8-мавзу: Қурилиш ташкилотларида ҳисобот маърузанинг асосий мақсади


Капитал  қуйилмалар (100-сатр)да


Download 465 Kb.
Pdf ko'rish
bet3/12
Sana19.06.2023
Hajmi465 Kb.
#1613976
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
8-mavzu QTH

Капитал 
қуйилмалар (100-сатр)да қурилиш ташкилотларининг ўз 
мақсадларида хўжалик ёки пудрат усулларида олиб борган тугалланмаган капитал 
инвестицияларининг қиймати кўрсатилади. 
Ишлаб чиқариш заҳиралари (150-сатр)да омборларда (қурилиш 
майдончаларида) сақланаётган қурилиш материаллари, конструкциялар, деталлар
ўрнатиладиган жиҳозларнинг ҳисоб сиёсатида белгиланган ҳисоб баҳоларидаги 
қиймати акс эттирилади. Ушбу сатр суммаси 1000 «Материалларни ҳисобга олувчи 
счётлар» тизимида очилган барча счётлар қолдиқларининг йиғиндисига, шунингдек 
барча моддий жавобгар шахсларнинг ҳисобот даври охирига тузган материал 
ҳисоботи (М-19-шакл) қолдиқлари йиғиндисига тенг бўлиши лозим. Агар 
материалларни сотиб олиш ва тайёрлаш алоҳида олинган 1510 счётда, улар 
қийматидаги фарқлар махсус 1610 счётда юритилган бўлса, ушбу счётларнинг
қолдиқлари мос равишда баланснинг бу сатри суммасида ҳисобга олиниши керак. 
Тайёр маҳсулотлар (170-сатр)да сотиш учун ишлаб чиқарилган тайёр 
маҳсулотлар (эшик, дереза, ғишт, детал, мосламалар ва бошқа шу каби 
маҳсулотлар)нинг ҳақиқий таннархи кўрсатилади. 
Келгуси давр харажатлари (190-сатр)да қурилиш ташкилотларининг ҳисобот 
даврида бажарилган ишлар таннархи ва давр харажатларига тегишли бўлмаган 
харажатлари акс эттирилади. Ушбу сатрда қурилиш ташкилотлари ўзларининг 
қуйидаги харажатларини акс эттиради: 
- келгуси даврда бажариладиган ишлар учун олинган рухсатнома (лицензия) 
тўловлари; 
- келгусида жорий этилиши мумкин бўлган лойиҳаларни ишлаб чиқаришга 
доир харажатлар
- келгуси йилда чоп этиладиган махсус меъёрий-техник адабиётлар учун 
қилинган сарфлар; 
- келгуси йил учун ўтказиб қўйилган ижара тўловлари; 
- мавсумий характерга эга бўлган ишлар учун олдиндан тўловлар, чунончи, 
қурилиш машиналари ва ускуналарини консервация қилиш харажатлари
- янги қурилиш учун кадрларни жалб этиш ва тайёрлаш харажатлари;
- олдиндан ҳисобланган меҳнат таътили харажатлари; 
- келгуси йил учун газета ва журналлар обунаси учун тўловлар; 
- бошқа келгуси давр харажатлари. 

Download 465 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling