8-мавзу: Қурилиш ташкилотларида ҳисобот маърузанинг асосий мақсади


Download 465 Kb.
Pdf ko'rish
bet1/12
Sana19.06.2023
Hajmi465 Kb.
#1613976
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
8-mavzu QTH



8-мавзу: ҚУРИЛИШ ТАШКИЛОТЛАРИДА ҲИСОБОТ 
 
Маърузанинг асосий мақсади талабаларга қуйидаги таянч иборалар ва 
тушунчалар тўғрисидаги билимларни бериш ҳисобланади: 
Молиявий ҳисобот, ҳисобот даври, ҳисоботни тузиш, ҳисоботни тақдим 
этиш, бухгалтерия баланси, молиявий натижалар тўғрисида ҳисобот, асосий 
воситалар ҳаракати тўғрисида ҳисобот, пул оқимлари тўғрисида ҳисобот, хусусий 
капитал тўғрисида ҳисобот, дебиторлик ва кредиторлик қарзлар тўғрисида 
маълумотнома, тушунтириш хати, бирхиллаштирилган статистика 
ҳисоботлари, кичик бизнес субъекти фаолияти тўғрисида ҳисобот 
Маъруза режаси: 
1.Қурилиш ташкилотларида тузиладиган ҳисоботларнинг турлари ва уларни 
тақдим этиш муддатлари. 
2.Қурилиш ташкилотларида молиявий ҳисобот шаклларини тўлғазиш
хусусиятлари.
 
1. Қурилиш ташкилотларида ҳисоботларнинг турлари ва уларни тақдим 
этиш муддатлари
Қурилиш ташкилотларида, бошқа хўжалик юритувчи субъектлар сингари, 
ҳисоб жараёнининг якуний босқичи бўлиб молиявий ва статистик ҳисоботларни
тузиш ҳисобланади. Ушбу ҳисоботлар республикамизда миллий валютада минг сўм 
бирлигида тузилади. 
Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида қонун (16-модда)га мувофиқ қурилиш 
ташкилотларининг молиявий ҳисоботи ўз ичига қуйидагиларни олади: 
 бухгалтерия баланси; 
 молиявий натижалар тўғрисида ҳисобот; 
 асосий воситалар харакати тўғрисида ҳисобот; 
 пул оқимлари тўғрисида ҳисобот; 
 хусусий капитал тўғрисида ҳисобот; 
 изоҳлар, ҳисоб-китоблар ва тушунтиришлар.
Кичик бизнес субъектлари ҳисобланган қурилиш ташкилотларига молиявий 
ҳисоботни ихчамалаштирилган тарзда тузиш ва тақдим этишга рухсат этилади. 
Ушбу ихчамалаштирилган молиявий ҳисобот ўз ичига бухгалтерия баланси
молиявий натижалар тўғрисида ҳисобот ҳамда изоҳлар, ҳисоб-китоблар ва 
тушунтиришларни олади.
Қурилиш ташкилотларида барча хўжалик юритувчи субъектларидагидек 
ҳисобот даври бўлиб тақвим йилнинг 1 январидан 31 декабригача бўлган давр 
ҳисобланади. Тақвим йилининг 1 октябридан кейин давлат рўйхатидан ўтган 
қурилиш ташкилотлари учун биринчи ҳисобот йили бўлиб давлат рўйхатидан ўтган 
санадан келгуси йилнинг 31 декабригача бўлган давр ҳисобланади. Ушбу даврда юз 
берган хўжалик жараёнлари биринчи ҳисобот йилига доир, деб тан олинади ва мос 
равишда шу даврнинг молиявий ҳисоботига киритилади.
Қурилиш ташкилотларининг молиявий ҳисоботи қуйидагиларга мажбурий 
тарзда тақдим этилади: 
солиқ идораларига; 
таъсис ҳужжатларига мувофиқ мулк эгаларига; 
давлат статистика органларига; 
қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа органларга. 


Молиявий ҳисоботни тақдим этиш муддатлари уларнинг ташкилий-ҳуқуқий 
мақомига боғлиқ. Чунончи, хорижий инвестициялар иштирокидаги қурилиш 
ташкилотлари фақат йиллик йиллик молиявий ҳисоботни тузадилар ва уни кейинги 
йилнинг 25 мартигача тақдим этадилар. Акциядорлик жамияти, маъсулияти 
чекланган жамият ва хусусий корхоналар мақомидаги қурилиш ташкилотлари 
йиллик молиявий ҳисоботни кейинги йилнинг 15 февралигача тақдим этишлари 
лозим.
Кичик бизнес субъектларига кирувчи қурилиш ташкилотлари молиявий 
ҳисоботни фақат ҳисобот йили якуни бўйича тақдим этадилар. Ушбу мақомга эга 
бўлмаган бошқа турдаги ташкилотлар (хорижий инвестициялар иштирокидаги 
корхоналардан ташқари) йиллик ҳисоботдан ташқари чораклик ҳисоботларни ҳам 
тузишлари ва уларни чоракликдан кейинги ойнинг 25 санасигача тегишли 
органларга тақдим этишлари керак. 
Қурилиш ташкилотлари уларнинг мақоми ва ташкилий шаклларига қараб 
молиявий ҳисоботдан ташқари турли статистика ҳисоботларини ҳам тузадилар. 
Чунончи, кичик бизнес субъектлари ҳисобланган қурилиш ташкилотлари ҳар 
чоракда 1-МБ шаклда «Микрофирма ва кичик корхонанинг ҳисоботи»ни тузишлари 
ва статистика органларига тақдим этишлари лозим. 
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 24 сентябрда 
қабул қилинган «Қурилиш соҳасида ҳисоботни янада такомиллаштириш чора-
тадбирлари тўғрисида»ги 409-сон қарори билан қурилиш ташкилотлари учун 
статистика ҳисоботларининг бирхиллаш-тириладиган ва қисқартириладиган 
шаклларининг янги рўйхати, уларни тузиш ва тақдим этиш муддатлари 
тасдиқланган. Ушбу статистика ҳисоботларининг бирхиллаштирилган айрим 
шаклларининг рўйхати 8.1-жадвалда келтирилган. 
8.1-жадвал 

Download 465 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling