8-маъруза. Атмосферани радиозондлаш режа: «метеорит марз»
Зондлаш натижаларини олиш ва аэрологик телеграммани тузиш
Download 1.64 Mb.
|
МЗУ-8-Атмосферани радиозондлаш
3.6. Зондлаш натижаларини олиш ва аэрологик телеграммани тузиш
Зондлаш натижаларининг сўннги кўриниши турли истеъмолчиларни аэрологик ахборотлар билан таъминлай олиши ва метеорологик элементларнинг вертикал кесимини тузиш учун зарур бўлган барча маълумотлар тўпламидан иборат бўлиши керак. Одатда радиозондлаш маълумотларини уч гуруҳга ажратилади: 1) стандарт изобарик сиртлардаги маълумотлар. Стандарт изобарик сиртлар қуйидаги барик сатҳлардан иборат: 1000, 925, 850, 700, 500, 400, 300, 250, 200, 150, 100, 70, 50, 30, 20, 10 ва 5 гПа; 2) ер сиртидан стандарт баландликлардаги маълумотлар (0,3; 0,6; 0,9 км) ва денгиз сатҳидан (0,2; 0,5; 1,0; 1,5; 2,0; 2,5; 3,0 км ва радиозонд кўтарилган баландликкача ҳар 1 км дан); 3) температура, намлик, шамол тезлиги ва йўналишларининг вертикал тақсимоти бўйича махсус нуқталардаги маълумотлар. Стандарт баландликлардаги ва изобарик сиртлардаги маълумотлар режимли ишламалар (ўртача характеристикаларни ҳисоблаш, бошқа станциялардаги маълумотлар ёки бошқа параметрлар билан солиштириш, синоптик карталарга тушириш ва ш.ў.) учун фойдаланилади. Температура, намлик ёки шамолларнинг вертикал бўйича кескин ўзгаришини махсус нуқталар билан белгиланади. Температура ва нисбий намлик қийматларини стандарт баландликлар, изобарик сиртлар, махсус нуқталар сатҳи, шунингдек махсус нуқталар баландлигини радиозонднинг синхрон кўтарилиш баландлиги бўйича аниқланади ва ТАЭ-4б жадвалига ёзиб қўйилади. Кейин шу жадвалда босим ва шудринг нуқтасининг камомати ҳисобланади. Босим қатламлар бўйича ҳисобланади. Босимни турли баландликларда ҳисоблаш учун қатламдаги ўртача виртуал температураси, қатламнинг пастки чегарасидаги босими, қатламнинг пастки ва юқори чегараларининг фарқи каби қийматларидан фойдаланилади. Қатламнинг юқори чегараси босим ҳисобланиши керак бўлган конкрет баландлик саналади. Ҳисоблашлар барометрик формула ёки А-57 доира планшети (3.9-расм) ёрдамида бажарилади. Температура эгри чизиғидаги махсус нуқталар қуйидагилардан иборат: станция сатҳи (ер сирти), радизонд кўтарилишининг температура бўйича охирги баландлиги, тропосферада температура инверсия (регистрация давомийлиги 30 с дан кўпроқ) қатламининг пастки ва юқори чегаралари, температура эгри чизиғининг синган сатҳлари (температура вертикал градиентининг ортиши ёки камайишини билдирадиган сатҳлар). Тропопауза сатҳи муҳим махсус нуқта саналади. Нисбий намлик эгри чизиғидаги махсус нуқталар қуйидагилардан иборат: нисбий намлик қиймати 100 % бўлган қатлам чегараси (ёки сатҳ) ва нисбий намлик эгри чизиғининг кескин синган сатҳлари. Ш 3.9-расм. Планшет А-57. 1 – қўзғалмас металл диск, 2 – айланадиган целлулоидли диск, 3 – индекс-белгили диаметриал чизғич, 4 – қотириладиган винт, 5 – натурал сонлар логарифм шкаласи, 6 – бурчак ўлчагич бўлинмасининг синус бурчагига нисбати қийматларининг градуслардаги логарифм шкаласи, 7 – кўпайтма К1 қийматининг логарифм шкаласи, 8 - кўпайтма К2 қийматининг логарифм шкаласи. амолнинг махсус нуқталари қуйидагилардан иборат: станция сатҳи (ер сирти), радизонд кўтарилишининг охирги баландлиги, шамол тезлигининг кучли ўзгарган сатҳи ва шамол йўналишининг кескин ўзгарган сатҳи. Махсус нуқталар шамол тезлиги ва йўналишининг баландлик бўйича ўзгариши графигидан танланади. Температура-шамолни зондлаш натижалари ТАЭ-3 жадвалига ёзиб қўйилади (3.2 жадвал). Ёзув сатҳлар бўйича баландлик ортиб бориш тартибида бажарилади. ТАЭ-3 жадвалига қуйидаги сатҳлар киритилади: станцияни денгиз сатҳидан баландлиги, телеграммада киритиладиган изобарик сиртлар, махсус нуқталар, ер сиртидан 0,3, 0,6 ва 0,9 км баландликдаги сатҳлар, максимал шамол тезлик сатҳлари, зондлашнинг максимал баландлиги. ТАЭ-3 жадвалига ер сиртидан 0,3, 0,6 ва 0,9 км баландликдаги сатҳлар, станцияни денгиз сатҳидан баландлиги инобатга олинган ҳолда киритилади. ТАЭ-3 жадвалини тузишда температуранинг вертикал градиенти γ ва радиозонднинг вертикал кўтарилиш тезлиги ω ҳисобланади. Аэрологик телеграммага киритиладиган сатҳлар учун шудринг нуқта камомати (°С) аниқланади (3.1) Бунда t – ҳаво температураси (°С); u – ҳавонинг нисбий намлиги (%); α ва β – константалар (α = 237,3, β = 7,5). Бевосита ҳисоблаш учун бу формулани соддалаштириш мумкин (3.2) Бу ерда . Амалиётда шудринг нуқтаси камомати махсус чизғич-андаза ёрдамида аниқланади. Ҳаво температураси – 40 °С дан паст бўлган изобарик сирт сатҳларида ва махсус сатҳларда шудринг нуқтаси камомати ҳисобланмайди ва аэрологик телеграммага киритилмайди (∕ − қия чизиқ билан белгиланади). Телеграммани тузишдан олдин албатта барча кузатиш натижаларни синчиклаб текшириб чиқилади. Атмосферани вертикал зондлаш маълумотларини узатиш учун, халқаро FM.36E TEMP кодига мос келадиган КН-04 коди бўйича тузилади. Код тўрт қисмдан иборат: А ва В қисмида 100 гПа сатҳгача бўлган ахборотлар, C ва D қисмида эса 100 гПа сатҳдан юқори бўлган ахборотлар кодланади. Одатда телеграмманинг А ва В қисми, радиосигнал ҳали тугамасдан аввал берилади. 3.2 жадвал Радиозондлаш натижаси жадвали Станция _______________. Радиозонд тури МАРЗ-2-2 № р/з 55471 __________ 200__ й. Кузатиш вақти 20 с 30 мин
Download 1.64 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling