8-маъруза. Атмосферани радиозондлаш режа: «метеорит марз»


МАРЗ русумли радиозондлар


Download 1.64 Mb.
bet2/6
Sana18.06.2023
Hajmi1.64 Mb.
#1589384
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
МЗУ-8-Атмосферани радиозондлаш

3.5.2. МАРЗ русумли радиозондлар
Янги кичик габаритли МАРЗ туридаги радиозондлар (3.4-расм) тўлиқ яримўтказгич элементлардан ва микросхемалардан тузилган.
МАРЗ русмдаги радиозондлар зондлаш турига қараб мос равишда ҳар хил модификацияда чиқарилади:

Бундан ташқари МАРЗ-2 радиозондлар икки модификациядан иборат: «Метеор» ва «Метеорит-1» радиолокация станциялари учун МАРЗ-2-1, «Метеорит-2» радиолокация станциялари учун эса МАРЗ-2-2 радиозондларидан фойдаланилади.
МАРЗ радиозондлари РКЗ радиозондларига нисбатан кичик массаси, кичик ўлчамли габарити ва кам энергия сарфлаши билан фарқ қилади. МАРЗ радиозондлари замонавий радиотехник элемент базаларидан (транзистор, микросхема) ташқари энергияни бир хил сақлаб туриш учун стабилизатор ўрнатилган бўлиб, радиотелеметрик каналдаги хатоликни камайтиришга имкон яратди. Электрон коммутатор қўлланилиши автоматик ишлов беришни ишончлилигини орттирди. Янги зонд авиация учун ҳам кам хавф туғдиради. Шуни таъкидлаш жоизки, бу радиозондда ҳам РКЗ радиозонди каби д

3.4-расм. МАРЗ русмдаги радиозонднинг асосий
буғинлари ва умумий кўриниши.
1 - радиозонд қобиғи, 2 – қабул қилгич-узаткич
3 - ўлчов ўзгартгичи,
4 - температура буғини, 5 - намлик буғини.
атчиклардан фойдаланилган ва шунинг учун ҳам аэрологик тармоғда жорий этилгандан кейин ўлчовнинг аниқлиги сезиларли даражада ортмади.
Радиозонд учун энергия манбаи бўлиб сув қуйиладиган мисхлормагний паствольтли кичик ўлчамли 28-МХМ-0,1 батареяси хизмат қилиб, 27 ва 9,5 В кучланишни таъминлайди. Радиозонд истеъмол қиладиган ток ўзгариш чегараси қуйидагича: 9,5 В занжирда 20 – 30 мА (МАРЗ-2) ва 10 – 20 мА (МАРЗ-0), 27 В занжирда эса 35 – 50 мА ни ташкил этади.

Download 1.64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling