8- маъруза Тарихий билишнинг ўзига ҳослиги ва тамойиллари


Download 67.35 Kb.
bet11/14
Sana29.01.2023
Hajmi67.35 Kb.
#1139213
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14
Bog'liq
8 Тарихий билишнинг ўзига хослиги ва тамойиллари

4-асосий савол: Тарих фанининг бошқа фанлар билан алоқалари, ютуқ ва муаммолар.


4-савол бўйича ўқув мақсади: Тарихнинг бошқа фанлар билан ўзаро муносабатлари, тарих ва жамиятшунослик, янги ижтимоий тарих, тарих ва психология, маданий антропология, тарих ва адабиёт, тилшунослик, семиотика ва тарих, тарих ва табиий фанлар, синергетика фанларини тарих фани билан алоқалар йўналишларини талабаларга очиб бериш.


4-саволнинг баёни: Тарих ва психология. Тарихчи тарихий тадқиқотларни амалга ошириш жараёнида тадқиқот объектининг турли хусусиятлари ва ўзига хос жиҳатларига тўқнаш келади ва уларни турли усулларни қўллаш орқали моҳиятини англашга ҳаракат қилади. Бу усуллар аксарият ҳоларда тарих фанига бевосита алоқадор бўлса, тадқиқот объектининг ҳолатига кўра

айримлари турли бошқа фанлар тадқиқот усулларига хос бўлиши мумкин. Шундай фанлар ёки соҳалар қаторида психология фани ҳам бор.


Тарихчилар ўз тадқиқотларида кўпинча турли машҳур шахслар, санъат намоёндалари, халқ оммаси ва бошқа шу кабиларнинг руҳиятини ҳам ўрганишга ҳаракат қилганлар. Бундай ҳолатлар илк тарих асарларида ҳам кам бўлсада учрайди ва ХВИИИ асрга келибгина тарихчилар инсоннинг ички дунёси ва руҳий ҳолатини тушунишга ҳаракат қила бошлайдилар. ХИХ аср охирларига келиб психология фан сифатида қарор топгандан сўнг, экспериментал психология ва психиатрия юзага келиб, ХХ асрнинг 60-йилларида эса "психотарих" юзага келган. Психоанализнинг клиник "тарих" лари тарихчиларга инсоннинг ички дунёсини теранроқ англашга ёрдам берди. Шундай тадқиқотлар доирасида М.Лютернинг, М.Гандининг таржимаи ҳолларини ўрганган э.Ериксон уларнинг ҳаёти фалиятидаги мотивларини аниқлади. Унинг хулосасига кўра болаларнинг ўз оталарининг ҳаётларидаги эриша олмагаи нарсаларига эришишга ҳаракат қилганлиги бу шахслар фаолиятининг асосий мотивлари бўлганлигини аниқланди. Шу тариқа тарихчилар томонидан алоҳида шахсларнинг фаолиятига хос бўлган умумий, ҳолатлар аниқланди ва психологиядаги бундай типология тарихчилар томонидан фанга киритилди.


Айни вақтда тарихчи психология фанининг энг сўнгги илмий янгиликлари, унинг тадқиқот усулларини доимий равишда ўзлаштириб бориши керак бўлади. Тадқиқотларда психологиянинг қўлланилиши оммавий ҳаракатлар, инқилоблар, халқаро муносабатлар, ҳарбий тўқнашувлар ва бошқа шу каби тарихий жараёнларнинг ички руҳий ҳолати ҳақида ҳам тўлиқроқ тасаввур ҳосил қилишга ёрдам беради. Ўтмишни тушуниш тобора чуқурлашиб бормоқда ва айни вақтда тарихчи тадқиқот мақсадларидан четлашган ҳолда. психологияга "сингиб" кетиши мумкин эмас.


Тарих ва маданий антропология. Маданий антропологиянинг марказида инсон ва унинг маданиятга асосланган менталитети, ҳаётий тажрибалари, хулқи-атвори туради. Антропология инсоннинг хулқини аниқлаб берувчи турли маросим (ритуал) лар, белгиларга алоҳида эътибор қаратади. Антропологларнинг фаолияти туфайли турли даврларнинг "нотаниш" маданиятлари, уларнинг хусусиятлари ва ўзига хосликлари ўрганилади. Масалан турли халқ байрамлари, маросимлари, сайилларини ўрганиш орқали халқнинг маданиятини тушуниш мумкин. Тарихчилар эса маданиятнинг тарихий жараёнларга таъсири ва ўзаро алоқадорлигини ўрганадилар.





Download 67.35 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling