9-Маъруза Мавзу: Чигитли пахтани қуритиш ва ифлосликлардан тозалаш технологияси
Download 0.5 Mb.
|
9-Mavzu. Chigitli paxtani quritish va iflosliklardan tozalash texnologiyasi.
Қуритиш-тозалаш бўлимлари учун:
ЛП-3 2КОЦ 6КХ0.02 ЛП-1С 2.Технологик жараённи таъминлаш учун ускуналар танлаш ва сонини аниқлаш Ҳисоблаш асосида аниқланган тайёр маҳсулотлар ҳажмини таъминлаш учун технлогик жараённи ҳар бир қисмида (жойида) керакли машина турини танлаш ва сонини аниқлаш уларнинг маълум вақт оралиғидаги иш унумдор лигига боғлиқ. Ускуналарни танлашда уларнинг русумсини, моделини, ижобий ва салбий томонларини тахлил қилиш асосида танлаш керак. Шу билан бир қаторда технологик ускуналарнинг конструкцион тузилишига, технологик имкония тига, катта меъёрда иш унумдорлигини таъминлаб беришига, эксплуатация даврида қулайлигига, мустаҳкамлигига ва узоқ вақт фойдаланиш мумкинлигига катта эътибор бериш керак. Ускуналардан самарали фойдаланишда, уларнинг габарит ўлчамлари, истеъмол қуввати, нархи, эстетик безатилганлиги, автоматизациялаштириш воситаларидан фойдаланиш мумкинлиги, технологик жараённи механизация лаштириш ва ташиши воситаларини механизациялаштириш томонлари ҳам катта аҳамиятга эгадир. Ускуналарни танлаш исбот этилгандан кейин уларнинг техник кўрсаткич ларида (характеристикаларида) келтирилган технологик параметрлари, тезлик харакатлари, габарит ўлчамлари, массаси ва истеъмол қувватини кўрсатган маъқул. Техник кўрсаткичлари, иқтисодий томонидан фойдалилиги, ишлаб чиқариладиган маҳсулот тури ва илғор корхона ишлари, ютуқ тажрибалари асосида технологик ускуналарнинг аниқ русумси қабул қилинади. Қабул қилинган технологик ускуна корхонанинг маҳсулот ишлаб чиқа ришда унинг иш унумдорлигини ва маҳсулот сифатини таъминлаш асосий мақсад бўлиши керак. Технологик ускуналарнинг асосий техник ва технологик параметрларини танлагандан кейин, уларнинг ҳақиқий иш унумдорлигини (Пҳ); фойдали вақт коэффициентини (kф); ускунанинг ишлаш коэффициентини (kу.и.) ҳисобланади ёки бўлмаса, бу кўрсатикчларнинг миқдорини лойиҳалаш институтлари норматив кўрсаткичлари асосида қабул қилиш ммумкин. Ускунанинг ҳақиқий иш унумдорлиги куйидаги тенглама орқили аниқланади: Download 0.5 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling