8-мавзу: Қурилиш ташкилотларида ҳисобот маърузанинг асосий мақсади
Download 465 Kb. Pdf ko'rish
|
8-mavzu QTH
- Bu sahifa navigatsiya:
- Асосий (операцион) фаолият бўйича.
220-сатр (+ -) 230-сатр. Фойда
суммаси даромадлар устунчасида, зарар суммаси эса харажатлар устунчасида кўрсатилади 250 Даромад(фойда) солиғи Даромад (фойда) солиғи фойдани ишлатилиши ҳисоби учун мўлжал-ланган 9810 счётнинг дебет оборот суммаси харажатлар устунчасига ёзилади 260 Фойдадан бошқа солиқлар ва йиғимлар Фойдадан бошқа солиқлар ва йиғимлар ҳисоби учун мўлжал- ланган 9820,9830 счётларнинг дебет оборот суммалари харажатлар устунчасига ёзилади 270 Ҳисобот даврининг соф фойдаси (зарари) 240 –сатр – 250-сатр – 260-сатр. Фойда суммаси даромадлар устунчасида, зарар суммаси эса харажатлар устунчасида кўрсати-лади Пул оқимлари тўғрисида ҳисобот (4-шакл) Ҳисоботнинг асосий мақсади бўлиб қурилиш ташкилоти ҳисобот даврида юз берган пул оқимлари (кирим ва чиқим), шунингдек пул маблағларининг давр боши ва охиридаги ҳолати тўғрисида йиғма маълумотларни акс эттириш ҳисобланади. Пул ољимлари тўғрисида ҳисобот икки бўлимдан иборат. Унинг биринчи бўлимида миллий валютадаги пул маблағларининг ҳолати ва ҳаракати, иккинчи бўлимида эса чет эл валютасидаги пул маблағларининг ҳолати ва ҳаракати Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг расмй эълон қилган курси бўйича миллий валютада акс эттирилади. Ҳисоботда пул оқимларини акс эттирувчи кўрсаткичлар қурилиш ташкилоти пул оқимлари тўғрисидаги маълумотларни қуйидаги фаолият турлари бўйича ифода этади: 1. Асосий (операцион) фаолият бўйича. Бу бўлимда бажарилган қурилиш ишлари, сотилган тайёр маҳсулот учун тушумлар, товар-моддий бойликлар, иш ва хизматлар учун таъминотчи ва пудратчиларга тўланган тўловлар, ходимлар номидан тўланган даромад солиғи ва бошқа тўловлар, ижтимоий суғурта бўйича тўловлар, шунингдек асосий фаолиятга доир бошқа турдаги тўланган пул маблағлари мос равишда кирим ва чиқим устунчаларида (010-050 сатрлар) акс эттирилади. Чет эл валютасидаги асосий фаолиятга доир пул маблағларининг кирим ва чиқими маълумотноманинг 261, 262, 264, 271, 273-устунчаларида кўрсатилади. Download 465 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling