9 ­ мавзу. Асосий воситалар


Эскириш ҳисоблашнинг усулларини танлаш


Download 344 Kb.
bet14/21
Sana29.03.2023
Hajmi344 Kb.
#1307570
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   21
Bog'liq
9-мавзу (1)

Эскириш ҳисоблашнинг усулларини танлаш
МҲХС расмий равишда турли усулларни тавсия қилишига қарамасдан, улардан фақат биттасигина аниқ вазиятда активдан олинадиган бўлғуси хизматларни олиш тугатилганда тузиладиган ҳисобот учун энг оқилона бўлиб ҳисобланади. Ўз-ўзидан, бир текисда эскиришни ҳисоблаш усули активдан ҳар даврда бир хил бўлган нафларни олинишини кўзда тутади, ҳолбуки камайиб борувчи қолдиқ усули каби тезлаштирилган ҳисобдан чиқариш усуллари актив хизмат муддати камайган сари эскириш харажатларини камайишини кўзда тутади, ваҳоланки активни таъмирлаш ва хизмат кўрсатиш харажатлари бу вақтларда борган сари кўпаяди, ва бунинг натижасида активга сарфланган барча харажатлар даражаси унинг хизмат муддати давомида тахминан бир ҳил бўлади.
16-сонли МҲХС эскиришни ҳисоблаш усулларини вақти-вақти билан қайтадан кўриб чиқилишини талаб этади. Эскиршни ҳисоблашнинг у ёки бу усулини қўлланилиши ҳақида қарор қабул қилинган вақтидан кейин активдан фойдаланиш бўйича тахмин қилинган тизим ўзгарадиган бўлса, унда бошқа кўпроқ талабларга жавоб берадиган усул танланиши зарур. Ушбу ўзгариш ҳисоб сиёсатидаги ўзгариш сифатида кўрилиши ва “Давр учун соф фойда ёки зарар, асосий (жиддий) хатолар ва ҳисоб сиёсатидаги ўзгаришлар” 8-сонли МҲХСга мувофиқ фақат истиқбол асосда ҳисобга олиниши керак.
16-сонли МҲХС, молиявий ҳисобот фойдаланувчиси унга фойдали бўлган маълумотни олиш учун, эскиришни ҳисоблаш усулларини молиявий ҳисоботнинг ёритилишида акс эттиришни талаб этади.
Фойдали хизмат муддати
Эскиришнинг қайси усули қўлланилишидан қатъи назар, фойдали хизмат кўрсатиш муддати мунтазам равишда қайта кўрилиб чиқилиши керак. Корхона учун активнинг тахмин қилинаётган фойдалилиги асосида активнинг фойдали хизмат муддати аниқланади, шунинг учун у активнинг иқтисодий ва жисмоний ҳаётидан кескин фарқ қилиши мумкин. Активнинг фойдали хизмат муддатига корхонанинг асосий воситаларни таъмирлаш ва хизмат кўрсатиш, технологик ўзгаришларнинг тезлиги, активларни фойдаланиш билан бирга ишлаб чиқарилган ва сотилган товарларга бўлган бозор талаби ва бошқа шу каби омиллар таъсир кўрсатади.
Агар активнинг фойдали хизмат кўрсатиш муддати аввал аниқлангандан кўпроқ ёки камроқ бўлиши аниқланган бўлса, бу ўзгариш асосий (жиддий) хатони тузатиш эмас, балки ҳисоб баҳосини ўзгариши сифати кўрилади. Тегишли равишда, молиявий ҳисоботда аввал тақдим этилган ҳисобланган эскириш қайтадан кўриб чиқилмайди, бундан ташқари ўзгариш фақат истиқбол асосда ҳисобга олинади ва ўзгаришлар барча кейинги даврларда акс эттирилади.
Мисол
Активнинг дастлабки қиймати 100,000 ш.б. Активнинг дастлаб баҳоланган фойдали хизмат кўрсатиш муддати – 10 йил. Эскиришнинг бир текисда ҳисоблаш усули қўлланилади, ва ҳеч қандай тугатиш қиймати тахмин қилинмаган. Икки йил фойдалангандан кейин, бухгалтер активнинг фойдали хизмат кўрсатиш муддатини қайта кўриб чиқди ва у 6 йилни ташкил этишини тахмин қилди.
Активнинг қолган фойдали хизмат кўрсатиш муддати учун эскириш харажатларини ҳисобланг.
Ечим:
Фойдаланишнинг дастлабки икки йил учун эскириш харажатлари 20,000 ш.б. (2/10 х 100,000)ни ташкил этди. Унда 3-йилга баланс қиймати 80,000 ш.б. (100,000 - 20,000) тенг. Активнинг қолган фойдали хизмат кўрсатиш муддати қайта кўриб чиқилгандан кейин 4 йилга тенг (6-2). Бинобарин, эскиришнинг янги йиллик ставкаси 20,000 ш.б. (80,000/4) ташкил этади.

Download 344 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling