхши тушунамиз. Энг аввало, одамларимиз ислоҳотлар самарасини келажакда эмас, балки бугун ўз ҳаётида ҳис этишлари зарур. Шунинг учун, хар томонлама чуқур ўйлаб, 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасимни ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини қабул қилдик. Мазкур хужжат моҳиятига кўра, жамият ҳаётининг барча соҳаларидаги тизимли ислоҳотларнинг “йўл харитаси” га айланди. Ҳаракатлар стратегияси ижроси доирасида шу йилнинг ўзида 20дан ортиқ қонун ва 700дан ортиқ қонуности хужжатлари қабул қилинди. Биз бу борада кўпгина қонунлар халқимизга маъқул эмаслигини , улур эл-юртимиз манфаати учун ишлаши кераклигини ҳисобга олган холда шундай йўл тутдик. Шу билан бирга, хар ким эркинлик ва шахсий дахлсизлик хуқуқига эга экани, жиноят содир этишда айбланаётган шахснинг айби судда аниқ бўлмагунча у айбдор ҳисобланмаслиги тўғрисидаги конституциявий нормаларни амалда таъминлаш бўйича зарур чоралар кўрилди. Хаммангизга аёнки, инсон хуқуқ ва эркинликларини таъминлашда ички ишлар идоралари ғоят муҳим аҳамиятга эга. Шу нуқтаи назардан ўтган даврда ушбу идораларнинг фаолияти ҳам тубдан ислоҳ қилинди. Халқ манфаатларига хизмат қилиш улар фаолиятининг асосий мезони этиб белгиланди. Мазкур йўналишдаги эътиборга молик ишлар қаторида коррупцияга қарши курашишнинг яхлит тизими яратилганини алоҳида таъкидлаш лозим. “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонуннинг қабул қилиниши давлат аппарати ва фуқаролик жамияти институтларини бирлаштириш имконини берди. Маълумки, Асосий қонунимизда “Давлат халқ идораларини ифода этиб, унинг Бугунги кунда мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлар самараси авваламбор юксак маънавияли, мустақил фикрлайдиган, Ватанимиз тақдири ва истиқболи учун масьулиятни ўз зиммасига олишга қодир ёш кадрлар сафини кенгайтиришга бевосита боғлиқ.
Download 86.92 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling