8-мавзу. Бозор иқтисодиётигаўтиш даври ва унинг ўзбекистондаги хусусиятлари


Республикада бозор ислоҳотларини амалга ошириш ва унинг асосий йўналишлари: Иқтисодий ислоҳотлар — бу иқтисодиётда бозор муносабатларини шакллантиришга қаратилган чора-тадбирлар мажмуидир


Download 1.01 Mb.
bet2/5
Sana18.06.2023
Hajmi1.01 Mb.
#1584435
1   2   3   4   5
Bog'liq
6 mavzu

2. Республикада бозор ислоҳотларини амалга ошириш ва унинг асосий йўналишлари: Иқтисодий ислоҳотлар — бу иқтисодиётда бозор муносабатларини шакллантиришга қаратилган чора-тадбирлар мажмуидир.

  • Ўзбекистонда иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишнинг асосий йўналишлари:
  • •Аграр ислоҳотлар.
  • •Молия-кредт ва нарх-наво ислоҳоти.
  • •Бошқариш тизимини ислоҳ қилиш ва бозор инфратузилмасини яратиш.
  • •Ташқи иқтисодий алоқалар ислоҳоти.
  • •Ижтимоий ислоҳотлар.

Узбекистан қишлоқ хўжалигини ислоҳ қилишга устуворлик берилишининг асосий сабаблари:

  • Республика иқтисодиётида аграр соҳа устунликка эгалиги, ахолининг кўпчилиги қишлоқхўжалигида бандлиги, иқтисодий ўсиш кўп жиҳатдан шу тармоқ аҳволига боғлиқлиги.
  • Республика саноат потенциалининг ярмига яқинини ташкил қиладиган кўпгина саноат тармоқларини (пахта тозалаш, тўқимачилиқ, енгил, озиқ-овқат, кимё саноати, қишлоқ хўжалик машинасозлиги ва бошқалар) ривожлантириш истиқболлари бевосита қишлоқ хўжалигига боғлиқлиги.
  • Қишлоқхўжалиги маҳсулотлари (асосан пахта) валюта ресурслари республика учун зарур бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари дори-дармонлар, техника ва технология ускуналарини четдан сотиб олишни молиявий таъминлашнинг асосий манбаидир.
  • Мустақиллик шароитида қишлоқ хўжалигининг озиқ-овқат муаммосини ҳал этишдаги ахамияти ортиб боради.

Республикада агарар ислоҳотларнинг асосий йўналишлари:

  • Ерга бўлган мулкчилик муносабатларини ИСЛОҲ ҚИЛИШ.
  • Барча давлат қишлоқ хўжалик корхоналарини жамоа ва мулкчиликнинг бошқа шаклларига асосланган хўжаликларга айлантириш.
  • Шахсий томорқаларни кенгайтириш, янги суғориладиган ерларни шахсий хужаликлар ва боғ-дала ҳовли, участкаларга ажратиб бериш.
  • Қишлоқ хўжалик ишлаб чиқаришнинг таркибий тузилишини такомиллаштириш.
  • Қишлоқ хўжалигида банд бўлган ортиқча ишчи кучини бўшатиб олиш ва уларни иқтисодиётнинг бошқа тармоқларига жалб қилиш.
  • Ишлаб чиқариш ва ижтимоий инфратузилмани жадал ривожлантириш.

Download 1.01 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling