8- маъруза Тарихий билишнинг ўзига ҳослиги ва тамойиллари


Download 67.35 Kb.
bet7/14
Sana29.01.2023
Hajmi67.35 Kb.
#1139213
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   14
Bog'liq
8 Тарихий билишнинг ўзига хослиги ва тамойиллари

Дедуксия илгари олинган билимда яширин ахборот ресурсларини аниқлаш имконини беради. Масалан, астроном В.Гершел И.Нютоннинг бутун олам тортишиш қонунидан дедуктив ақлий хулосалар чиқариш орқали Нептун сайёраси мавжудлиги ва унинг жойлашган ўрнини башорат қилган. Дедуксия ёрдамида худди шу қонундан ер ва Ой гравитатсия майдонларининг ўзаро таъсири натижаси сифатида денгиз сувининг бостириб келиши ва қайтиши назарияси олинган.

Илмий ижодда дедуксиядан фойдаланиш даражаси у ёки бу муайян фаннинг ривожланганлиги, етуклиги кўрсаткичи бўлиб хизмат қилади: фан гипотезалар, назариялар, илмий қонунлар ва тизимлар, таърифлар, туркумлашлар шаклида ҳаққоний билимнинг етарли даражада катта йиғиндисига эга бўлган тақдирдагина дедуксиядан кенг фойдаланиш мумкин.


Реал илмий ижод жараёнида индуксия ва дедуксия ўзаро боғланади ҳамда бир-бирини тўлдиради. Бундан ташқари, улар таҳлил ва синтез каби умумфалсафий ва умумилмий методлар билан ҳам боғлангандир.


Илмий тадқиқотнинг барча босқичларида таҳлил ва синтездан фойдаланилади. Анализ – бу билиш предметини фикран қисмларга ажратиш, унинг алоҳида томонлари, хоссалари, белгиларини, улар ўртасидаги муносабатларни ажратиш, объектнинг моҳиятини англаб етиш мақсадида унинг тур хилларини ва ҳоказоларни аниқлаш демакдир. Синтез - бу предметнинг билинган томонлари, белгилари, хоссалари ва ҳоказоларни фикран бирлаштириш, объектнинг тузилишини унинг барча алоқалари, муносабатлари, ривожланиши ва фаолиятига боғлаб тушуниб етишдир.


Илмий билишда таҳлил нима ва қандай мақсадда таҳлилдан ўтказилаётганига қараб ҳар хил шаклларда кечади.




Анализнинг қуйидаги асосий шакллари тафовут этилади:



  1. яхлит предметни қисмларга ажратиш, қисмларнинг тузилиши, функсиялари ва алоқаларини



ўрганиш;



  1. предметнинг белгилари, хоссаларини ажратиш, улар ўртасидаги муносабатларни



ўрганиш;



  1. предметларнинг тўпламларини кичик тўпламларга ва гуруҳларга ажратиш, тўпламнинг ҳар бир элементи ўрнини ҳамда кичик тўпламлар ва гуруҳлар ўртасидаги муносабатларни аниқлаш.




Download 67.35 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling