Тизимли ёндашувнинг муҳим вазифалари қуйидагилардан иборат:
билиш объектини яхлит, мураккаб уюшган тизим сифатида кўриб чиқиш;
тизимнинг умумлаштирилган моделини, унинг алоҳида қисмлари ва жиҳатларининг моделларини тузиш;
тизимлар назариялари ҳамда ҳар хил тизим назариялари ва ишловларининг тузилишини ва самарадорлигини ўрганиш.
ХХ асрнинг иккинчи ярмида эпистемологияда тизимлар умумий назарияси вужудга келди. У тизимли ёндашув ғоялари ва принсипларининг билишда муайянлаштирилган мантиқий-методологик ифодаси бўлди. Тизимлар умумий назарияси муайян табиий, техникавий, ижтимоий фанларнинг ўрнини босмай, ҳар қандай тизимли тадқиқотнинг умумий методологик принсипларини таърифлаб беради.
Мазкур маърузада кўриб чиқилган, синтезда, диалектик бирликда, мураккаб ўзини ўзи ривожлантирувчи тизим сифатида олинган илмий билишдаги ижод жараёнининг эмпирик ва назарий шакллари, методлари ва усуллари бизга илмий ижоднинг ҳозирги замон методологиясининг умумий манзарасини беради.
Юқоридагиларга хулоса сифатида айтиш мумкинки, мазкур маърузада барча фалсафий тамойиллар ҳақида ҳам сўз юритилмади, жумладан, экзистенсиализм ва унинг жамиятдаги шахс фожеаси масалалари, шунингдек тарихнинг диний фалсафаси масалалари хақида ҳам тўхталиб ўтилмади.
Бу ва бу каби бир қатор ёндашувлар турли-тумаи тарихчиларнинг дунёқарашига таъсир ўтказиб келган. Агар тарихчи, айниқса ёш тадқиқотчи ўз илмий тадқиқотлари жараёнида бу каби масалаларга дуч келса, энг аввало мазкур ёндашувлар борасидаги илмий адабиётларга мурожаат қилиши ва кўрилаётган масала юзасидан ҳамда юқоридаги ёндашувларнинг тадқиқот
учун самара бериши мумкин бўлган имкониятлари юзасидан хулоса чиқара олиши учун етарлича билимга эга бўлиши кераклиги талаб этилади.
3-асосий савол: Тарихий тадқиқотда фанлараро ёндашув.
Do'stlaringiz bilan baham: |