8-mavzu: moddiy resurslar bilan ta’minlanganlik va ulardan foydalanish tahlili
Material resurslarning shartnomalar bilan ta’minlanganligi va haqiqatda bajarilishi
Download 38.8 Kb.
|
8-mavzu moddiy resurslar bilan ta’minlanganlik va ulardan foyda-fayllar.org
- Bu sahifa navigatsiya:
- Moddiy resurslar bilan ta’minlanganligini tahlili
- 8.3. Ombor zaxiralari holati tahlili
- Material resurslar zaxira holati tahlili
- Моддий ресурслар қайтими деганда нима тушунилади
- Моддий ресурслар сиғими кўрсаткичи нимани ифодалайди
Material resurslarning shartnomalar bilan ta’minlanganligi va haqiqatda bajarilishi
jadvaldan ko’rinib turibdiki, sifatli po’lat materialiga ehtiyoj rejasi etkazib berish bo’yicha shartnomalar hamda ichki qoplash manbalari bilan to’liq ta’minlanmagan.
8.3. Ombor zaxiralari holati tahlili Ishlab chiqarish uzluksizligini ta’minlashda ombor zaxiralarini to’ldirishni to’g’ri tashkil qilish muhim ahamiyat kasb etadi. Har bir nomlanishdagi materiallar bo’yicha me’yorlar o’rnatilgan bo’lishi va shu doirada ushbu zaxiralar o’zining maksimal miqdoridan minimal miqdorigacha tebranishi lozim. Korxonaning moddiy qimmatliklar zaxirasi quyidagilarni o’z ichiga oladi: normal saqlash zaxiralari – joriy va sug’urta (ehtiyot); texnologik va mavsumiy zaxiralar. Tahlilda har bir nomlanishdagi materiallar ishlab chiqarish uchun sarflash kunlarida ifodalangan zaxiraning minimal me’yori bilan taqqoslanadi. Shu maqsadda quyidagi shaklli analitik jadval qo’llaniladi
Material resurslar zaxira holati tahlili Hisoblash: 96 – 35 = +61 kun 61*50 = +3050 kg Ushbu misolda hatto maksimal me’yor bilan taqqoslanganda ham U-10 po’latda sezilarli qoldiq mavjud. Ayni vaqtda boshqa turdagi po’lat 1233,6 kg kam. 8.4. Material resurslardan foydalanish samaradorligini ifodalovchi ko’rsatkichlar Моддий ресурслардан фойдаланиш самарадорлиги кўрсаткичлар тизими орқали ифодаланади. Буларга қуйидаги нисбий миқдорлар киради: 1. Моддий ресурслар қайтими; 2. Моддий ресурслар сиғими; 3. Моддий ресурслар рентабеллиги; 4. Моддий ресурслар харажати коэффициенти; 5. Сарфланган моддий ресурсларнинг таннархдаги ҳиссаси. Моддий ресурслар қайтими деганда нима тушунилади? Моддий ресурслар қайтими деганда бир сўмлик моддий харажатлар ҳисобига етиштирилган маҳсулот ҳажми тушунилади. Бошқача айтганда 1 сўмлик моддий харажат ҳисобига ишлаб чиқарилган маҳсулот ҳажмини ифодаловчи кўрсаткич моддий ресурслар қайтими деб аталади. Моддий ресурслар қайтими истеъмол қилинган моддий ресурснинг ҳар бир сўми ҳисобига қанча маҳсулот ишлаб чиқарилганлигини ифодалайди. Ушбу кўрсаткич истеъмол қилинган моддий ресурслардан фойдаланиш самарадорлигини ифодаловчи бевосита кўрсаткичдир. Ушбу кўрсаткич қанча юқори бўлса, моддий ресурслардан фойдаланиш даражаси шунча юқори бўлади. Демак, маҳсулот ҳажми қиёсланаётган даврга нисбатан ошиб борган бўлади. Маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмининг харажатга нисбатан ошиб бориши корхона иқтисодини ўсишига сабабчи бўлади. Моддий ресурслар қайтими коэффициентини аниқлаш учун ишлаб чиқарилган ялпи маҳсулот ҳажмини шу маҳсулот учун сарф бўлган моддий харажатлар ҳажмига бўлиш керак: Бу коэффициент 1 дан катта бўлса, истеъмол қилинган моддий ресурслардан фойдаланиш самарали бўлганлигини, агар паст бўлса – ишлаб чиқариш моддий зарар билан ишлаётганлигини билдиради. Моддий ресурслар сиғими кўрсаткичи нимани ифодалайди? Моддий ресурслар сиғими кўрсаткичи бир сўмлик ишлаб чиқарилган маҳсулот учун сарф бўлган моддий (материал) харажатлар суммасини ифодалайди. Моддий ресурслар сиғими моддий ресурслар қайтимининг аксини ифодаловчи кўрсаткичдир. Бу кўрсаткич материаллар сиғими деб ҳам аталади. Материаллар сиғими даражаси қанча паст бўлса, моддий ресурслардан фойдаланиш даражаси шунча юқори бўлади, бошқача айтганда 1 сўмлик моддий харажат ҳисобига етиштирилган маҳсулот ҳажми ошиб боради. Бу хўжалик иқтисодиётининг, қолаверса, мамлакат миллий иқтисодиётининг ривожланиши ва мустаҳкамланишига сабабчи бўлади. Моддий ресурслар сиғими коэффициентини аниқлаш учун маҳсулот ишлаб чиқариш учун сарф бўлган моддий харажатлар ҳажмини ишлаб чиқарилган ялпи маҳсулот ҳажмига бўлиш керак: Download 38.8 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling