8 мавзу. Темирчилик устахонаси тузилиши ва жихозланиши
Download 108 Kb.
|
8-maruza
- Bu sahifa navigatsiya:
- 2. Тақалаш бўлимига бўлган талаблар. Манеж
- Ҳўкизларни тақалаш
- 3.Тақаларни ясаш учун қўлланадиган асбоблар ва ускуналар.
Сандон. Металга асосий ишлов бериш (тақаларни ясаш) муолажалари сандон устида бажарилади. Сандон пўлат ёки чўяндан ясалади. Унинг юқориги қисми қалинлиги 22 мм келадиган чиниқтирилган пўлатдан ясалади. Сандоннинг юқори юзаси (“юзи”) силлиқ ва текис бўлиши лозим.
Сандоннинг сифати унинг силлиқлиги ва чиниқтирилиш даражасига боғлиқ. Масалан, сандон юзасини эгов билан тирнаганда саъл билинадиган излар қолиши мумкин. Болға билан юзасига ўрилганда ботиқ излар қолмаслиги лозим. Темирчилик устохоналарида одатда вазни 50–60 кг келадиган сандонлар қўлланилади. Сандоннинг шакли ҳар хил бўлиши мумкин. Кўпинча бир томони конуссимон (шохи) иккинчи томони эса ясси (товони) бўлган сандонлар ишлатилади. Сандон юзасида бир ёки иккита тешиклар бўлади. Сандон йўғон дарахт танасидан ясалган кундага (стул) мустаҳкам ўрнатилади. Сандон юзаси ёнида турган темирчининг пастга туширилган қўлидаги катта бармоғи асосигача етиш керак. Темирчига қулай шароит яратиш учун сандон темирчилик ўчоғидан 1,5 м масофада ўрнатилади. Гира (исканжа) тақанинг юқори – ташқи четларини (“бронза”) силлиқлаш, тақада тиш тешиклари резбаларини ясаш, тишларни бураб киритишда тақаларни ва бошқа метал маҳсулотларни унда қистириш учун қўлланади. Гира верстакнинг бирон – бир холи четида ўрнатилади. Темирчилик ашёлари ва ёқилғи. Тақалар СТ 2 ва СТ 3 маркали юмшоқ пўлатдан ясалади. Метал бўлакнинг катталиги тақа ўлчамига боғлиқ. Кичик тақалар учун унинг эни 20–22 мм, қалинлиги эса 10–12 мм, каттароқ тақа учун эни 25 мм, қалинлиги 12 мм бўлиши керак. Тақани ясаш учун ювилган ёнғоқсимон тошкўмир энг яхши ҳисобланади. Бундай кўмир ёнаётганда унинг устида қобиқ ҳосил бўлади. Қобиқ иссиқни учоқда ушлаб туради ва метал тез қизишини таъминлайди. 2. Тақалаш бўлимига бўлган талаблар. Манеж ҳайвонларни тақалаш учун мўлжалланади. Манеж ёруғ ва кенг, қишда яхши иситиладиган бўлиши керак. Манеж ўлчамлари 1 отга 12–15 м2 жой тўғри келишини ҳисобга олган ҳолда олинади. Отлар бир қаторга жойлаштирилганда манежнинг эни 6–7 м ни ташкил қилади. Пол асфальтдан ясалган бўлиб, унинг устида махсус ариқчалар ишланади. Бундай пол мустаҳкам, носирпанчиқ, осон дезинфекция қилинадиган бўлиши лозим. Тақалаш вақтида отни боғлаб қўйиш учун девордан 80–100 см масофада жела қурилади. Бу мақсадда деворга метал халқаларни ҳам ўрнатиш мумкин. Аммо отларни бундай халқаларга боғлаганда уларнинг олд туёқларини тақалаш анча қийин кечади. Ундан ташқари ҳайвон безовталаниб, темирчига шикаст етказишининг хавфи бўлганда у ўзини панага олиб қочолмайди. Ҳўкизларни тақалаш учун фиксация қилиш отларга нисбатан қийин кечади. Олд оёқлар одатда отлардагидек билагузук бўғимида букилиб, қўл билан ушлаб турилади. Фиксацияни осонлаштириш учун арқондан фойдаланилади, унинг бир учи оёқнинг тушоқ соҳасида боғланади, иккинчи учи эса ҳайвон устидан ўтказилиб, остига келтирилади, букилган оёққа бир – икки ўралади ва қўл билан ушлаб турилади. Орқа оёқни ушлаб туриш қийин бўлганлиги сабабли яхшиси фиксация станогидан фойдаланиш лозим. Ҳозирги вақтда йирик шохли ҳайвонларни фиксация қилиш учун ҳар хил станоклар тавсия қилинади. Станокда фиксация қилишда оёқ орқага тортилиб, кўндаланг хари устига қўйилади (сакраш бўғимнинг олд соҳаси билан) ва арқон билан ўраб қўйилади. Арқоннинг эркин учи мустаҳкам боғланмайди, чунки ҳайвон йиқилганда фиксация қилинган оёқни тезда бўшатиш керак бўлади. Асов ҳўкизлар ва буқаларни ётқизилган ҳолатда тақалайдилар. Йиқитишдан 15–20 дақиқа аввал мускул орасига 1 кг массасига 1,5 мг ҳисобида аминазин юборилади. 3.Тақаларни ясаш учун қўлланадиган асбоблар ва ускуналар. Тақаларни ясаш учун махсус темирчилик асбоблар комплектидан фойдаланилади (1– расм): қўл болғаси (ручник), катта болға (кувалда), қўл омбури, ўчоқ омбури, мих йўлакчасини яссайдиган искана (дорожник), мих тешикларини ясаш учун дастали тўртбурчак қозиқ – сумба, мих тешикларини маромига етказиш учун қозиқча (шпилька), метални кесиш учун узун дастали тўғри ва ярим доира шаклида исканалар. Download 108 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling