Ечиш:
Дастлаб даромадларнинг бошланғич миқдорини топамиз
Y= С + G + I + Xn=350+100+150=600 ш.б.
Автоном харажатлар мультипликаторини аниқлаймиз
m=ΔY /ΔE (ΔI) =(640-600) / 10 =4
m=1/(1-MPC) , бундан MPC = 1-1/МРС =1-1/4 =0,75
Мустақил ишлаш учун масалалар
1. Ўтган йили ЯММ 1000 ташкил қилди, давлат харажатлари 100 ташкил қилди. Харажатларни 50 га ошириб ҳукумат ЯММни 200 га оширишга эришди. Бу ҳолатда, давлат бюджети тақчиллиги 2 йил давомида 0 га тенг бўлди. МРС (истеьмолга бўлган чегараланган мойиллик) нечага тенг?
2. Истеъмолга чегараланган мойиллик 0,75 га тенг. Ишлаб чиқаришнинг ҳақиқий ҳажми 2000. Иқтисодиётни барқарорлаштириш учун ҳукумат давлат харажатларини 50 га камайтирди ва солиқларни 20 га оширди. . Потенциал ЯИМ ҳажмини топинг.
3. Агар солиқлар 100 бирликка кўтарилса, фоиз ставкаси ўзгармасдан қолса, истеъмолга чегаравий мойиллик 0,6 га тенг бўлса кейнс хочини қўллаган ҳолда ҳисобланган ишлаб чиқариш ҳажмини аниқланг.
Davlat byudjeti. Soliqlar
Масалаларни ечилиши бўйича намуналар
1-масала
А ва В мамлакатларнинг иқтисодиёти қуйидаги маълумотлар билан ёритиб берилган:
Кўрсаткичлар
|
А мамлакат
|
В мамлакат
|
1.Мoлиявий йил бошида давлат қарзи қиймати
( млн. дол.да)
|
2000
|
2000
|
2. Мoлиявий йил давомидаги номинал давлат харажатлари(млн.дол.да)
|
200
|
200
|
3. Нарх даражаси (йил бошида)
|
1,0
|
1,0
|
4. Инфляциянинг йиллик суръати
|
0,0
|
0,1
|
5. Давлат қарзи бўйича номинал фоиз ставкаси
|
0,03
|
0,13
|
6. Давлат бюджетига номинал солиқ тушумлари (млн.дол.да)
|
260
|
260
|
Do'stlaringiz bilan baham: |