8- маъруза Тарихий билишнинг ўзига ҳослиги ва тамойиллари
Download 67.35 Kb.
|
8 Тарихий билишнинг ўзига хослиги ва тамойиллари
- Bu sahifa navigatsiya:
- Мавзуга оид таянч тушунча ва иборалар
- 1-асосий савол
- 1-саволнинг баёни
- Ҳозирги кунда «Тарих фалсафаси» атамаси қуйидаги мазмунларга эга
8- Маъруза Тарихий билишнинг ўзига ҳослиги ва тамойиллари Режа: Тарих фанининг ривожланишида фалсафий ёндашувлар ва фалсафий усулларнинг ўрни ва роли. Тарихий тадқиқотда фанлараро ёндашув. Тарих фанининг бошқа фанлар билан алоқалари: ютуқ ва муаммолар. Мавзуга оид таянч тушунча ва иборалар: Тарихнинг бошқа фанлар билан ўзаро муносабатлари, ижтимоий ва гуманитар фан даврий жараёни, тарих ва жамиятшунослик, янги ижтимоий тарих, тарих ва психология, маданий антропология, тарих ва адабиёт, тилшунослик, семиотика ва тарих, тарих ва табиий фанлар, синергетика, тартибсизлик назарияси. Тарих фалсафаси ҳақида тушунча. Тарихни билишнинг автоном ҳарактери. Фалсафий мактабларнинг ва йўналишларнинг таъсири. Тарихда сабаб ва оқибатларни чуқур англашни инкор қилиш. Жамият эволюсияси. Тарихни материалистик тушуниш. Тарих − бу синфлар кураши. Ишлаб чиқариш ва ишлаб чиқариш муносабатлари тараққиёти диалектикаси. Лингвистик бурилиш. Матн таҳлили. Тарихни ўрганишда объектив фикр бўлолмаслик ғояси. Тарихни адабиётга алмаштиришга уриниш. Позитивизм. Неокантчилик. Постструктурализм. Ички муносабатлар. Постмодернизм. Структурализм. Тизимли усул ва функсиявий таҳлил. Экзистенсионализм. Шахснинг фожеаси. Неопозитивизм. Тарихнинг диний фалсафаси. 1-асосий савол: Тарих фалсафаси ҳақида тушунча. 1-савол бўйича ўқув мақсади: тарих фалсафаси ҳақида тушунча, тарихни билишнинг автоном ҳарактери, фалсафий мактабларнинг ва йўналишларнинг таъсири, тарихда сабаб ва оқибатларни чуқур англашни инкор қилиш, жамият эволюсияси, тарихни материалистик тушунишни ёритиб бериш. 1-саволнинг баёни: Тарихни илмий жиҳатдан таҳлил қилиш, уни идрок этиш, юз берган ижтимоий-сиёсий жараёнлар орқали муайян даврнинг сиёсий ва маънавий муҳитини баҳолаш, ҳар бир давр кишилари руҳияти, маъанвий ахлокий мезонлари, воқеа - ҳодисаларга муносабатини ўрганиш, уни фалсафий идрок этиш тарих фалсафаси тушунчасининг мазмунини белгилайди9. Тарих ва уни тушуниш, уни англаш, уни идрок этиш, уни тушуна олиш ва уни тушунтириб бериш турли даврларда турлича нуқтаи-назарлар ва ёндашувлар асосида амалга оширилганлиги боис, турли даврларда тарих ва тарих фани ҳамда унга бўлган муносабат ҳам турлича бўлган. Аслида тарих фалсафаси тушунчаси Ситсерон (юнон файласуфи, милоддан аввалги 106-43.йй) томонидан "тарихнинг отаси" деб улуғланган-қадимги юнон тарихчиси Геродот (лот. Ҳеродотус, юнон. Иродотос, милоддан аввалги тахминан 484 йил, Кичик Осиё, Галикарнас — милоддан аввалги тахминан 426 йил, Юнонистон, Фурия) ҳамда Фукидид асарларидаги тадқиқотлардан бошланган. Шундай тарихчилардан яна бири антик даврда яшаб ижод қилган юнон тарихчиси Диодор (милоддан аввалги 90-21-йй, Ситсилияга қарашли Аргирия шаҳри) бўлиб, йирик тарихчи олим сифатида "Тарихий кутубхона" номли 40 китобдан иборат асар ёзиб колдирган. Бу тарихчилар ўз қарашларида инсоният тараққиётида асосан тарихий ҳаракатлантирувчи куч сифатида тавсифлаган бўлсалар, Августин динга эътиқод қилувчилар қарашларини акс эттнрган ҳолда илоҳий давлат тарихи фалсафасини яратди. Августин қарашларига кўра жамият ва инсониятнинг тараққиёти илоҳий мазмунга эга бўлиб, у христиан черкови ва унинг фаолияти мисолида давлат ва унда содир бўлаётган барча жараёнлар аввалдан белгилаб қўйилган илоҳий қонуниятлар асосида амалга ошиб боради ва бошқалар бу жараёнга. таъсир этиши мумкин эмас (иложсиз), мазмунидаги илоҳий давлат тарих фалсафасини илгари сурган эди. Кейинчалик Августиннинг издошлари тарихни илоҳийлаштиришга, тарихий тафаккурни ва тарихни илоҳий тафаккур орқали идрок этиш ва тушунишга чақирдилар. Бу қарашлар асосида кейинчалик апологетика тушунчаси, яънй тарихий воқеаларнинг ва жараёнларнинг барчаси олдиндан белгиланган. ва маълум қонуниятларга асосланган ҳолда содир бўлади деган теологик тушунчанинг пайдо бўлишига асос бўлди. Тарихни бу тарзда тушуниш ва англаш ХVIII асргача ҳам ўз аҳамиятини йўқотмади. Бу даврга келиб фан соҳаларида ва уларнинг илмий тушуниш борасида бир қатор янги тушунчалар ва қарашлар шаклланиб борди. Улар орасида тарих ва уни тушуниш борасида ҳам бир қатор мактаблар юзага кела бошлади ва бу жараён ХIХ асрнинг иккинчи ярми - ХХ аср ўрталаригача давом этди. Тарихни англаш ва уни билиш назариясининг шаклланиши борасида маълум маънодаги жиддий қарашларни илгари сурган назариячилардан бири немис файласуфи ва "абсолют идеализм" тизимининг асосчиси Георг Вилгелм Фридрих Гегел (1770 йил 27 август, Штутгарт —1831 йил 14 ноябр, Берлин) эди. Гегел дунёвий ақл-заковат, умуминсоний тафаккур, инсоният ҳатти-ҳаракати ва ақл-идроки уйғунлиги асосида юзага келган, онг ва тафаккур ҳукмрон бўлган яхлит борлиқни тарих деб тушунтиради. Гегелнинг тарихни англаш ва билиш борасидаги фикрлари билан тарих фалсафаси ва уни билиш, англашга йўналтирилган фалсафий қарашлар шаклланишининг янги босқичини бошлаб берди. Гегел тарих, фалсафасига ҳаёт қонунияти, маънавий шаклланиш жараёни ва инсон риножланишининг маънавий эҳтиёжи сифатида қаради. Унинг қарашлари тарих - инсон тафаккурининг, маънавий-руҳий ва ахлоқий камолотининг маҳсули деган хулосага келишга имкон берди. Ф.Бекон тарихий хақиқатни аниқлашда энг аввало тадқиқот объекти ўрганилаётган предмет ёки ҳодисанинг айнан ўзи эмас, балки, унинг моҳияти ва уни юзага чиқарувчи оддий табиий омиллар бўлиши шартлигини таъкидласа, э.Кондиляк билишни энг оддий - ҳис этиш ва фикрлаш орқали амалга ошириш керак деган фикрни илгари суради. Аксарият назариётчилар ўзлари тақлиф қилган ва назарий жиҳатдан асослаб берган усуллари ҳақиқатни англаш ва бу борада ҳар қандай хатоликлардаи ҳоли бўлишда асосий эканлигини таъкидлаб ўтганлар. Энг асосийси бу ғоялар ва ёндашувлар аксарият ҳолларда бири иккинчисини тўлдириб, мукаммаллаштириб келса, бошқа ҳолатларда тарихий ҳақиқатни англашда энг мақбул йўл ва усулни танлаб олиш имкониятини таъминлайди. Ўзбек олими Н.Жўраевнинг фикрича, - "Тарих - тафаккур маҳсули. Ўтмишимизда бўлган ҳар бир ҳодиса, маълум маънавий-руҳий, ижтимоий-сиёсий муҳит таъсирида юз берган. Унга назар солганда, воқеалар замиридаги мантиқ, фалсафа, руҳият, сиёсат, иқтисод, қўйингки, ҳар бир даврнинг ўзига хос шукуҳию ташвишлари, севинчу - изтироблари кўзга яққол ташлансин. Онгимиз ва шууримизга мустаҳкамроқ ўрнашсин. Ана шунда кишини фикрлашга, ўтмишни идрок қилиб, келажакни ақл йўриғи билан белгилашга ёрдам беради. Тарихнинг тафаккур маҳсули ва улуғ мураббийлиги, олий кадрият эканлиги ана шу билан белгиланади. Тарихга тўғри ёндашиш, уни тўғри тушуниб, тўғри тадқиқ этиш учун биз ўзимизни тарихий тақдирга қўшиб юборишимиз, унинг ичида яшашимиз керак. Ана шунда унинг тириклигини, яхлитлигини тушунамиз, бутун кўлами ва миқёси билан қамраб оламиз, моҳиятини англаб етамиз. Тарихий тақдир билан тақдирдошлик, тарихий тақдир жараёнини онгимиз, қалбимиз ва тафаккуримиз орқали ўтказиб, ворислик ҳиссини туйганимиз сайин конкрет шахе такдири, замон ва макон қиёфаси кўзга ёрқинроқ ташланади. "Инсон, замон ва маконнинг яхлит қиёфаси тўлалигича бутун салмоги билан гавдаланади. Инсон маънавияти, унинг шаклу шамойили орқали қайсидир даражадаги тарихий воқелик ва тақдирга дахлдорлик аниқланади. Тарихни ўрганишда муаррихларимиз саналар ва воқеаларни таҳлил этиш билан бирга, уларнинг ортида турран тақдирлар, кечинмалар, руҳиятлар, манфаатлар ва ҳоказолар гирдобида ҳам яшамоғи керак. Ана шунда тарихи ҳақидаги фикримиз, хулосамиз асосли, сўзимиз таъсирли, ғояларимиз яшовчан бўлади". Тарихий билиш автоном хусусиятга эга бўлиб, фалсафий мактаблар ва фалсафий йўналишларнинг таъсирини билвосита ва шартли равишда (зарурий ҳолатларда) қабул қилиши мумкин. Фалсафа тарих фанига билишнинг усуллари ва ёндашувларинигина бериши мумкин. Тарихчилар кўп ҳолларда фалсафий йўналишлар ва уларнинг моҳиятини тарих фанида тадқиқотларида кенг равишда қўлламайдилар ва шу сабабли уларнинг усулларни танлаши кўп ҳолларда эркин-емпирик (тажрибадан келиб чиққан ҳолдаги) хусусиятга эга бўлади. Кўпинча тарихчилар тадқиқот усулларини танлашда эклектик усулда ҳам ёндашадилар, яъни танланган усулларнинг қандай фалсафий мактаблар ва йўналишарга мансублигини эътиборга олмаган ҳолда тарихий тадқиқот учун зарур бўлган тадқиқот усулларини танлаб оладилар ва тадқиқотларга жалб этадилар ва бунда асосий мақсад тадқиқот жараёнида эришиладиган натижага қаратилади. Бундан шуни англаш мумкинки, тарихчилар фалсафанинг у ёки бу йўналишига қатъий риоя этишга мажбурият ҳис этмайдилар. Шунга кўра тарих фани кумулятивдир, яъни у эскирган усулларни четга еуриб қўймайди ва тадқиқот усулларини доимий равишда янгилари билан тўлдириб боради. Табиийки, агар тарихчи фалсафа: фанидан ҳам-чуқур билимга эга бўлса, у тадқиқот йўналишлари ва усулларни танлаш ва тадқиқотга жалб этишда кўпроқ натижага эришиш мумкин, шунинг учун бир қатор йирик тарихчилар фалсафа соҳасида ҳам катта муваффақиятларга эришганлар. Айни вақтда тарихчи фалсафанинг у ёки бу тамойилларининг энг нозик жиҳатларигача эътибор қаратмайди, чунки бу фалсафа фанининг хусусиятларини ўзида акс эттиради ва тарихчи улардан фақат тадқиқот учун ва ўз илмий тадқиқот мавзусининг мазмунидан келиб чиққан ҳолдагина зарур бўлганлари ва самарали ҳисобланганларини олиши мумкин. Шундан келиб чиққан ҳолда қуйида тарих фанининг ривожланиши учун жиддий таъсир кўрсатган бир қатор фалсафий ёндашувлар ва фалсафий усуллар ҳақида сўз юритилади. Тарих фалсафаси Гуманитар билиш соҳасидаги методологиянинг шаклланиши икки асосий йўналишга эга: 1) тарих фалсафаси соҳасидаги билимлар доирасида; 2) ижтимоий-гуманитар фанлар доирасида. Бу икки йўналишнинг такомили ХVII асрга, яъни, фалсафа ва табиий фанларнинг ажралиш даврига тўғри келади. Мазкур йўналишларнинг мазмуни, ҳарактери ва муаммолари тарихий тараққиёт жараёнида ўзгариб боради. ХVII асрда механика тўлиқ шаклланган бўлиб, унинг асосида табиий фанлар жадал ривожданган эди. Ижтимоий билим соҳаси ва фалсафанинг махсус бўлими ҳисобланмиш тараққиёт жараёни ва тарихий воқеаларни илмий билишни акс эттирувчи тарих фалсафаси ҳам шу даврда юқори босқичга кўтарилди. Ҳозирги кунда «Тарих фалсафаси» атамаси қуйидаги мазмунларга эга: Download 67.35 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling