9- маъруза ноаниклик шароитида қарор қабул қилиш критериялари. Оптимал стратегияларни танлаш мезонари. Статистик уйинлар. Режа: Табиат билан (статистик)
Download 296.71 Kb.
|
2 Лаборатория
1-мисол. Жамоа хужалигининг учта ер участкаси бор: А1 – сернам, А2 – ўртача намли, А3 – курук. Бу участкалардан бирига картошка, колганларига эса кук майса экиш мулжалланмокда. Маълумки, картошкадан яхши ҳосил олиш учун вегетация даврида тупрокда маълум микдорда намлик булиши талаб килинади. Намгарчилик ортикча бўлса, экилган картошка баъзи жойларда чириб колиши, ёгингарчилик етарли булмаганда эса у секин ривожланиши мумкин. Агар об-хаво шароитига кура хар бир участканинг ўртача ҳосилдорлиги маълум бўлса, картошкадан яхши ҳосил олиш учун уни кайси участкага экиш кераклигини топиш талаб килинади.
А1 участканинг ҳосилдорлиги мос равишда ёгингарчилик нормал, нормадан ортик ва кам булганда I гектардан 200, 100 ва 250 центнерни ташкил килади. Шунга ухшаш А2 участкада – 230, 120 ва 200 центнер, А3 участкада эса – 240, 260 ва 100 центнер. Уйиннинг тулов матрицасини тузамиз. II уйинчининг, яъни табиатнинг стратегияларини, ёгингарчиликнинг нормадан кам, нормал ва нормадан ортик булишга кура, мос равишда, Т1,Т2 ва Т3 деб белгилаймиз. Жамоа хужалиги – I уйинчининг хам учта стратегияси бор: А1- картошкани сернам участкага экиш, А2- ўртача намли участкага экиш ва А3 – курук участкага экиш. Жамоа хужалигининг ютуғи стратегияларнинг хар бир Аi ва Тj жуфти учун 1 гектар ернинг ҳосилдорлиги шаклида берилади (1-жадвал). 1-жадвал
Табиат билан уйин ютуқлар матрицасининг тахлили 7-лекцияда курилган коидалар буйича табиат билан уйновчи шахснинг (I уйинчининг) такрорланувчи ва бефойда стратегияларини ҳисобдан чикариб ташлашдан бошланади. Табиатнинг (II уйинчининг) стратегияларига келганда эса шуни айтиш керакки, улардан бирортасини хам ҳисобдан чикариб ташлаш мумкин эмас, чунки табиат ҳолатларидан хар бири, I уйинчининг хатти-харакати ва мақсадидан катъий назар, тасодифий равишда юз бериши мумкин. Табиат биринчи уйинчига каршилик курсатмаганлиги туфайли табиат билан уйин стратегик уйинларга нисбатан соддарокдек булиб куриниши мумкин. Лекин аслида бундай эмас. Стратегик уйинда хар бир уйинчи ракибининг унга зид харакат килишини аник билади. Статистик уйинда эса I уйинчи II уйинчининг кандай йул тутишини, яъни табиатнинг кандай ҳолати юз беришини аник билмайди. Лекин операцияни ўтказувчи томонга табиат билан уйинда шу маънода осонрокки, у бу уйинда онгли ракиб билан уйиндагига нисбатан купрок ютиш эҳтимоли бор. Шу билан бирга унинг асосли карор кабул килиши кийинрок, чунки табиат билан уйинда вазият ноаниклигининг таъсири анча кучли бўлади. Статистик уйинда ютуқлар матрицасидан фойдаланиб таваккаллар (тахлика) матрицаси тузилади. Download 296.71 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling