8- маъруза Тарихий билишнинг ўзига ҳослиги ва тамойиллари


Тарих ва адабиёт. Семиотика


Download 67.35 Kb.
bet12/14
Sana29.01.2023
Hajmi67.35 Kb.
#1139213
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14
Bog'liq
8 Тарихий билишнинг ўзига хослиги ва тамойиллари

Тарих ва адабиёт. Семиотика. Тарих ва адабиёт узоқ вақтлар давомида бир-биридан ажралмас яхлитликда мавжуд бўлиб келган. Антик давр тарихчиларининг айримлари ҳам (Татсит, Ливин) адабиётга яқин ижод қилганлар. ХИХ асрнинг бошларига келиб тарихни адабиётдан алоҳида тушуниш ғоялари пайдо бўлди ва бу икки соҳанинг бир-биридан алоҳида соҳаларга ажралиши жараёни шу асрнинг иккинчи ярмида тўла амалга оширилди. Шу вақтда бир қатор тарихий асарлар (А.Дюма, В.Гюго, В.Скотт) яратилди. Дастлаб тарихни тушунишнинг бадиий усули сифатида бу жараён тушунилган бўлса, кейинчалик бундай "тарихий-бадиий ижод"нинг илмий томонлари ҳам шакллана бошлади. ХИХ асрнинг иккинчи ярмида тарих фан сифатида тўлиқ қарор топгандан сўнг адабиёт ҳам ундан алоҳида фанга айланди. Адабиётчиларнинг асарлари тарихий романларга айланди. Тарих илмий билиш шакли бўлиб зътироф этилган бўлса, адабиёт маданиятнинг таркибий қисмига айланди.

Фан оламида ХИХ аср "тарих" асри ҳисобланиб, аввалги афсоналар, ривоятлар, тарихий жараёнларнинг бадиий, диний талқинлари ўрнини тарихнинг фан сифатида илмий хулосалари эгаллай бошлади.


Бу даврда бир қатор илмий жамиятлар ва илмий журналлар пайдо бўла бошлади. ХХ асрга келиб эса тарих ва адабиёт тўлалигича бир - биридан алоҳида соҳага айланди.





  • асрнинг охирларига келиб постмодернистлар томонидан тарихни қайтадан адабиётга яқинлаштириш ҳақида фикрлар билдирила бошланди. Адабиётшунослар ва файласуфларнинг фикрича,

метафора (киноя, мажозий маънода) тарих ва адабиётни бирлаштириш мумкин. Х.Вайт томонидан тор маънодаги тарихий ва кўпчиликка тушунарсиз бўлган фикрларни тарихий прозадаги оммабоп тушунчалар билан алмаштириш, тарихчининг фаолиятини адабиёт соҳасидаги. бир йўналиш, тарихий билишни эса дунёни эстетик тушуниш шаклига айлантириш ғояси илгари сурилди. Тарихчи ўз фанидан, ўтмишни "қандай бўлса шундайлигича" тавсифлашдан воз кечиши ва бунда энг асосий ўринга интонатсия (сўз оҳанги) ни қўйиш керак, деган фикрлар илгари сурила бошланди. Постмодернистлар Х.Борхеснинг - "Жаҳон тарихи бу - айрим метафораларни талаффуз қилишдаги интонатсиялар тарихидир"деган сўзларига урғу бердилар.


Бироқ табиийки тарихчилар бундай постулатларни (исботсиз қабул қилинадиган қоидалар) қабул қилмадилар ва уни жиддий фикр ҳисобламадилар. Постмодернистларнинг юқоридаги қарашлари фақатгина тарихий романларда ишлатила бошланди. Замонавий тарих фанида тарихий ўтмишнинг ва тарихий жараёнларнинг эстетик жиҳатларига ҳам эътибор қаратилмоқда. Бироқ шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш лозимки, тарихчи ва ёзувчини бир жиҳат доимо ажратиб туради, яъни ёзувчи эса ўзининг ҳаёлий фикрларидан ва тўқима образларидан фойдаланиши мумкин бўлган ҳолда, тарихчи фаолияти жараёнида тўқима, уйдирма, ҳаёлий фикрларни беришга ҳаққи йўқ.





Download 67.35 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling