Давлат ва нодавлат молиявий ташкилотлари


Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги Қонуни 12-моддасига мувофиқ


Download 470.07 Kb.
bet3/4
Sana30.01.2023
Hajmi470.07 Kb.
#1142033
1   2   3   4
Bog'liq
21-мавзу

Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги Қонуни 12-моддасига мувофиқ:

  • банкларнинг, микрокредит ташкилотларининг, ломбардларнинг, тўлов ташкилотларининг фаолиятини ва қимматли қоғозлар бланкаларини ишлаб чиқаришни лицензиялайди, шунингдек бу ташкилотлар фаолиятини тартибга солади, устидан назоратни амалга оширади;
  • Ўзбекистон Республикасида тўлов тизимлари барқарор ишлашини таъминлаш чораларини кўради;
  • ички назорат қоидаларига ҳамда жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш билан боғлиқ ахборотни махсус ваколатли давлат органига тақдим этиш тартибига Марказий банк томонидан лицензияланадиган ташкилотларнинг риоя этиши юзасидан мониторинг ҳамда назоратни амалга оширади;
  • Халқаро валюта фондининг Ўзбекистон Республикаси валютасидаги маблағлари депозитарийси ҳисобланади, операцияларни ва битимларни, шу жумладан Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларида назарда тутилган операциялар ва битимларни амалга оширади;
  • кредит ташкилотлари хизматлари истеъмолчилари ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш, молиявий хизматларнинг очиқлигини ҳамда аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг молиявий саводхонлиги даражасини ошириш чораларини кўради;
  • Ўзбекистон Республикасининг халқаро захираларини, шу жумладан келишувга кўра Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг захираларини бошқаришни, ҳисобга олишни ва сақлашни амалга оширади.

Тақиқланади!!!


учинчи шахсларга молиявий ёрдам кўрсатиш билан шуғулланишга, бундан ўз тасарруфидаги ташкилотлар мустасно;
тижорат фаолиятини амалга оширишга;
учинчи шахсларнинг, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг мажбуриятлари бўйича кафолатлар беришга;
банкларнинг капиталларида ва бошқа юридик шахсларнинг устав фондларида (устав капиталларида) иштирок этишга ҳақли эмас;
Марказий банк Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматига, бошқа давлат органларига ва ташкилотларига, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг тақчиллигини молиялаштириш учун кредитлар ёки молиявий ёрдам бермайди.
2020 йилнинг 1 июнь ҳолатига Ўзбекистон Республикасида 5 та тўлов тизими фаолият юритаётган бўлиб, шулардан 3 таси Марказий банкнинг тўлов тизимлари (Банклараро тўлов тизими, Ҳисоб-китоблар клиринг тизими ва Тезкор тўловлар тизими) ва қолган 2 таси (“UZCARD” ва “HUMO” тўлов тизимлари) белгиланган тартибда Марказий банкдан лицензия олган хўжалик юритувчи субъектлар ҳисобланади.
Шунингдек, 2020 йилнинг 1 июнь ҳолатига Марказий банк томонидан 8 та юридик шахсларга тўлов ташкилоти фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия берилган бўлиб, булар қуйидагилар: “Сlick” МЧЖ, “BRIO GROUP” МЧЖ, “INSPIRED” МЧЖ, “National Innovative Payment Technologies” МЧЖ, “PAYBOX” МЧЖ, “Maroqand” МЧЖ, “MILLIY POCHTA TO’LOVLARI” МЧЖ ва “International Eco Pay” МЧЖ.
Марказий банкнинг Банклараро тўлов тизими мамлакатимизнинг энг муҳим ҳисобланган электрон тўлов тизими сифатида барча тўлов тизимлари ишлаши учун пойдевор ҳисобланади.
Марказий банкнинг Банклараро тўлов тизимига банклараро тўловларни амалга ошириш мақсадида республикадаги барча 31 та тижорат банклари тўлов тизими иштирокчилари сифатида уланган.
Мазкур тўлов тизимида тўловлар реал вақт режимида ялпи ҳисоб-китоб тамойили асосида тўлов ҳужжати келиб тушган вақтдан бошлаб бир неча сониялар ичида амалга оширилади ҳамда натижаси тўғрисида ташаббускор ва бенефициарга хабар юборилади.
2020 йилнинг ўтган даврида тўлов тизимлари соҳасида эришилган салмоқли муваффақиятлардан яна бири бу – Марказий банкнинг Тезкор тўловлар тизимининг банк тизимига интеграция қилиниши ва фойдаланишга топширилиши бўлди.
Тезкор тўловлар тизими тижорат банклари мижози бўлган юридик шахслар ва юридик шахсни ташкил этмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи мижозларига масофавий хизмат кўрсатиш тизимлари орқали тўловларни туну-кун 24/7 режимида (шанба ва якшанба кунлари ҳам) амалга ошириш имконини беради.
Марказий банкнинг ҳисоб-китоблар клиринг тизими жисмоний шахсларнинг тўловларини туну-кун 24/7 режимида амалга оширишга ихтисослашган тўлов тизимидир. Ушбу тизим орқали тўловларни қабул қилувчи ташкилотларнинг ахборот тизимларини ҳисоб-китоблар клиринг тизимига интеграция қилиш орқали аҳолига кўплаб қулайликлар яратилган.
Бугунги кунда банклар инфратузилмаларида ҳисоб-китоблар клиринг тизими орқали коммунал ташкилотлар, Молия вазирлиги Ғазначилигига тўланадиган бюджет тўловлари, солиқ ва божхона тўловлари, нотариат ва ФҲДЁ тўловлари, Ички ишлар вазирлигига тўланадиган жарима тўловлари, Давлат хизматлари агентлиги хизматлари тўловлари, “UzAuto Motors” автомашиналари учун тўловлар, кадастр хизматлари учун тўловлар, шунингдек, мобил алоқа, интернет-провайдерлар каби 35 та хизматлар учун тўловчини хизматлар кўрсатувчи ташкилотларнинг тўловларни реал вақт режимида амалга ошириш ва акс эттириш имконияти яратилган.

Download 470.07 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling