8-мавзу: Қурилиш ташкилотларида ҳисобот маърузанинг асосий мақсади


Download 465 Kb.
Pdf ko'rish
bet10/12
Sana19.06.2023
Hajmi465 Kb.
#1613976
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12
Bog'liq
8-mavzu QTH

2.Инвестиция фаолияти бўйича. Ушбу бўлимда асосий воситалар ва 
номоддий активлар, шунингдек узоқ ва қисқа муддатли инвестицияларни сотиб 
олиш ҳамда сотишга доир пул оқимлари мос равишда кирим ва чиқим 
устунчаларида (060-100 сатрлар) кўрсатилади.
3.Молиявий фаолият бўйича. Бу бўлимда олинган ва тўланган фоизлар, 
олинган ва тўланган дивидендлар, акцияларни ва бошқа қимматли қоғозларни 
сотишдан олинган тушумлар, хусусий акцияларни сотиб олишга сарфланган пул 
маблағлари, узоқ ва қисқа муддатли кредитлар ва қарзлар бўйича пул тушумлари ва 
тўловлари, узоқ муддатли ижара (молиявий лизинг) бўйича пул тушумлари ва 
тўловлари, молиявий фаолиятнинг бошқа пул тушумлари ва тўловлари мос равишда 
кирим ва чиқим устунчаларида (110-180 сатрлар) кўрсатилади. Чет эл валютасидаги 
молиявий фаолиятга доир пул маблағларининг кирим ва чиқими маълумотноманинг 
263, 272- устунчаларида кўрсатилади. 
Ҳисоботда даромад (фойда) ва бошқа солиқ тўловлари алоҳида бўлимда (190-
210 сатрлар) кўрсатилади. 


Ҳар бир бўлимдан кейин ҳисоботнинг алоҳида сатрларида фаолият тури бўйича
соф пул кирими/чиқими кўрсатилади. Бу қурилиш ташкилотида ҳар бир фаолият 
бўйича ҳисобот даврида кўпроқ киримга ёки чиқимга эришганликни аниқлашга 
имкон беради. 
Ҳисоботнинг алоҳида сатрида (220-сатр) қурилиш ташкилотининг молиявий-
хўжалик фаолиятининг жами соф пул кирим/чиқими барча фаолият турлари бўйича 
биргаликда кўрсатилади. Бунинг учун барча фаолият турлари бўйича пул 
тушумлари ва тўловларининг гуруҳланган суммалари (050,100, 180, 210-сатрлар) 
нинг фарқи ( +,- ) мос равишда кирим ёки чиқим устунида акс эттирилади. 
Ҳисоботнинг охирги иккита сатрида (230 ва 240-сатрлар) мос равишда ҳисобот 
даврнинг боши ва охирида мавжуд пул маблағларининг қолдиқ суммалари 
кўрсатилади. Бунда 240-сатрда кўрсатилган пул маблағларининг охирги қолдиғи 
230-сатрда кўрсатилган пул маблағларининг бош қолдиғи ва 220-сатрда кўрсатилган 
ҳисобот давридаги пул маблағларининг соф кирим/чиқим суммалари йиђиндиси ёки 
айирмасига тенг бўлиши лозим. 
Пул оқимлари тўғрисида ҳисобот пул маблағлари ҳисоби учун мўлжалланган 
счётлар (5000, 5100, 5200, 5500, 5600, 5700) маълумотлари асосида тузилади.

Download 465 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling