8-мавзу: «Заҳарланишда (газлардан, овқатдан в бошқ) биринчи ёрдам»


Download 413.44 Kb.
bet3/5
Sana11.01.2023
Hajmi413.44 Kb.
#1087792
1   2   3   4   5
Bog'liq
Ochiq dars materiali

Б.Б.Б.ЖАДВАЛИ

БИЛАМАН

БИЛИШНИ
ҲОХЛАЙМАН

БИЛДИМ









Заҳарланиш сабаблари


Заҳарли модда инсон организмига тўрт хил йўл билан: овқат ҳазм қилиш йўли, нафас йўллари, тери (дермал усул) ҳамда инъекция орқали тушиши мумкин.

Заҳарланишни олдини олиш


Заҳарланиш ҳолларини олдини олиш учун айрим умумий қоидаларга риоя қилинади:

  1. Барча дориларни, хўжалик воситаларини, заҳарли ўсимликларни ва бошқа ҳавфли моддаларни болаларнинг қўли етмайдиган жойга яшириб қўйиш, қулфланадиган шкафлардан фойдаланиш, барча хўжалик ва дори моддаларга ҳавфли нарсага бўлгандек муносабатда бўлиш.

  2. Дорини болаларга бераётганда уни ҳеч маҳал конфет демаслик.

  3. Барча маҳсулотларни тегишли ном остидаги фабрика упаковкасида сақлаш. Хўжалик буюмларини ҳеч қачон озиқ-овқат маҳсулотлари ёки ичимликлар идишларида сақламаслик.

  4. Заҳарли моддалар учун маҳсус рамзлардан фойдаланиш ва улар нимани билдиришини болаларга тушунтириб қўйиш.

  5. Ярамайдиган ёки муддати ўтган маҳсулотларни ташлаб юбориш.

  6. Ҳавфли химиявий моддаларни яхши шамоллатиладиган хонада ҳамда фақат йўриқнома бўйича ишлатиш.

  7. Кана кўп бўладиган жойларда оч ранг кийим кийиш, бу кийимдаги майда ҳашаротларни ҳамда канани дарҳол кўриш имконини беради. Енги узун кўйлак ва узун шим кийиш, шимнинг почасини пайпоқ ёки ботинка ичига киргизиб қўйиш, кўйлакни шим ичига киргизиб кийиш керак.

  8. Ўрмон ёки далада юрганда сўқмоқ бўйлаб юришга ҳаракат қилиш, буталар ёки баланд ўтларни четлаб ўтиш керак.

  9. Уйга қайггач тананинг тукли қисмига (бўйин орқасига ва бошдаги сочларга) эътибор бериш.

  10. Хом қўзиқориннинг мазасини билишга уринмаслик.

  11. Етилиб ўтган, шилимшиқли, қуруқшаган, қурт тушган ёки бузилган қўзиқоринни овқатга ишлатмаслик.

  12. Банкадан олинган, ботулизм касаллиги билан оғриш ҳавфи бўлган, уй шароитида герметик қилиб беркитилган банкадаги қўзиқоринни овқатга ишлатмаслик лозим.

Заҳарланиш белгилари ва аломатлари



  1. Кўнгил айниши, қайт қилиш.

  2. Ич кетиши.

  3. Кўкрак ёки қорин оғриши.

  4. Нафас олишнинг бузилиши.

  5. Кўп терлаш.

  6. Сўлак ажралиши.

  7. Ҳушдан кетиш.

  8. Мускул учиши ва тортишиши.

  9. Лаб атрофи, тил ёки тери куйиши.

  10. Терининг нотабиий рангга кириши, қичиши, жароҳатлар пайдо бўлиши.

  11. Жабрланувчининг ғалати хатти-ҳаракатлари.

Оғиз орқали заҳарланишда биринчи ёрдам кўрсатиш
Бир литр қайнатилган ва хона ҳароратигача совитилган сув беморга ичирилади ва бармоқни оғзига тиқиб, қайт қилдирилади. Агар жабрланувчи бехуш, тортишиб турган, ҳомиладор аёл бўлса, ўювчи модда (кислота ёки ишқор) ёхуд таркибида нефть бўлган маҳсулот (керосин ё бензин) ютган, юрак хасталиги бўлса, уни қайт қилдириб бўлмайди.
Қайт қилдирганда ютилган заҳарли модданинг фақат бир қисми организмдан чиқади, шунинг учун қайт қилганидан кейин заҳарли модданинг ошқозондаги концентрапиясини камайтириш учун жабрланувчига 5-6 стакан сув ичириб, зарур ҳолатларда яна қайт қилдирилади ва зудлик билан тез ёрдам чақирилади.
Нафас йўлидан кирадиган газсимон токсинлар билан
заҳарланишда биринчи ёрдам кўрсатиш
Жабрланувчини газ ёки буғ таъсиридан ҳимоя қилиш учун уни очиқ ҳавога олиб чиқиб, тез ёрдам чақириш зарур. Нафас йўллари, нафас олиши ва томир уришини кузатиб туринг ва зарур бўлса, биринчи ёрдам кўрсатилади. Тез ёрдам етиб келгунича жабрланувчига қулай тарзда жойлашиб олишда ёрдам бериш керак.

Тери қопламаси орқали заҳарланишда


биринчи ёрдам кўрсатиш
Заҳарли модда билан ифлосланган кийимни ечиб олиб, ювилмагунича уларга тегмасликка ҳаракат қилиш керак. Жароҳат, масалан, куйган жой бўлса, тоза ёки стерилланган ҳўл боғлам қўйилади.
Терида тошма ёки пуфакчалар пайдо бўлса, зарарланган жойни қичишини камайтириш учун, ичимлик содаси эритмаси билан 20 минут давомида ювилади.
Агар жабрланувчининг аҳволи ёмонлашса ёки анча жойи зарарланган бўлса, врачга мурожаат қилиш керак.
Терини заҳарли ўсимликлар тегишидан эҳтиёт қилиш, ҳимоя қўлқопи кийиб, зарарланган жойларни дарҳол совунлаб ювиб ташлаш, қуруқ химиявий моддаларни артиб ташлаш, тери қопламасига зарар етказмасликка ҳаракат қилиш, химиявий моддалар кўзга ва терига тушишидан эҳтиёт бўлиш лозим.
Алкогольдан заҳарланиш белги ва аломатлари

  1. «Ҳуш кайфият», диққатнинг сусайиши.

  2. Ҳаракатнинг бузилиши

  3. Нутқ ва кўришнинг бузилиши.

  4. Кўнгил айниши, қайт қилиш.

  5. Депрессия.

  6. Нафас олишнинг секинлашуви.

  7. Бехуш ҳолат.

  8. Айрим вазиятларда гипотермия (совиб кетиш).

  9. Ўлим.


Алкогольдан заҳарланишда биринчи ёрдам кўрсатиш

    1. 30 минут ўтгач, қайт қилдириш фойдасиз. Чунки бу вақтга келиб, қабул қилинган алкогольнинг 80-90% овкат ҳазм қилиш системаси томонидан ўзлаштириб бўлинади.

    2. Агар жабрланувчи бехуш бўлса, уни бўғилиб қолишдан сақлаб қолиш учун хуши ўзига келадиган ҳолатда ётқизилади.

    3. Зарур бўлса, тез ёрдам чақириш керак.

    4. Жабрланувчи шикастланмадими ёки спиртли ичимлик ичгани учун буни сезмадими, текшириб кўрилади.

    5. Зарур бўлса, гипотермиядаги каби биринчи ёрдам кўрсатилади.

Қўзиқориндан заҳарланиш белгилари ва аломатлари
Заҳарланиш белгилари 3-24 соатдан сўнг кўзга ташланади: тўсатдан қорин оғрийди, қайт қилинади, ич кетиши кучаяди, умумий мадорсизлик, тортишиш, тана ҳарорати пасайиши, сўлак кўп ажралиши, кўз қаттиқ ёшланиши, бош айланиши, асабий ҳаракат қилиш, мия чалғиши, кўзга йўқ нарсалар кўриниши, алаҳсираш кузатилади. Сохта тўнка замбуруғидан заҳарланишда 30 минутдан сўнг ич қаттиқ бузилганининг белгилари кўринади.
Қўзиқориндан заҳарлангандаҳудди овқатдан заҳарлангандаги каби биринчи ёрдам кўрсатилади,

Download 413.44 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling