8-мавзу: давлат статистика органларида якуний молиявий натижалар ҳисоби


Download 209.56 Kb.
bet2/4
Sana08.06.2023
Hajmi209.56 Kb.
#1464945
1   2   3   4
Bog'liq
8-мавзу. Молиявий натижа

СТФ=УФ+ФП-ФЗ,
бунда,
СТФ — солиқ тўлангунгача олинган фойда;
ФП — фавқулодда вазиятлардан олинган фойда;
ФЗ — фавқулодда вазиятлардан кўрилган зарар;
— йилнинг соф фойдаси, у солиқ тўлангандан кейин хўжалик юритувчи субъект ихтиёрида қолади, ўзида фойдадан тўланадиган солиқни ва минус қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа солиқлар ва тўловларни чиқариб ташлаган ҳолда солиқлар тўлангунга қадар олинган фойдани ифодалайди:
СФ= СТФ-ДС-БС,
бунда,
СФ — соф фойда;
ДС — фойдадан тўланадиган солиқ;
БС — бошқа солиқлар ва тўловлар.
Мазкур Низомга мувофиқ барча харажатлар қуйидагиларга гуруҳланади:
маҳсулотнинг ишлаб чиқариш таннархига киритиладиган харажатлар:
а) бевосита ва билвосита моддий харажатлар;
б) бевосита ва билвосита меҳнат харажатлари;
в) бошқа бевосита ва билвосита харажатлар, шу жумладан ишлаб чиқариш хусусиятига эга бўлган устама харажатлар;
ишлаб чиқариш таннархига киритилмайдиган, бироқ асосий фаолиятдан олинган фойдада ҳисобга олинадиган ҳамда давр харажатларига киритиладиган харажатлар:
а) сотиш харажатлари;
б) бошқариш харажатлари (маъмурий сарф-харажатлар);
в) бошқа операцион харажатлар ва зарарлар;
  • хўжалик юритувчи субъектнинг умумхўжалик фаолиятидан олинган фойда ёки зарарларни ҳисоблаб чиқишда ҳисобга олинадиган хўжалик юритувчи субъектнинг молиявий фаолияти бўйича харажатлари:

  • а) фоизлар бўйича харажатлар;
    б) хорижий валюта билан операция бўйича салбий курс тафовутлари;
    в) қимматли қоғозларга қўйилган маблағларни қайта баҳолаш;
    г) молиявий фаолият бўйича бошқа харажатлар;
    фавқулодда зарарлар, у фойдадан олинадиган солиқ тўлангунга қадар фойда ёки зарарларни ҳисоблаб чиқишда ҳисобга олинади.
  • Маҳсулот (ишлар, хизматлар)нинг ишлаб чиқариш таннархини ҳосил қилувчи харажатлар уларнинг иқтисодий мазмунига кўра қуйидаги элементлар билан гуруҳларга ажратилади:

  • ишлаб чиқариш моддий харажатлар (қайтариладиган чиқитлар қиймати чиқариб ташланган ҳолда);
    ишлаб чиқариш хусусиятига эга бўлган меҳнатга ҳақ тўлаш харажатлари;
    ишлаб чиқаришга тегишли бўлган ижтимоий суғуртага ажратмалар;
    асосий фондлар ва ишлаб чиқариш аҳамиятига эга бўлган номоддий активлар амортизацияси;
    ишлаб чиқариш аҳамиятига эга бўлган бошқа харажатлар.

Ишлаб чиқариш билан боғлиқ моддий харажатлар
Ишлаб чиқариладиган маҳсулотнинг асосини ташкил этиб унинг таркибига кирадиган ёки маҳсулот тайёрлашда (ишларни бажаришда, хизматлар кўрсатишда) зарур таркибий қисм ҳисобланган четдан сотиб олинадиган хом ашё ва материаллар.
Нормал технология жараёнини таъминлаш ва маҳсулотларни ўраш учун маҳсулот (ишлар, хизматлар) ёки бошқа ишлаб чиқариш эҳтиёжларига сарфланадиган (асбоб-ускуналар, бинолар, иншоотлар ва бошқа асосий воситалар синовини ўтказиш, назорат қилиш, сақлаш, тузатиш ва улардан фойдаланиш) учун ишлаб чиқариш жараёнида фойдаланиладиган харид қилинадиган материаллар, шунингдек асбоб-ускуналарни тузатиш учун эҳтиёт қисмлар, инвентарларнинг, хўжалик буюмларининг ва асосий воситаларга кирмайдиган бошқа меҳнат воситаларининг қиймати.
  • Сотиб олинадиган, келгусида ушбу хўжалик юритувчи субъектда монтаж қилинадиган ёки қўшимча ишлов бериладиган бутловчи буюмлар ва ярим тайёр маҳсулотлар.

Ишлаб чиқариш хусусиятига эга бўлган меҳнатга ҳақ тўлаш харажатлари
  • Хўжалик юритувчи субъектда қабул қилинган меҳнатга ҳақ тўлаш шакллари ва тизимларига мувофиқ бажарилган нархномалар, тариф ставкалари ва лавозим маошларидан келиб чиқиб ҳисобланган амалда бажарилган иш учун ишлаб чиқариш хусусиятига эга бўлган ҳисобланган иш ҳақи, шу жумладан хўжалик юритувчи субъектни мукофотлаш тўғрисидаги низомларда назарда тутилган рағбатлантирувчи тусдаги тўловлар.
  • Иш режими ва меҳнат шароитлари билан боғлиқ бўлган компенсация тусидаги тўловлар
  • Ишланмаган вақт учун ҳақ тўлаш:
  • Хўжалик юритувчи субъект штатида турмайдиган ходимлар меҳнатига улар томонидан фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги тузилган шартномалар бўйича ишлар бажарилганлиги учун ҳақ тўлаш, агар бажарилган иш учун ходимлар билан ҳисоб-китоб хўжалик юритувчи субъектнинг ўзи томонидан амалга оширилса пудрат шартномаси ҳам шу жумлага киради.
  • Белгиланган тартибга мувофиқ ишлаб чиқариш жараёнида қатнашувчи ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш харажатига киритиладиган тўловларнинг бошқа турлари.
  • Асосий воситалар ва ишлаб чиқариш аҳамиятига эга бўлган номоддий активлар амортизацияси бўйича харажатлар таркибига қуйидагилар киради:
  • Асосий ишлаб чиқариш воситаларининг, шу жумладан молиявий ижара (лизинг) бўйича олинган, бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳисобланган амортизация ажратмалари суммаси.

Ишлаб чиқариш аҳамиятига эга бўлган номоддий активлар (Гудвилл (фирманинг нархи)дан ташқари), бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳисобланган амортизация ажратмалари суммаси.
Ишлаб чиқариш тусидаги бошқа харажатларни ҳисобга олишнинг навбатдаги комплекс моддалари 1.1, 1.2, 1.3, 1.4-бандларда келтирилган харажатлар элементлари бўйича ажратилади.
  • Ишлаб чиқариш жараёнига хизмат кўрсатиш харажатлари.


Download 209.56 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling