8- маъруза Тарихий билишнинг ўзига ҳослиги ва тамойиллари


Download 67.35 Kb.
bet5/14
Sana29.01.2023
Hajmi67.35 Kb.
#1139213
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14
Bog'liq
8 Тарихий билишнинг ўзига хослиги ва тамойиллари

Неокантчилик. Неокантчилик позитивистларнинг қарашларига қарши тарзда шаклланиб, ХИХ асрнинг 80-йилларида В.Дилтей томонидан илрапи сурилган. Уларнинг қарашларича ижтимоий ҳаётда ҳеч қандай қонуниятлар мавжуд эмас, тарихчининг субъектив ҳатти - ҳаракатлари (бошидан кечирганлари, кўрган-билганлари) - билишнинг энг асосий воситасидир, тарихий далиллар - билишнинг асосий далилларидир деб ҳисоблайдилар. Фандаги (илмдаги) онг, ақл, идрок ҳақидаги (бунга тарихни ҳам қўшадилар) билишнинг энг асосий воситаси бу - тушуниш ва интуитсия (сезгирлик) дир деб кўрсатадилар. Неокантчиларнинг таъкидлашича, тарих индивидуал, алоҳида конкрет ҳолатлар билан боғлик бўлади, тарих поезияга ва санъатга яқин бўлиб, кўпроқ тавсифий хусусиятига эгадир. В.Дилтейнинг "онг, идрок ҳақидаги фан"нинг табиий фанларга қарама-қарши қўйиши тушунчаси некантчиларнинг Баден мактабида В.Винделбанд ва Г.Риккертлар томонидан янада ривожлантирилди. Г.Риккертнинг таъкидлашича табиий фанлар учун асосий усуллар етакчи мавқега (генераллашган) эга бўлиб, умумлаштирувчи (яъни жараёнларни ўрганишдан бошлаб тизимларни ўрганишгача, тавсифлашдан таҳлилга ўтиши кераклиги тўғрисидаги фикр) хусусиятга эга, тарих учун эса индивидуал хусусиятга (алоҳида якка жараённи ёки ҳолатни тадқиқот жараёнида устун қўйиш) эгадир. Неокантчилар томонидан илгари сурилган энг асосий усул - далилларни қадриятларга тенглаштиришдир. Бунда у қадриятлар сифатида ҳодисалар ёки далилларнинг аҳамиятини кўрсатлб беради ва аниқлаб бера оладиган−давдат, санъат, дин кабиларни тушунган. Тарихнинг предмети сифатида эса инсониятнинг маданий ҳаёти эканлигини кўрсатиб, тарихни индувидуаллаштирувчи эмпирик фан деб ҳисоблайди,

Гарчи бу қарашлар барча тарихчилар томонидан бирдек қабул қилинмаган бўлсада, айрим ҳолларда уларнинг ўзгарган ва янгиланган ҳолатдаги элементлари тарихий тадқиқотларда учраб туради. Кўплаб файласуфлар ва тарихчилар тарих фанида назариянинг муҳимлиги инкор қиладилар ва гарчи тарихнинг фан сифатидаги статусини асослаб беришда етарли бўлмасада тарихдаги такрорланмасликка ва индивидуалликка урғу берадилар ва буни ўз ўрнида тарихни "сохталаштирилган сотсиологиялаштириш" дан маъқул деб ҳисоблайдилар.




Структурализм. Тарихий воқеликни ўрганиш ва тадқиқ этишдаги индивидуаллаштириш усулига қарама-қарши равишда структуралистлар структурали-вазифавий ва структурали-тизимли таҳлил усулини тақлиф қилиб чикдилар. Бу усул борасида иш олиб борган франсуз лингвиста Ф. Де Соссюр дастлабкилардан бўлиб "диахрон" ва "синхрон" атамаларини тарих фани тадқиқот усуллари доирасига киритди. 1973 йил тарихчиларнинг халқаро конгрессида структурализм ва унинг тарихий тадқиқотлардаги имкониятлари ҳақида илк бор маъруза қилинди.

Структура (тузилиш) объектнинг муҳим хусусиятлари ва жиҳатларини аниқлаб берувчи ички мустаҳкам ва барқарор муносабатларининг тизими сифатида тушунилади. Шунингдек бу усул тарихда тарихий воқелик, ҳодиса ва жараёнларни уларнинг ички таркибий жараёнлари ва ҳодисалари тизими, уларнинг ўзаро боғланиши ва муносабатларни текширувчи сифатида қарашни англатади. Ички боғланишлар ва муносабатлардаги бузилишлар ёки бўшлиқлар бу тизимнинг мукаммаллигига путур етказади. Жамиятда макроструктуралар ва микроструктуралар мавжуд бўлади. Тарихчи нафақат тараққиёт даражасини ўрганиши, балки, синхрон равишда сабаб-оқибатли алоқадорлик билан бир қаторда вазифавий алоқадорликни ҳам ўрганиши лозим. Бироқ структуралистларнинг барча қарашлари ҳам тарихчилар томонидан тўлиқ қабул қилинмаган, айрим тарихчилар эса структуравийлик тарихдан шахсни сиқиб чиқаради ва тарихий жараёнларнинг тавсифи шахс иштирокисиз акс эттирилиши мумкин деган фиқр ҳам билдирганлар. Бироқ структуравийлик усуллари орасидан тарих тадқиқотлари учун қабул қилинган математик усуллар тарихни илмий ўрганишда маълум муваффақиятларга эришди ва тадқиқотларда қандай усулдан кенгрок фойдаланиш-тарихчиниг ўзига боғликдир.





Download 67.35 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling