Давлат ва нодавлат молиявий ташкилотлари
Download 470.07 Kb.
|
21-мавзу
- Bu sahifa navigatsiya:
- Қуйидагилар хусусий банк ва молия институтларининг муассислари (иштирокчилари) бўлиши мумкин эмас
Молиявий муассасаларРежа:Давлат молиявий муассасалари. Нодавлат молиявий муассасалар. Марказий банклар ва уларнинг асосий функциялари. Автономлилик (мустақиллик). Марказий банклар ва тўлов тизими. Ихтисослаш(тирил)ган молиявий воситачилар. Уларнинг ўзига хос хусусиятлари ва вазифалари. Минтақавий ва бутун дунёвий молиявий ташкилотлар (Мустақил иш). Модомики, давлат қонун яратувчи ва уларнинг бажарилишини назорат қилувчи орган ҳисобланар экан, у молиявий тизимни тартибга солиш бўйича тўлиқ жавобгардир. Дунёнинг энг тараққий этган мамлакатларидан бири бўлган АҚШда ҳам, бошқа давлатларда ҳам молиявий тизимни тартибга солиш бўйича баъзи масалаларни бажариш маълум бир молиявий сектор қатнашчилари ассоциацияси ёки фонд биржаларига ўхшаш хусусий сектор муассасаларининг ваколатига ўтказилади. Қизиқарли!!! Федерал захира тизими (Federal Reserve System, ФЗТ, Федерал захира, FED) – 1913 йил 23 декабрда Америка Қўшма Штатлари марказий банкининг вазифаларини бажариш ва тижорат банк тизими устидан марказлаштирилган назоратни амалга ошириш учун махсус яратилган мустақил федерал агентлигидир. Федерал захира тизимига йирик шаҳарларда жойлашган 12 та федерал захира банклари киради. Нодавлат молиявий муассасалар сифатида бевосита хусусий банклар ва молия институтларини келтириб ўтишимиз мумкин. Мамлакатимизда молия муассасалари ва хусусий банкларнинг фаолияти 2012 йил 17 декабрда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг “Хусусий банк ва молия институтлари ҳамда улар фаолиятининг кафолатлари тўғрисида”ги қонуни асосида амалга оширилади. Хусусий банк ва молия институтлари устав фондида (устав капиталида) муассислар (иштирокчилар) бўлган жисмоний шахсларнинг улуши камида эллик фоизни ташкил этиши лозим бўлган банклар ва бошқа кредит ташкилотлари, суғурта ташкилотлари, шунингдек фақат молиявий хизматлар кўрсатувчи ўзга юридик шахслардир. Хусусий банк ва молия институтлари тадбиркорлик субъектларидир. Қуйидагилар хусусий банк ва молия институтларининг муассислари (иштирокчилари) бўлиши мумкин эмас:устав фондида (устав капиталида) давлат улуши бўлган юридик шахслар; давлат органлари, шунингдек сиёсий партиялар, касаба уюшмалари, жамоат фондлари ва диний ташкилотлар. Download 470.07 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling