8-мавзу: «Заҳарланишда (газлардан, овқатдан в бошқ) биринчи ёрдам»


Ўсимликдан заҳарланиш белгилари ва аломатлари


Download 413.44 Kb.
bet4/5
Sana11.01.2023
Hajmi413.44 Kb.
#1087792
1   2   3   4   5
Bog'liq
Ochiq dars materiali

Ўсимликдан заҳарланиш белгилари ва аломатлари

  1. Ўсимлик заҳари овқат ҳазм қилиш йўлининг шиллиқ пардасини қаттиқ зарарлантиради. Ўсимлик заҳари билан заҳарланганлик аломатлари 1-2 соатдан сўнг кўринади.

  2. Кўнгил айнийди, қайт қилиш ва ич кетиши бошланади.

  3. Кучли сувсизланиш умумий мадорсизланишни келтириб чиқаради.

  4. Мингдевона билан заҳарланганда бош айланиб, кўзга ҳар хил нарса кўрина бошлайди.

Ўсимликлар билан заҳарланганда биринчи ёрдам кўрсатиш

  1. Оғиз орқали заҳарланишдаги каби кўрсатмаларга амал қилинади.

  2. Жабрланувчига абсорбент, масалан, қотган нон бериш мумкин.

  3. Жабрланувчини ўрнига ётқизиб, тез ёрдам чақирилади.

Ис гази билан заҳарланиш белгилари ва аломатлари

  1. Бош оғриғи, кўнгил айниши.

  2. Нафас қисиши.

  3. Мия чалғиши.

  4. Тери олча рангини олади.

  5. Ис газининг узоқ вақт ва бевосита таъсири ўлимга олиб келиши мумкин.

Ис гази билан заҳарланганда биринчи ёрдам кўрсатиш

  1. Жабрланувчини заҳарланиш зонасидан тоза ҳавога олиб чиқиш.

  2. Ўпка-юрак реанимациясини ўтказиш лозим.

Ҳашаротлар чаққанида биринчи ёрдам кўрсатиш

  1. Игна терига санчилганича турган бўлса, уни тирноқ ёки бошқа биронта буюм билан кириб чиқариб олиш керак. Бунда пинцетдан фойдаланмаслик керак, чунки игна қисилганда тери ичига янада кўпроқ заҳар тушиши мумкин.

  2. Чақилган жойни ювиб, ифлосланмаслиги учун устига бирон нарса ёпиб қўйилади.

  3. Оғриқни ва шишни камайтииш учун совуқ компресс қўйилади.

  4. Жабрланувчининг аҳволини мунтазам кузатиб, аллергик реакцияни ҳисобга олиб хушёр туриш лозим.

Илон чаққанлиги белгилари ва аломатлари

  1. Оғриқ, (заҳарли илон чаққан бўлса, оғриқ чидаб бўлмас даражада бўлади).

  2. Жуфт ёки тоқ тишланган жароҳат.

  3. Чақилган жойда тери ранги ўзгаради, ҳамда шиш пайдо бўлади.

  4. Ҳолсизланиш ва нафас олишнинг бузилиши.

Илон чаққанда биринчи ёрдам кўрсатиш
1. Биринчи ёрдам кўрсатишнинг асосий қоидаларига амал қилинади.
2. Жабрланувчига қулай ўрнашиб олишига ёрдам бериб, агар имкон бўлса, заҳар сўрилишини секинлаштириш учун, тананинг чақилган қисмини юрак сатҳидан пастроқ туширилади.
3. Чақилган жойга муз қўйилади.
4. Жабрланувчини тинчлантириш ҳамда унга ҳаракатсиз ётишни маслаҳат берилади.

3 илова
БЛИЦ- ЎЙИН





Download 413.44 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling