8- маъруза Тарихий билишнинг ўзига ҳослиги ва тамойиллари


-савол бўйича ўқув мақсади


Download 67.35 Kb.
bet3/14
Sana29.01.2023
Hajmi67.35 Kb.
#1139213
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14
Bog'liq
8 Тарихий билишнинг ўзига хослиги ва тамойиллари

2-савол бўйича ўқув мақсади: Тарихни ўрганишда объектив фикр бўлаолмаслик ғояси, тарихни адабиётга алмаштиришга уриниш, позитивизм, неокантчилик, постструктурализм, ички муносабатлар, постмодернизм, структурализм, тизимли усул ва функсиявий таҳлил, экзистенсионализм, неопозитивизм, тарихнинг диний фалсафаси моҳиятини талабаларга ёритиб бериш.


2-саволнинг баёни: Позитивизм. ХIХ асрнинг иккинчи ярмидан бошлаб тарихшунослик соҳасида инглиз олими О.Контнинг "позитив" фалсафаси катта таъсирга эга бўла бошлади. Унинг издошлари тарих. фанини ҳам "позитив" фанга айлантиришга ҳаракат қилдилар. Тарихчи турли хил "кераги йўқ кулгили" тизимлардан воз кечиши, аниқ далилларни қарор топтириш ва уларни тавсифлаб бериш, далилларни текшириш ва манбаларни танқидий таҳлил қилишга эътибор қаратиши керак, деб ҳисобладилар.

Позитивистлар тарихни "позитив" билимга айлантиришга ҳаракат қилдилар. Бу тушунчанинг моҳияти шундаки, позитивистлар ҳамма ҳақиқий, позитив билимлар конкрет фанларнинг маҳсулидир, фалсафа эса бундай билимларни бера олмайди, шунинг учун унинг кераги йўқ деган ғояга асосланган субектив қарашга эга эдилар. Улар тарихий далиллар билан қандай ишлаш, манбаларни таҳлил қилиш бўйича бир қанча методларни тақлиф қилдилар.


"Позитив тарих" ғоясига немис тарихчилари ва неокантчилари В.Винделбанд ва Г.Риккертлар дарҳол қарши чиқиб, тарихни жамиятнинг ривожланиб борувчи қонуниятлари асосида эмас, балки, алоҳида ва такрорланмас ҳолатлар, кўринишлар асосида ўрганишни тарихчи олдига вазифа қилиб қўйдилар.


Позитивистларнинг фикрича, жамиятнинг тараққиёт қонунлари бу табиат қонунларининг давомидир. О.Конт сотсиологиянинг асосчиси саналиб, эволюсион ёндашувни (оддийликдан мураккабликка қадар) жамият тарақкиёти қонуниятининг асоси эканлигини ҳимоя қилди.


Жамият эволюсиясига бир қатор омиллар таъсир ўтказади, яъни сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, жўғрофий, мафкуравий, биологик, психологик ва бошқалар бўлиб, улар жамият тараққиёти жараёнида тенг ўринга ва аҳамиятга эга бўлиб, бир вақтда ҳаракатда бўладилар, яъни уларнинг ҳар бири жамият ҳаётида бир вақтнинг ўзида содир бўлиб туради. Тарихчилар эса бу омилларни алоҳида ёки бир вақтда бир нечасинигина ўрганиб, тадқиқ этганлар. Ҳозиргача тарихчиларнинг тадқиқотларида бу ҳолатни кузатиш мумкин.


Ижтимоий-иқтисодий жараёнларга қизиқиш ва статистик усулларни қўллаш алоҳида ўрин тута бошлади. Бу ҳам ўз ўрнида тарих фани тадқиқотларида. илгарилашга интилиш бўлиб, ишлаб чиқариш тарихи, қишлоқ хўжалиги тарихи; савдо-иқтисодий муносабатлар тарихи тарихий тадқиқотларнинг объектига айланиб борди. Асосий эътибор интеллектуал тараққиёт, ақлий ривожланишга қаратилди. Тарихчи позитивистлар илгари сурган усуллардан бири бу тарихий таққослаш усулидир. Асосий камчиликлари - позитивистлар тарихда ҳодисаларнинг ички сабаб-оқибат алоқадорлиги имкониятларини инкор қилдилар ва тарихчининг асосий вазифаси тарихий ҳодисалар содир бўлишининг "нима учун содир бўлди" деган саволга эмас, балки "қандай содир бўлди" деган саволга жавоб беришдан иборат деб ҳисобладилар.


Позитивизм барча тарихчилар томонидан бирдек кабул қилинмаганлиги сабабли уни турли тарихчилар турлича нуқтаи-назардан қўллаганлар ва тарихшунослик соҳасида ўзига хос из қолдирганлар.


Улардан бири Буюк Британиялик Г.Бокл жаҳон сивилизатсиялари тарихини яратиш мақсадида 19 та тилни ўрганиб, 20 мингдан ортиқ китобга эга бўлган кутубхона ташкил қилди, бироқ у фақатгина икки китобдан иборат "Англия сивилизатсиялари тарихи" номли китобини ёзишга улгурди. Бу китобнинг аҳамияти шундаки, тарихчилар томонидан Г.Бокл томонидан ёзилган ва қўлланган усуллар ва тадқиқотга ёндашувлар позитивизм ёндашувининг эталони сифатида эътироф этилган. У тарихга энг мардонавор ҳамда мураккаб ва қийин машғулот сифатида таъриф берган. Г.Бокл ақлий тараққиёт жараёнининг асосий омили сифатида қонуниятларни излаб, уларни иккиланиш ва шубҳаланиш ақлий тараққиётнинг ҳаракатлантирувчи манбаи деб кўрсатади. Тарихий ҳодисаларни ақлий тараққиёт жараёнларига таъсир кўрсатиш нуқтаи-назаридан баҳолади.


ХIХ аср охирларига келиб позитивизм аста-секин ўзининг илғор қарашларини йўқота бошлади ва тарихчилар кўпроқ эмпиризмга эътибор қарата бошладилар. Шунга қарамай ХИХ асрнинг иккинчи ярмини тарих фанининг ривожланиши даври сифатида баҳоланади ва бунда позитивистларнинг ҳам ўзига хос ҳиссаси бўлган.





Download 67.35 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling