9-май “Хотира ва қадрлаш куни” байрам тадбири сценарийси


Download 42.5 Kb.
Sana15.06.2023
Hajmi42.5 Kb.
#1477867
TuriСценарий
Bog'liq
9-май сценарийси 2016й




2016 йил 9-май “Хотира ва қадрлаш куни” байрам тадбири
СЦЕНАРИЙСИ
Хотиралар мозийдан садо
Хотиралар юрак сухбати
Хотиралар менинг бор дунём
Лахзаларнинг ёниқ сурати
Хотирасиз яшолмас инсон
Ўтганларни ёд этмоқлик фарз
Тирикларга шудир бир имкон
Бу уларга чин инсонлик қарз
Хотира халқ қалбининг уйғоқ нигохи. Қадр эса миллат чехрасидаги ёниқ табассумдир. Юртбошимиз айтганидек, тарихий хотира бу аввало хаёт мазмунини, авлодлар ўртасидаги ворислик туйғусини англаш демакдир. Узоқ-яқин ўтмишда содир бўлган воқеа-ходисалардан, бугунги ва эртанги кун учун зарур сабоқ ва хулосалар чиқариб яшаш демакдир. Ўз болалари ва авлодларига уларнинг онгу шуурига ва аждодлар рухига хурмат ва эхтиром туйғуси билан яшашни сингдириш демакдир. Мамлакатимиз мустақилликка эришганидан сўнг ютбошимиз Ватанда фақат хотира куни эмас, балки қадрлаш хам байрамга тенг деган ғоя билан 9-майни “Хотира ва қадрлаш куни” деб тақвимларга киритишини таклиф қилдилар. Чунки хотира ва қадрлаш халқимизнинг улуғ, ноёб бебахо фазилатларининг намунасидир.
Иккинчи жахон уруши ва унинг жарохатлари хали халқимиз хотирасидан ўчгани йўқ. Бу машъум уруш жангохларида вилоятимиздан 97,5 минг киши қатнашиб, уларнинг 54,5 минг нафари ўз юртига қайтиб келди. 43 минг нафар инсон жанг майдонларида халок бўлди. фронт ортида кечани кундуз демай мехнат қилган азиз инсонларнинг хотираси эса хамиша халқмизнинг ёдида в эъзозидадур.
2005 йил 13 май ......бир гурух экстремистик кучларнинг Андижон ахолисини тинчлига рахна солиши,шу юртнинг фарзандиман деган хар бир инсонни чин нафратига сазовор бўлди. Андижоннинг мард жасур ўғлонлари ватанини муносиб химоя қила олдилар. Мана шундай мард ўғлонлар сафида Олтинкўллик миллий хавфсизлик хизмати ходими Отабек Каримовнинг жасорат кўрсатиб, она юртга мехр ва хизмат вазифасига содиқлик билан халок бўлганлиги барчамизда бу асл ўғлонга бўлган хурмат ва фахрланиш туйғусини уйғотади. Ўша куни Отабек ака Каримов ўз уйида таътил кунида эди.Телефон орқали бу нохуш хабар хақида эшитди, сафдошлари Отабек Каримовга бу ерга келмаслигини такрор такрор айтишди,лекин ватанга бўлган кучли мехри билан зудликда воқеа жойига етиб борди.Андижон вилоят хокимлигини куршаб олган разил инсонлар олдига бориб,яккама якка курашди .Кураш давомида оёғидан ўқ еди,азобдан жони қийналаётган бўлса хам, Отабек Каримов хеч таслим бўлмай 3 кун курашишни давом эттирди .Юрт хойинлари Андижон ахлини жонли девори остига олишганида, отишма пайтида шунчаки эмас, балки мардонавор курашиб, Отабек Каримов мардларча халок бўлди.Отабек Каримовнинг бу мардлиги давлатимизнинг “Шон шараф” ордени билан тақдирланди. Отабек Каримов халок бўлганида унинг қизи Нилюфархон 6 ёшда, ўғли Самандар эса 4 ёшда эди. мана 18 йилдирки халқнинг хурмати ва эъзозидан, давлатимизнинг доимо юксак

эътибору ,ғамхўрлигида улғайиб келаётган фарзандлари айнан дадасини касбий йўналишида бориб,у инсони ўрнини тўлдиришни,дадаси каби она Ватанга содиқ инсон бўлишни энг биринчи мақсади ва фарзандлик бурчи деб билмоқда. Биз барчамиз мана шундай улуғ кунда Отабек Каримовдай ватан учун жон фидо этган барча азиз инсонлар рухи олдида бош эгиб таъзимдамиз,


Хотира ва қадрлаш куни”да олийгохимизда фаолият юртган мархум азиз устозларимизни ёд этиш бизлар учун хам фарздир.


Қодиржон Йўлдошев Иқтисод ва педагогика фанлари номзоди, профессор.
Сойибжон Бахромов Тарих фанлари номзоди, доцент..
Неъматжон Араббоев Иқтисод фанлари номзоди, доцент..
Ғуломжон Абдурасулов 2004-2013 йиллар мобайнида коллежда “Мехнат мухофазаси” фанидан дарс бериб келган. “Тармоқлар технологияси”, “Иқтисод-молия” китобларининг муаллифи.
Исломов Азимжон 1996-1998 йилларда маънавий – маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари вазифасида ишлаган.
Хасанов Тўланбой 1996-2006 йиллар мобайнида “Талабалар турар жойи” бинобони вазифасида сидқидилдан мехнат қилган фидойи инсон эди.
Фазилатхон Ғофурова 2006-2014 йиллар коллежда “Умумтаълим ва педагогика фанлари” кафедраси мудири, 1-курс декани вазифаларида ишлаган.
- Фазилат опа Ғофурова. Бу устозни исмини тилга олар эканман беихтиёр юрагим хапқириб кетади. Бу инсон хақида ўйлашни ўзи хаяжон. Эсласак кўзга ёшлар тўлади.

- Аниқ эсимда илк бор коллежга келганимда мени ширин сўзлар билан чиройли табассум ила кутиб олганди. Юзларидан қандайдир нур таралиб тургандай эди гўё.


- Бизни ўз фархандларидай кўрарди, онамиздай мехрибон, жонкуяр устоз эди.


- Фақат ўзини эмас, барчани ўйларди. Атрофдагиларни ғами билан яшарди.


- Бир куни тирноқларимга лак қўйиб келганимда мени ёнига чорлади ва охиста тушунтирди. “Қизим шу сенга ярашадими? Қизларни гўзаллиги соддалигида, табиийлигида. Бу қўлларингни жуда хунук кўрсатябди.” Сўзлари шу қадар таъсирли эдики, шу ондаёқ тирноқларимдаги бўёқни ўчириб юборгандим.


- касал бўлиб ётоқхонада ётганимда, деканатга чақириб, иссиқ ширин чой қилиб берганди. Буфетдан ширинлик олиб келиб мажбур едирганди ўшанда. Устозни мехри мени касалликни енгишимга катта ёрдам берган эди. Мана бу йил жонажон коллежмизни битувчи талабасига айландик.. Бугун 3босқичда тахсил олаётган хар ўқувчилар курс деканатида опанинг нигохи, мехри борлигини ва бизни пок рухи қўллаб турганини қалбан сезиб турамиз. Илохим азиз устозларимизнинг рухлари шод бўлсин.


Инсон хотираси муқаддас, қадри азиз. . Қалби яхшилик, шавқатга йўғрилган азиз инсонлар, ўтганларни ёд айлаб, замондошларини қадрлайди. Биз бу кунларда фақат ўтганларни эмас юртнинг юкини кўтарган барча улуғларимизни қадрлашни, уларнинг холидан хабар олишни, уларга ғамхўрлик кўрсатишни бурч деб биламиз.
Ўтганларни ёд айлаб, тирикларни асранг азизлар
Download 42.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling