8-маъруза: Туганакмевалилар ва илдизмевалилар


Қанд лавлаги ва унинг халқ хўжалигидаги аҳамияти


Download 84 Kb.
bet4/5
Sana23.10.2023
Hajmi84 Kb.
#1717687
1   2   3   4   5
Bog'liq
8 маруза

5. Қанд лавлаги ва унинг халқ хўжалигидаги аҳамияти. Қанд лавлагини илдизмевасининг таркибида 17-24% қанд бўлади, қайта ишлаб қанд олинаётганда тўла жом ва бошқа чиқиндилар қолади, тўлтаси таркибида 15% азотсиз экстрактив моддалар, 60% га яқин қанд, 18-19% кул моддаси бўлади. Тўлтасидан спирт, глицерин олинади, хом ашё сифатида ишлатилади. Жомнинг таркибида 15% қуруқ модда, шу жумладан 10% АЭМ, 3% тўқима, 0,7% кул, 0,1 мой ва 1,2 % оқсилдан иборат.
Жом чорва моллари учун яхши озуқа, унинг 100 кг да 80 озиқ бирлиги бор. Қанд ишлаб чиқаришдан қолган чиқинди (дефекцион) ўғит сифатида фойдаланилади. Қанд лавлагининг барги умумий ҳосилни 35-50% ини ташкил қилади. Гектарига 100-150 ц кўк озуқа барги (26-27 ц/га қуруқ модда) ҳосил қилади, 100 кг кўк озуқа баргида 18-20 озуқа бирлиги мавжуд..
Қанд лавлагини илдизмевасини тўйимлилиги хашаки лавлагига нисбатан 2-2,5 марта юқори.
Қанд лавлагини ватани Олд Осиё - Туркия, Эрон ҳисобланади. Унинг ёввойи формалари ҳозирги вақтда ҳам Ўрта ер денгизи, Каспий ва Қора денгиз қирғоқларида, Закавказияда учрайди. Ёввойи шаклларида илдизмеваси дағал, қанд миқдори 5-6% дан ошмайди. Қанд лавлаги ҳозирги вақтда бир қанча мамлакатларда, Польша, Германия, Франция, Англия, Италия, Испания, Венгрия, Бельгия, Голландия, Швецария, Америка, Россия, Украина ва Қирғизистонда экилади. Ўзбекистонда қанд лавлагига катта этибор берилаяпти. 1998 йилда Хоразимда Туркия билан биргаликда шакар ишлаб чиқариладиган қўшма завод ишга туширилди. 1999 йилда Хоразим вилоятида 12 минг/га, Қорақолпогистонда 7 минг/га ерга қанд лавлаги экиш режалаштирилган. Ҳосилдорлиги 200-250 ц/га, лекин илғор хўжаликларда 500-700 ц/га ҳосил олиш мумкин.
Ҳозирги пайтда лавлагини 50 ортиқ навлари тарқалган, чет элдан келтириб республикамизда экишга тавсия қилинган қуйидаги навлари: Астро, Гина, Клавдия, Кресус, Лена, Мария, Ромео, Сермо, Соня, Флора, Цериз.
Биологияси - уруғи ўз вазнига нисбатан 150-170% сув ўзлаштиради, 2-5°С да уна бошлайди, 6-7°С майса ҳосил қилади. Майсалар -4-5°С совуқга чидайди, ўсув даври биринчи йили 160-170 кун, иккинчи йили 100-130 кунга боради.У биринчи йили шимолий туманларда 1800-2000°С фойдали ҳарорат талаб қилади. Қанд лавлаги узун кун ўсимлиги, ёруғ етишмаганда ҳосил ва шираси пасайиб кетади. У намга талабчан (транспирацион коэффициенти 240-400) лекин сувни жуда тергаб сарфлайди. Қанд лавлаги озуқ моддалари ва тупроқ шароитига талабчан, лекин енгил шўрланган ерга ҳам экиш тавсия этилади.

Download 84 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling