8- маъруза Тарихий билишнинг ўзига ҳослиги ва тамойиллари


Download 67.35 Kb.
bet13/14
Sana29.01.2023
Hajmi67.35 Kb.
#1139213
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14
Bog'liq
8 Тарихий билишнинг ўзига хослиги ва тамойиллари

Тарих ва семиотика. Тарих фанидаги семиотик ёндашувлар ХХ асрнинг 70-йилларида юзага келди.

Семиотика — белгилар ҳақидаги фандир. Белгиларни айнан белги ҳолича ҳам қабул қилиш мумкин, ҳам коммуникатсия (муомала қилиш, алоқага кириши, алоқа воситаси) тизими сифатида ҳам қабул қилиш мумкин. Бу ерда белгилар тизими ва ўзаро коммуникатсия тизимининг воситаси сифатида тил кўзда тутилади. Семиотикада икки йўналиш мавжуд бўлиб, биринчиси мантиқий йўналиш бўлса, иккинчиси лингвистик йўналишдир.


Биринчи йўналишда белги "муҳофазаланган" белги бўлиб, белги рамзий маънодаги белги сифатида, белгининг шаклланиши, белгига айланиши жараёнида ўзининг моҳиятига нисбатан, бошқа белгиларга, белгининг аломатларига ва унинг тизимига йўналтирилган бўлади. Кейинги йўналишда эса тил ахборотни етказувчи, берувчи восита сифатида ёндашилади.


Ижтимоий билиш ва гуманитар фанларда семиотика муам-молари алоҳида ўрин тутади. Белги - хосса ёки муносабат ҳақидаги мазмун ва маълумотни сақловчи моддий


ҳодиса. Тил белгилари тизимига кирувчи ёки тилсиз нусха (тимсол ва ҳ.к.) белгилари маълум маънода бир-биридан фарқланади. Табиий ва сунъий тил белгилари ҳам мавжуд. Белгилар тизими табиий тиллар, мулоқот, илмий назариялар ифодаси, сунъий тиллар тизими эса дастур ва автоматлар учун алгоритмлар, табиат ва жамиятдаги сигнализатсия тизими ва бошқаларда ифодаланади. Бадиий санъат, театр, кино ва мусиқа тили, шунингдек, кибернетикада таҳлил қилинадиган мураккаб бошқарув приборлари, ускуна, машина ва уларнинг чизмалари, тирик организм ва уларнинг табиий тузилиши, ижтимоий ва ишлаб чиқариш, умуман, жамиятга хос тузилмалар ҳам белгилар тизими сифатида қабул қилинган.


Белги инсон онгида тимсол, қадрият сифатида акс этади. Инсон олами фиксия — ёлғон дунё эмас, балки, тимсоллар, шакллар дунёси ҳамдир. Тимсол фанда (мантиқ, математика ва ҳ.к.) белги, санъатда маълум бадиий ғоя ёки фикрни муайян даража- даги бадиий образли таснифи тарзида намоён бўлади. Аллергориядан фарқли ўлароқ, тимсол мазмуни унинг образи структурасидан ажратилмайди, балки ўзининг кўп қиррали мазмунига эга бўлади.


Тимсол белги ёки образлар тарзидаги моддий нарса ва жараёнларнинг идеал мазмунидир. Унинг моҳияти, формал мантиқ доирасидаги таъриф билан чекланмайди, аксинча ўзяда субъект-нинг фаол фаолиятини ифодалашга мўлжалланган кўп белгили тизимни намоён қилади. Тимсолли фаолият инсонга хосдир. Немис файласуфи э. Кассирер фикрича, инсон символли жонзотдир, тил, афсона, дин, фан тимсол шаклининг моҳияти бўлиб, унинг ёрдамида инсон объектив оламни системалаштиради. Шунингдек, инсон фаолияти ва муносабатида мавжуд бўлган тимсол қанчалар кўп белгили бўлса, шунча чуқур мазмунга эга бўлади. Символ тузилиши яхлит оламнинг образини ҳар бир хусусий ҳодиса орқали беришга қаратилгандир.


Субъектив оламни адекват билиш, матн, тимсол ва белгилар, тидда сўз сифатида намоён бўладиган ташқи объектларнинг ифодаларини таҳлил қилиш орқали намоён бўлади. Ўз навбатида «матн», «белги», «аҳамият», «тимсол», «тил» ва «нутқ» кабиларсиз ижтимоий гуманитар билиш ҳам мавжуд бўлолмайди. Шу билан бирга, ижтимоий-маданий ҳодисаларни тўла формаллаштириш, уни фақат формал белгилар доираси билан чегаралаш ҳам нотўғри. Бу маънода тимсол формал белгига нисбатан бойроқ, чуқурроқ ва кенгроқдир, чунки у икки маъноли ва кўп маъноли. ноаниқ ва, ҳатто, сирли ҳамдир.


Тарих нима деб қўйилган масаланинг турли тушунтиришлари ва ечимлари орасида маданий-семиотик ёндашув ҳам мавжуд. Масаланинг ечимини топишдаги ва тушунчаларнинг турличалиги бир-бирини инкор қилиш эмас, балки бир-бирини тўлдириб келиши билан бир нуқтаи-назардан иккинчисига ва хулосага келишда муҳим ўрин тутади. Маданий-семиотик ёндашув тарихий жараёнлар иштирокчиларининг ички нуқтаи-назарларига ва хусусиятларига мурожаат қилади. Бунда жараёнлар субъектив жиҳатларининг у ёки бу ҳаракатлари кўзда тутилмоқда. Бунда тарихчининг фаолияти жараёнлар ва улар орасидаги боғлиқликнинг шартли равишдаги тасаввурида акс этади. Шунинг учун тасаввурлар тизимини реконструксия қилиш керак. Семиотик истиқболда тарихий жараён коммуникатсия жараёни сифатида тасаввур этилади.


Тарихий жараён - сотсиум ва индивид ўртасидаги коммуникатсия, сотсиум ва ташқи омиллар ўртасидаги коммуникатсия. Тарих бу - ўтмишни семиотик қабул қилишдир.





Download 67.35 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling