Давлат ва нодавлат молиявий ташкилотлари


Хусусий банк ва молия институтларининг ҳуқуқлари


Download 470.07 Kb.
bet2/4
Sana30.01.2023
Hajmi470.07 Kb.
#1142033
1   2   3   4
Bog'liq
21-мавзу

Хусусий банк ва молия институтларининг ҳуқуқлари


мустақил равишда ўз фаолиятини амалга оширишга ҳамда банк хизматлари ва молиявий хизматлар кўрсатишга;
банк хизматлари ва молиявий хизматлар бозорида ривожланиш стратегиясини ҳамда иштирок этиш дастурларини танлашга;
ўз фаолиятидан чекланмаган миқдорда даромад (фойда) олишга ва уни таъсис ҳужжатларига мувофиқ ўз хоҳишига кўра тасарруф этишга;
белгиланган тартибда ташқи иқтисодий фаолиятни амалга оширишга ҳақли.

Хусусий банк ва молия институтларининг мажбуриятлари


ўзлари тузган шартномалардан келиб чиқадиган мажбуриятларни бажариши;
солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаши;
меҳнат шартномаси бўйича ишлаётган шахсларнинг меҳнат ҳақини белгилаши, ўз вақтида ҳисоб-китоб қилиши, шунингдек иш берувчи сифатида ўз фуқаролик жавобгарлигини суғурта қилиши;
рақобат тўғрисидаги ва истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига риоя этиши;
жойлашган ери (почта манзили) ва бошқа реквизитлари ўзгарганлиги ҳақида тегишли давлат органларини ўз вақтида хабардор қилиши;
бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини юритиш талабларига риоя этиши;
ўз фаолияти тўғрисидаги ҳисоботларни тегишли давлат органларига белгиланган тартибда ва муддатларда тақдим этиши шарт.
Марказий банк юридик шахс ҳисобланади ва у давлатнинг мутлақ мулкидир.
Марказий банк — ўз сарф-харажатларини ўзининг даромадлари ҳисобидан амалга оширувчи, иқтисодий жиҳатдан мустақил муассасадир.

Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги Қонуни 5-моддасига мувофиқ Марказий банк фаолиятининг асосий мақсадлари:


нархларнинг
банк тизимининг
тўлов тизимлари ишлашининг барқарорлигини таъминлашдан иборатдир
Марказий банкнинг бош мақсади миллий валютанинг барқарорлигини таъминлашдан иборат.

Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги Қонуни 12-моддасига мувофиқ:

  • пул-кредит сиёсатини, шу жумладан валюта сиёсатини ишлаб чиқади ва амалга оширади;
  • Ўзбекистон Республикасида инфляция даражасини мониторинг, таҳлил ва прогноз қилади, тегишли ахборот материалларини ҳамда статистик маълумотларни эълон қилади;
  • Ўзбекистон Республикасининг тўлов балансини, халқаро инвестициявий мавқеини, ташқи қарзини ва захира активларини ўз ичига олган банк, пул-кредит статистикасини, ташқи сектор статистикасини шакллантиришни ҳамда эълон қилишни амалга оширади;
  • ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматига Давлат бюджети лойиҳасини тайёрлашга доир тавсияларни ўз ичига олган иқтисодий ва молиявий масалалар бўйича ахборотни тақдим этади;
  • нақд пул муомаласини ташкил этади;
  • валютани тартибга солишни ва валютани назорат қилишни амалга оширади;
  • валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ҳисоботлар ва бошқа ҳисоботлар мақсадлари учун, шунингдек Ўзбекистон Республикаси ҳудудида божхона ҳамда бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаб чиқариш учун валюта курсини мунтазам равишда белгилаб боради;
  • банкларни ва кредит бюроларини давлат рўйхатидан ўтказишни амалга оширади;

Download 470.07 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling