8- маъруза Тарихий билишнинг ўзига ҳослиги ва тамойиллари
Download 67.35 Kb.
|
8 Тарихий билишнинг ўзига хослиги ва тамойиллари
Марксизм. Позитивизм билан бир қаторда бу даврда янги қараш, яъни тарихни материалистик тушуниш ғояси шаклланди. Бу ғоя дастлаб К.Маркс ва Ф.Енгелснинг "Коммунистах партия манифеста" (1848 й) номли китобида, кейинчалик "Капитал" асарида кўрсатиб берилди.
Марксистлар ва марксизм тарафдорлари тарихни фалсафий умумлаштириш, унинг асосий қонуниятларини ўрганишга. бағишланган ўзларига хос "илмий" ғояни илгари сурдилар. Бу ғоянинг мазмунига кўра кишилик жамияти тараққиётининг асосини ишлаб чиқарувчи кучларнинг ва ишлаб чиқариш муносабатларининг диалектикаси ташкил этади. Бу ерда ран позитивистлар каби фақатгина иқтисодий омиллар ҳақида эмас, балки моддий неъматларнинг яратилиши ва моддий фаровонлик ҳақида ҳам бормокда. Марксизмга кўра жамият тараққиётининг асосида ишлаб чиқариш шаклларининг алмашинуви, яъни ибтидоий жамоа шакли, антик, феодал, буржуача ва коммунистик ишлаб чиқариш шакллари кетма-кетлиги ётади. Тарих - бу синфлар ўртасидаги курашдан иборат деб кўрсатилади. Тарихда содир бўлган ҳар қандай воқеа ва жараёнлардан синфий кураш омилини излаш кераклиги кўрсатилиб, К.Маркс бу ғоянинг юзага келиши ўзига тегишли эмаслигини ҳам таъкидлаб ўтади. Ҳақиқаттан ҳам бу борадаги дастлабки фикрлар О.Террининг "Англиянинг норманнлар томонидан забт этилиши" ("Завоевание Англии норманнами") асарида босиб олувчиларни (норманнларни) ҳукмрон синф, мағлубиятга учраганларни эса эзилувчи, жабрланганлар сифатида кўрсатиб ўтади. Кейинчалик Ф.Гизо синфларга бўлишда мулкий фарқланиш омилини ҳам кўрсатиб ўтади. К.Маркс эса синфларнинг ишлаб чиқариш тизимидаги ўрнини кўрсатиб берди. Унинг синфий бўлинишга барҳам беришда пролетариат (ишчилар синфи) диктатурасининг муқаррарлиги ҳақидаги фикрлари ва ғоялари жамият ҳаёти учун ўта даражада кескинлиги (радикаллиги) сабабли ўз даврининг кўпгина тарихчилари ва мутафаккирлари томонидан қатий равишда рад этилди. Бироқ айрим ҳолларда хориж тарихчилари томонидан тарих фанида синфий ёндашувнинг қисман ўзгартирилган ҳолатдаги кўринишлари бўйича, яъни мулкий даромади даражасига қараб ўрганиш ҳам учраб турди. Ф.Енгелс К.Маркснинг тарихни материалистик тушуниш борасидаги қарашлари ҳақида фикр билдирар экан, бунда хатоликлар ҳам мавжудлигини таъкидлаб ўтган. Бу вақтда айрим тарихчилар томонидан иқтисодий омилга тарихий жараёнларни белгилаб берувчи тараққиётнинг ягона омили сифатида қаралган, бу эса "сохталаштирилган материализм" тушунчасининг шаклланишига олиб келди. Аслида эса, иқтисодий омил тараққиётнинг якуний босқичида муҳим ўрин тутган бўлса, айни вақтда тарихий жараёнларни белгилаб берувчи ва жамият тараққиётига таъсир ўтказувчи сиёсий, ҳуқуқий, мафкуравий, фалсафий, диний, адабиёт ва санъат каби асосий омилларнинг мавжудлигини ҳам эътибордан четда қолдирмаслик керак. асрнинг 90-йилларига келиб марксизм қарашлари асосидаги "тарихни материалисток тушуниш" ғояси-тарихчилар томонидан рад этилди ва бу тамойиллар асосида амалга оширилаётган тарихий тадқиқотлар ҳам барҳам топди, энди тарихчилар тадқиқотлар жараёнида илмий ижодий эркинликка эришиб, шу вақтгача "ягона ва тўғри" деб ҳисоблаб келинган тарихни материалистик тушуниш ғояси ва тадқиқотларни ҳам шу қарашдан келиб чиққан ҳолдаги "илмий хулосаларга мослаштириш"дан воз кечиб, тарихни умумфан тадқиқотлари тамойилларидан келиб чиққан ҳолда илмий ва тарихий, объектив жиҳатдан тадқиқ қилиш имкониятига эга бўлдилар ва бу жараёнлар ҳозирги кунда ҳам такомиллаштириб ва мукаммалллаштириб борилмоқда. Download 67.35 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling