8- маъруза Тарихий билишнинг ўзига ҳослиги ва тамойиллари
Постмодернизм (постструктурализм)
Download 67.35 Kb.
|
8 Тарихий билишнинг ўзига хослиги ва тамойиллари
Постмодернизм (постструктурализм). ХХ асрнинг 70-йилларига келиб тарихий билишнинг бир қатор назариялари қайта кўриб чиқила бошланди. Натижада назариялар қаторига "лингвистик бурилиш" ҳамда "семиотик ёндашиш" назариялари (усуллари) қўшилди. Янги ёндашувга кўра тарихий билишнинг объекти ҳисобланган тарихий воқелик тил ва талаффуз амалиётига асосан шакллантирилиши кўзда тутилди. Тил омилига фақатгина мулоқот воситаси сифатида эмас, балки фикрлаш, маънавийликнинг асоси бўлувчи омил, фикрларни ўзаро боғловчи омил сифатида ҳам қаралди. Тил воқеликни акс эттирмайди, "акс эттирувчи" ҳар доим ҳам "акс эттирилувчи" билан айнан бир хилда бўлмайди. Бу тушунчадан келиб чиқадиган фикр шуки, манбанинг матни ва тарихий нарратив (тарихий воқеликка (тарихий манбалар ва факт (далил)ларга) умумий яхлитликда қараш (кабул қилиш) га ишончсизлик пайдо бўлади. Шундан келиб чиққан ҳолда матнларнинг маъноларини очиб бериш (ўқий олиш), мазкур матнлардаги маданий хусусиятларни кўрсатиб бера олиш, айни вақтда эса манба матндаги тил хусусиятларининг ўзгариб бориши диққатни қаратиш талаб этилди.
Тарихчи-постмодернистлар матнни объектлаштирилган белги сифатида эмас, балки нарсанинг шартли равишдаги шакли бўлган ва айни вақтда кўплаб изоҳларга ва таърифларга асос бўлувчи белгили код (ҳарфлардан тузилган махсус белги, ишоралар) лар сифатида таъкидлайдилар. Бундан эса матнларни дешифровка (номаълум ҳарфлар билан ёзилган нарсани ўқиш, очиш) ва ахборотни етказиб берилиши масаласига эътибор кучайтирилди. Манбанинг тили ўтмишни ва ўтмиш образларини гавдалантиради. Тарихчи ўз таассуротларини сўзларга айлантиради, тарихчи тадқиқотчи (манбани ўқувчи) эса уни сўзлар воситасида образларга айлантиради, бироқ айни шакллантирилган образлар ўртасидаги фарқ, яъни тарихчи (манбани ёзувчи) ва тадқиқотчи (манбани ўқувчи) ларнинг шакллантирган образлари бир-биридан кескин фарқланиши мумкин. Матн деконструксияга мойилдир, матндан ташқарида ҳеч нарса йўқ - яъни, эмпирик материаллар мавжуд эмас ва тарихий тажриба ҳам йўқ. Тарихчи фақатгина матнга боғланган ҳолда ва ундан келиб чикқан ҳолдагина воқеаларга нисбатан ўзининг тавсифини келтириши ва муносабатини билдириши мумкин. Бунда ҳар қандай танқидий таҳлил ва интерпретатсия тарихчининг матнга алоқадор эмаслигидан келиб чиқиб. инкор қилинади. америкалик олим Д.Лекарп постмодернистларнинг юқоридаги фикрлари ва қарашларини ўзининг "матннинг ўзида ҳам ҳеч нарса мавжуд эмас" деган тушунчаси билан "бойитди". Шу ўринда И.М.Савелев ва А.В.Полетаевларнинг бир фикри ўринлидир, улар кинояли тарзда "бир нарса кўнгилни ҳотиржам қиладики, у ҳам бўлса кўпгина тарихчиларнинг ўзлари ҳам постмодернистлар дискурсини тушунмайдилар". Постмодернистларнинг фикрлари агар юқоридаги қарашлар билан чекланганда ҳам тарихчиларнинг жиддий қаршилигига дуч келмаган бўларди. Постмодернистлар ўз қарашларида логотсентризм - ратсионаллик ғояларини, маориф ва тараққиётни, "катта" нарративлар (тарихий воқеликка (тарихий манбалар ва факт (далил)ларга) умумий яхлитликда қараш (қабул қилиш) ни инкор қилган ҳолда ғояларни илгари сурдилар. Шунингдек, фаннииг мавқеини (статусини) ҳам қайта кўриб чиқиб, уни "дискурс" тушунчаси билан алмаштиришга ҳаракат қилдилар. Улар тарихчилик мутахассислигининг мутахассислик сифатидаги мавқеини, тарихий билиш тамойилларининг мавжудлигини, тарихий воқеликнинг ҳаққоний (объектив) билиш имкониятларини ҳам шубҳа остига олдилар. Бироқ тарихчилар постмодернистларнинг бир қатор фикрларини инкор қилдилар ва уларни қўлламадилар. Яъни, постмодернистлар томонидан илгари сурилган иматндан ташқарида ҳеч нарса мавжуд эмас", "тилдан ташқари" реаллик мавжуд эмас" деган қарашлар қатъий равишда инкор қилинди. Бироқ маълум давр оралиғида тарихчилар бу қарашларни "юмшатиб" бордилар, айрим усулларнинг самарали жиҳатларидан, хусусан тарихий манбаларнинг таҳлили ва нарративлардан тадқиқотларда фойдалана бошладилар, бироқ айни вақтда юқорида инкор қилинган жиҳатларни ҳам назардан четда қолдирмадилар. Илмий билим олиш методи – индуксия, яъни алоҳида, парчаланган, тизимга солинмаган маълумотлардан умумлаштиришларга, илмий гипотезалар, назариялар, қонуниятлар тузишга ўтиш якка илмий фактлардан уларни тушуниш ва тушунтиришга ўтишни таъминлайди. Янги давр фалсафаси ва фанининг асосчиси, инглиз мутафаккири Ф.Бекон ўз ижодида индуксия методини фаол ривожлантирди. У фаннинг табиат устидан инсоннинг ҳукмронлигини ошириш қобилиятини билимнинг мақсади деб эълон қилди. Илмий ижодда мушоҳада юритиш ва ақлий хулоса чиқариш хусусийдан умумий, яхши ривожланмаган илмий билимдан теран, янада ривожланган илмий билим сари индуктив хулоса чиқаришга асосланади. Ф.Бекондан фарқли ўлароқ, ХVIII аср франсуз файласуфи Р.Декарт илмий билишда дедуксияга ёки назарийлаштириш, умумийдан хусусийга қараб мушоҳада юритиш шаклига алоҳида эътиборни қаратди. Лотинча дедуcтио атамаси “келтириб чиқариш” деган маънони билдиради. Эпистемологияда ва фанда кўпинча дедуксия деганда назариядан фактларга ўтиш, умумий (универсал) илмий тасаввурлардан хусусий мулоҳазаларни келтириб чиқариш тушунилади. Бинобарин, методологияда дедуксия деб илгари олинган умумлаштирувчи билимлардан янги билимларни мантиқий келтириб чиқаришга айтилади. Download 67.35 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling