8-маъруза: Туганакмевалилар ва илдизмевалилар


Картошка етиштириш технологияси


Download 84 Kb.
bet3/5
Sana23.10.2023
Hajmi84 Kb.
#1717687
1   2   3   4   5
Bog'liq
8 маруза

3. Картошка етиштириш технологияси. Картошка бир ерда сурункасига экилса у сўлиш касали билан касалланади. Шунинг учун уни алмашлаб экишда карам, бодринг, қовун, торвуз ҳамда илдизмевалилардан кейин экиш керак. Ёзда экилганда кузги буғдой ва арпадан кейин экилиши керак. Ўғитга талабчан, тупроқ шароитига қараб бир гектар картошкага ўртача 100-120 кг азот, 80-90 кг фосфор ва кам миқдорда 40-60 кг калий бериш керак. Ўғит экишдан олдин ва ўсиш даврида берилади, уруғлик катталиги жиҳатидан сараланган бўлиши керак. Уруғликни ўртача катталиги 60-70 г бўлиши керак.
Картошка 3 муддатда экилади: эртаги картошка феврал ойининг охири март ойининг бошларида, ўртаги картошка апрел ойида ва кечки картошка май ойининг охири июн ойларининг бошларида экилади. Уруғлик учун уни кечроқ - июн ойининг охирида экиш мумкин.
Картошка қатор ораси 70 см, ўсимлик ораси 25-30 см қилиб экилади. Картошка СК-2,СКГ-2, СКГ-4 картошка экадиган машиналарда, бир гектар ерга ўртача 25 центнер уруғ сарфланади ва уруғлар тупроқ шароитига, экиш мудддатига қараб 6-16 см. чуқурликга кўмилиши керак.
Экинни парвариш қилиш ва ҳосилни йиғиш. Картошкани парвариш қилиш қатор ораларини ишлаш, чопиқ қилиш, озиқлантириш ва суғоришдан иборат. Картошкани қатор оралари 3-4 марта культивация қилинади. Картошкани чопиқ (кўмма) қилиш тугунакларни тугиш учун яхши шароит туғдиради. Шу сабабли қўлда кетмон билан ёки махсус окучниклар билан 2 марта кўмма чопиқ қилинади. Эртапишар навлар бир марта гуллашдан олдин чопиқ қилинади.
Картошка ўсимлиги намга талабчан. Эртаги картошка ер ости сувлари чуқур жойлашган тупроқларда 7-9 марта суғорилади. Кечки картошка эса 10-12 марта суғорилади. Гуллаш давригача картошкани ҳар 12-15 кунда, гуллаш даврида 6-8 кунда суғориш керак. Ёзда экилган кечки картошка ҳар 8-10 кунда суғорилиши керак.
Картошкани ТЭК-2 махсус картошка ковлагич машиналарида йиғиб олинади. Сўнгра картошка сараланади, қуритилади ва омборларда сақланади.
4. Илдизмевали ўсимликлар гуруҳи ва уларнинг аҳамияти. Илдизда озиқа модда тўплайдиган ўсимликларга илдизмевалилар деб айтилади.
Илдизмевалиларга қуйидаги ўсимликлар киради: қанд лавлаги, хашаки лавлаги ва ош лавлаги, сабзи, брюква ва турнепс.
Бу ўсимликлар таркибида енгил ҳазм бўладиган оқсил, углеводлар ва витаминлар бор. Илдизмевалилар қанд ишлаб чиқаришда ва чорва моллари учун озуқа сифатида катта аҳамиятга эга.
Илдизмевалиларни барглари ҳам чорва моллари учун муҳим аҳамиятга эга, уларни барглари тўйимли бўлиб баргида витаминлар кўп бўлади.
Илдизмевалилар ичида қанд лавлаги саноатда шакар олиш мақсадида энг муҳим техник экинлардан ҳисобланади.
Хашаки лавлаги чорва моллари учун озуқа сифатида аҳамиятга эга.
Сабзи - жуда қадимий экин бўлиб, у асосан озиқ-овқат учун ишлатилиб келинган, унинг таркибида каротин моддаси кўп бўлган қиммат баҳо ем-хашак экинларидан бири ҳисобланади. 100 кг сабзи илдизмевасида 13,7 озуқ бирлиги бўлиб, таркибида 1,1% протеин, 8,6% азотсиз экстрактив моддалар бор.
Хашаки шолғом ва турпни 100 кг таркибида 9,3 озуқ бирлиги, 1,2% протеин, 14% қуруғ моддалар бор. Барча илдизмевалилар икки йиллик ўсимлик бўлиб биринчи йили тўп барглар, йўғонлашган илдиз ҳосил қилади, иккинчи йили поя ҳосил қилиб гуллайди, мева, уруғ беради.

Download 84 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling