8- маъруза Тарихий билишнинг ўзига ҳослиги ва тамойиллари
тарихий воқелик, унинг бир бутунлиги ва тараққиёти ҳақидаги таълимот
Download 67.35 Kb.
|
8 Тарихий билишнинг ўзига хослиги ва тамойиллари
- Bu sahifa navigatsiya:
- 2-асосий савол
тарихий воқелик, унинг бир бутунлиги ва тараққиёти ҳақидаги таълимот;
ўтмиш, ҳозирги замон ва келажакнинг узвий бирлигини умумий тарихий жараён сифатида қарайдиган назария; тарихий жараёнларни ратсионал восита ва методлари билан тадқиқ қилувчи фан фалсафасининг таркибий қисми, яъни тарихий эпистемология; тарихий воқеликни билиш ҳақидаги фалсафий консепсиялар мажмуи. Ушбу фан «давр», «тарихий босқич», «тараққиёт», «ижтимоий фаолият», «қадрият», «инсон» ва шу каби категориялари билан тарихни фалсафий талқин қилади. Энг умумий тарихни бир бутун ҳолда тасаввур қилиш бу соҳадаги тарихий билимнииг мақсади бўлиб ҳисобланади. Шунинг учун ҳам фалсафий жиҳатдан ўрганишдан унинг яхлитлиги масаласи энг асосий муаммо сифатида қаралади. Тарих фалсафасининг илдизларини «Авесто» ва «Таврот» да, Веда ва Упанишадаларда, Геродот ва Плутарх асарларидаёқ учратиш мумкин. Беруний ва Ибн Холдун, Хондамир ва Мирхондлар меросида ҳам тарихга фалсафий ёндашув тамойиллари бор. Кейинроқ тарих фалсафаси, билимнинг бир бутун тизими сифатида ХVIII асрда Вико, Гердер, Сен-Симон ва бошқа мутафаккирлар асарларида ўрганилган. Франсуз файласуфи Сен-Симон (1760-1825) жамиятга механистик, аммо қонуний ривожланувчи бир бутун организм сифатида қараган ва ҳар қандай ижтимоий ҳолатни умумий тарихий жараёнда ўз ўрнига эга бўлган тарихий ўзгарувчан ҳодиса сифатида ўрганишга ҳаракат қилган. У яратган инсон ҳақидаги фан (ижтимоий физиология) тарих фалсафасига асосланган бўлиб, Сен-Симон уни ҳам назарий, ҳам амалий фаолият тамойили сифатида таҳлил қилган. У жамият тарихини чуқур тадқиқ қилиш инсоният- ни сивилизатсияли тараққиётда асрлар давомида рўй берган турли сиёсий иллюзиялардан асрайди, деб таъкидлайди. У тарихийлик тамойилини амалда қўллар экан, жамиятнинг асосий жиҳатларини кишиларнинг реал фаолияти сифатида тадқиқ қилган, инсониятнинг оддийдан мураккабга, қуйидан юқорига қараб, аста-секинлик билан тараққий қилишини эътироф этган. Айни пайтда Сен-Симоннинг ижтимоий консепсияси ўз даврида табиатшунослик ва фалсафада ҳукмрон методологик доктрина бўлган механитсизмдан холи бўла олмади. Унинг фикрича, И. Нютон кашф этган дунёнинг ўзаро тортилиш қонуни янги фалсафанпнг асоси, ўз навбатида, сиёсий фанларнинг пойдевори бўлиши мумкин. Сен-Симонда утопик ғоялар ҳам кўп. Айнан жамият ривожини механистик тушуниш уни шундай ғояларга олиб келган эди. Ушбу иллюзия асосида у механистик тарзда шакллантирган ташкилотлар, яъни коммуналар фаолияти самарасиз бўлиб чикдп. Алалоқибат, уларга сарфланган куч ва маблағлар бекор кетган, машҳур файласуф хонавайрон бўлган эди. Мумтоз тарих фалсафасининг якуни Гегелнинг ижтимоий-тарихий консепсияси бўлиб, у диалектик методга асосланган. Гегел табиий, тарихий ва маънавий дунёни ягона жараён сифатида тасаввур қилади. Уларнинг доимо ўзгаришдалигини таъкидлаб, табиий-тарихий ва ижтимоий тараққиётни ички алоқа-дорликка эгалигини исботлашга ҳаракат қилган. Гегел инсон фаолияти асосини иқтисодий фаолият ташкил қилади, яъни, мехнат - табиатни меҳнат қуроллари билан ўзгартириш, деб ҳисоблайди. Шунга кўра, у инсон ўз меҳнат қуроллари билан табиат устидан ҳукмроилик қилади ва айни пайтда, ўз мақсадига кўра, барибир табиатга бўйсунади, дея уқтиради. Гегел фикрича, жаҳон тарихи ягона объектив қонуниятли жараён сифатида намоён бўлади. Бу жараёндаги хар бир давр бетакрор хусусиятга эга бўлиб, инсониятнинг умумий тараққиётида қонуний босқич ҳисобланади. Шу билан бирга, Гегелнинг тарихий консепсияси муайян даражада чекланган эди. Бу чекланганлик унинг тарихий жараён фақат руҳ иродасидан иборат, тараққиёт Прусс монархияси тимсолида ўз ниҳоясига етди, жаҳон маданий тараққиётида яккаю ягона марказдир, деган ғоялари яққол кўринади. Мумтоз тарих фалсафаси тараққиёт ғояси ва назарияси, тарихий жараёнларнинг яхлитлиги муаммоси, тарихий қонуният ва сабабият, эркинлик ва зарурият каби қатор ғояларни илгари сурди. ХIХ аср охири ХХ аср бошларида тарих фалсафасига қизиқиш кучайиб, икки асосий йўналишда намоён бўлди. Биринчи йўналиш ижтимоий ҳаётни ташкил қилувчи маданий-тарихий соҳаларни ратсион ал тафаккур нуқтаи назаридан тушуниш билан боғлиқ. Бунда аниқ метод ва воситалар ёрдамида тарихий реалликни англаш мақсади ётади. Иккинчи йўналишнинг бош вазифаси эса тарихий воқеликии ўрганиш асосидаги билимларнинг фалсафий-методологик асосларини табиий-илмий билимлар билан қиёслаш орқали аниқлашдан иборат. Биринчи йўналиш тарафдорлари, аввало, тарихий жараённинг биологик моделидан келиб чиқадилар. Уларнинг фикрича, инсониятнинг бирлиги фиксия (ёлғон), амалда эса биз органик дунё бирлигини, маданиятнинг турли аниқ-тарихий шаклларини англаймиз, холос. Иккинчидан, тарих − эркинликка аста-секинлик билан ўтиш эмас, балки тарихий тараққиётнинг плюралистик модели орқали амалга ошади. Хуллас, жаҳон тарихида ҳеч қандай бирлик йўқ, балки турли маданий-тарихий моделлар бор, холос. Ҳар қандай ижтимоий организмлар ҳаётининг чекланганлиги, улар туғилиш, камол топиш, кексайиш ва ўлиш каби биологик заруриятга бўйсунувчи табиий жараён эканлиги ғоясини О. Шпенглер ҳимоя қилган. Унинг назарияси рус файласуфи Н.Я. Данилевскийнинг назарий-тарихий типлар консепсиясидан фарқ қилади. Немис тарихчиси ва файласуфи Освалд Шпенглер (1880-1936) 1922 йилда «европанинг сўниши» асари билан машҳур бўлди. Бу асарда у ўзига хос маданий-тарихий консепсиясини баён этган. Унинг фикрича, иисоният ҳаёти — маданиятнинг чексиз туғилиш ва табиий ўлими жараёнидир. У маданиятни организм сифатида ифодалаб, би- ринчидан, структура жиҳатдан жиддий ички бирликка эга, иккинчидан, ўзига ўхшаш организмлардан тубдан фарқ қилади, яъни, ниҳоятда уникалдир, деб ҳисоблайди. Шпенглернинг методологик ғояси тарихий тараққиётнинг доимий айланишига асосланади, методологик жиҳатдан қиёслаш, аналогия, тарихий ёндашув каби усул- ларга таянади. Шпенглер морфологик ва эволюсион тарихийликни ажратиб кўрсатади. Морфологик тарихийлик «маданий организмлар» тузилишини ўрганиш билан шуғулланиб, бевосита интуитсия, аналогия ва бадиий тасвирга таянади. Эволюсион тарихийлик эса тараққиёт босқичлари ва генезисини ўрганади. Янги тарих фалсафасининғ биринчи йўналиши британиялик тарихчи ва файласуф Арнолд Тойнби (1889-1975) ижодида ҳам намоён бўлган. У 12 жилдли «Тарихни идрок қилиш» асарини 193-1961 йилларда ёзган. Бу асарда Тойнби умумилмий ва маданий- тарихий тамойиллар ёрдамида, катта далилий материалларни системалаштириш асосида тарихий жараён моҳиятини англашга ҳаракат қилган. Тойнбининг асосий методологик йўналиши маданий плюрализм, инсоният сивилизатсияси турли шаклларга эга бўлиб, улардан ҳар бири кундалик турмушда шаклланадиган ўзига хос қадриятлар тизимига эгалигини исботлащдир. У ижтимоий тараққиёт эркинлик ва зарурият орқали амалга ошадиган табиий-тарихий характерга эга эканлигини эътироф қилади. Файласуф назарида, сивилизатсия ижтимоий субъект ва объектлар алоҳида томонларининг йиғиндиси сифатида намоён бўлади. Тойнби уларни ўзига хос муҳитга (ареал) эга бўлган биологик турларга ўхшатади. Шпенглер таъсири остида бўлган Тойнби инсоният тараққиётини локал сивилизатсиялар тараққиёти назарияси руҳида англашга ҳаракат қилди. Бундаги энг муҳим методологик вазифа ҳар бир сивилизатсиянинг моҳияти, ижтимоий қадриятлар тизими, фалсафий ғоялари ва бошқа ўзига хосликларни аниқлашдан иборат. Тойнби фикрича, биринчидан, маданий ўсиш барча халқларга тегишли бўлса-да, аниқ вазиятда ўзига хос шаклда намоён бўлади, иккинчидан, маданиятнинг тарихий тараққиёти ўзгармас схема асосида бўлмайди, балки бунда ҳар қандай вазият, турли хил ҳолатлар юз беришини назарда тутмоқ лозим. Шпенглер ва Тойнби «Тарихий чархпалак назариясининг асосчиларидир. Бу назарияга биноан, жамият, унинг айрим соҳалари (маданият, маънавият ва ҳ.к.) ёпиқ доирада доимий ҳаракатда бўлиб, барибир эски ҳолатига қайтади. Натижада уйғониш ва инқирозга учрашнинг янги шакллари пайдо бўлади. Ушбу назариянинг ратсионал мазмуни тарихга бир чизиқли тасаввурлар асосида қаращдир. Тарих фалсафасининг иккинчи йўналиши ўз эътиборинн ижтимоий воқеликни турли метод ва воситалар ёрдамида билишга қаратали. Бошқача айтганда, бу ерда асосий мақсад тарих фанига йўналтирилган. Бу ижтимоий-гуманитар методологиянинг шаклланишига: а) Кантнинг танқидий фалсафаси; б) Дилтейнинг тарихий ёндашув тўғрисидаги фикрлари; в) неокангчилик ва неогегелчилик фалсафаси катта таъсир кўрсатди. 2-асосий савол: Тарих фанининг ривожланишида фалсафий ёндашувлар ва фалсафий усулларнинг ўрни ва роли. Download 67.35 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling