3. Бўлим ичида хом ашёни ташиш, тақсимлаш ва узатиш
воситаларини танлаш
ПТЗ лар қуритиш ва тозалаш бўлимлари ичидаги технологик машина ларда чигитли пахтани қуритиш ва тозалаш пайтида қуйидаги ишлар бажа рилади: чигитли пахта бунтлардан ёки ёпиқ омборлардан ташиш воситалари ёрдамида бўлим ичида ўрнатилган ускуналарга келтирилади; олдин қуритиш барабанларига берилади, ундан қуритилган чигитли пахта лентали ёки пневмотранспортлар орқали тозалаш машиналарига етказилиб, кейин винтли шнек ёрдамида бир неча машиналарига тақсимланиши мумкин.
Тозаланган чигитли пахта бўлса, лентали (винтли) транспортёрда йиғиштирилиб элеватор, немаса, қия лентали транспортёр билан кейинги технологик ускуналарга, ёки бўлмаса ишлаб чиқариш биносига йўналтирилади.
Юқорида келтирилгандек чигитли пахтани қуритиш ва тозалаш техноло гик жараёнини таъминлашда технологик ускуналар билан бир қаторда хом ашёни ташишда, тақсимлашда ва узатишда керакли ҳар хил воситалардан фойдаланишга тўғри келади. Шунинг учун уларни (воситаларни) тўғри танлаш ва керакли жойларига ўрнатиш техник-иқтисодий томонидан ҳам катта аҳамиятга эга.
Ташиш воситаларини танлашда уларнинг иш унумдорлиги, чигитли пахтанинг табиий хусусиятларига, маҳсулотларнинг сифатига ижобий ва салбий таъсирини ҳисобга олган холда қабул қилиш лозим. Бундан бошқа ташиш-узатиш воситаларининг қулайлиги, осон бошқарилиши, электр қув ватини истеъмол қилиш даражаси, техникавий ҳавфсизлиги ва эстетик кўриниши ҳам катта роль ўйнайди.
3.1. Чигитли пахтани пневмотранспортда ташиш
Пневмотранспорт (ҳаво ёрдамида) пахта тозалаш саноатида кенг торқал ган бўлиб, чигитли пахта ва толани бўлимларда ва бўлим ичида ташишда ишлатилади. Пахта тозалаш заводларида пневмотранспортнинг кенг торқали шига асосий сабаб бу усулда чигитли пахта ёки унинг маҳсулотлари ташил ганда нобуд бўлмайди, бундан ташқари бу қурилма ихчам бўлиб, унинг қувурларини (трубаларини) завод территориясида ва бўлим ичида хохлаган йўналишда ўрнатиш мумкин. Лекин пневмотранспорт бошқа қурилмаларга қараганда нисбатан кўпроғ электр энергиясини истеъмол қилади. Одатда пневмотранспорт пахта тозалаш заводининг ҳамма бўлимларида узлуксиз технологик жараёнда уланган бўлиб, унинг нормал ишлаши пахта тозалаш заводи қуритиш ва тозалаш бўлимлари иш унумдорлигига катта таъсир қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |