8-мавзу: Қурилиш ташкилотларида ҳисобот маърузанинг асосий мақсади
Капитал қурилишдаги статистик ҳисоботнинг бирхиллаштирилган
Download 465 Kb. Pdf ko'rish
|
8-mavzu QTH
- Bu sahifa navigatsiya:
- Шаклнин г тартиб рақами Даврий- лиги Киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар
- 2.Қурилиш ташкилотларида молиявий ҳисобот шаклларини тўлғазиш хусусиятлари
- Бухгалтерия баланси (1-шакл) Асосий воситалар (012-сатр)
Капитал қурилишдаги статистик ҳисоботнинг бирхиллаштирилган
шакллари рўйхати Т/ р Статистика ҳисоботи шаклларининг номи Шаклнин г тартиб рақами Даврий- лиги Киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар 1 Якка тартибда қурилган уй-жой биноларини ишга тушириш тўғрисида ҳисобот 1-ЯТУЖҚ йиллик Собиқ шакли сақланиб қолади 2 Ижтимоий соҳа объектларининг ишга туширилиши ва қурилиш ишларининг бажарилиши тўғрисида ҳисобот 1-КС йиллик Шакллар мазмуни Ўз.Р. Президентинин г 2003 йил 6 майдаги 3240- сон Фармонига ва Фармонни бажариш юзасидан қабул қилинган Ҳукумат қарорларига 3 Қурилиш ишларининг бажарилиши тўғрисида ҳисобот 1-КС ойлик 4 Лойиҳа-қидирув ишлари қиймати тўғрисида ҳисобот 4-КС йиллик 5 Тугалланмаган қурилишлар аҳволи тўғрисида ҳисобот 8-КС йиллик 6 Атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва табиат ресурсларидан оқилона фойдаланишга йўналтирилган 18-КС йиллик асосий капиталга киритилган инвестициялар тўғрисида ҳисобот мувофиқ тўлдирилади 7 Харид қилинган асосий қурилиш материаллари, қисмлар, конструк- циялар ва ускуналар нархи тўғрисида ҳисобот 9-КС ойлик Янгидан киритил-ган (молиялашти- ришнинг марказ- лаштирилган ман-балари ҳисобига қурилаётган объектлар бўйича тақдим этилади) 8 Бажарилган ишлар (қилинган харажатлар) қиймати тўғрисида маълумотнома – счёт-фактура ойлик 2-КС ва 3-КС шакллар ўрнига янгидан киритилган Қурилиш ташкилотларида юқорида келтирилган жадвалдаги статистика ҳисоботларини тузиш бухгалтерияга юклатилади. Уларни тузишга асос бўлиб бажарилган ишлар, уларга кетган сарф-харажатлар, сотиб олинган материаллар, конструкциялар, ускуналарга гувоҳлик берувчи бошланғич ҳужжатлар, шунингдек ҳисоб регистрлари маълумотлари ҳисобланади. 2.Қурилиш ташкилотларида молиявий ҳисобот шаклларини тўлғазиш хусусиятлари Қурилиш ташкилотларида молиявий ҳисобот шаклларини тўлғазишда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан 2002 йил 27 декабрда 140- сон буйруқ билан тасдиқланган «Молиявий ҳисобот шаклларини тўлғазиш бўйича тартиб»га асосланилади. Қуйида ушбу тартибга асосланилган ҳолда молиявий ҳисобот шаклларининг алоҳида моддаларини тўлғазиш хусусиятларига тўхталамиз. Бухгалтерия баланси (1-шакл) Асосий воситалар (012-сатр)да қурилиш ташкилотлари балансида бўлган асосий воситаларнинг қолдиқ қиймати акс эттирилади. Ушбу сатрда, чунончи қуйидагилар кўрсатилади: - асосий воситаларнинг мос равишда бошланғич қийматини ҳамда жамаланган эскиришини акс эттирувчи счётлар (0110-0199 ва 0210-0290)нинг давр охиридаги қолдиқлари суммаларининг фарқи; - белгиланган тартибга кўра асосий воситалар таркибига киритилган узоқ муддатли ижарага олинган асосий воситаларнинг, чунончи лизинг бўйича сотиб олинадиган қурилиш машиналари ва ускуналарининг қолдиқ қиймати (мос равишда 0310 ва 0299 счётлар қолдиқлари ўртасидаги фарқ суммаси); - титулли вақтинчалик бино ва иншоатларнинг қолдиқ қиймати. Ушбу активларга кирувчи бино ва иншоатларнинг рўйхати, уларнинг бошланғич қиймати, жамаланган эскириш суммаси ва қолдиқ қиймати қурилиш ташкилоти ҳисоб сиёсатида аниқ ифодаланган бўлиши лозим, жумладан, уларнинг қолдиқ қиймати мос равишда 0120 ва 0220 счётлар таркибида очиладиган аналитик счётлар қолдиқлари фарқи суммасидан иборат бўлиши керак. Download 465 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling