9-мавзу. Аудиторлик рисклари ва аудиторлик хулосалари


-жадвал Йўл қўйилиши мумкин бўлган хато ва камчиликлар даражасини аниқлаш


Download 30.76 Kb.
bet2/4
Sana30.04.2023
Hajmi30.76 Kb.
#1411733
1   2   3   4
Bog'liq
9-ma\'ruza

10-жадвал
Йўл қўйилиши мумкин бўлган хато ва камчиликлар даражасини аниқлаш

Кўрсаткичлар

Асосий кўрсаткич (сум ҳисобида)

Мезон
%

Йўл қўйилиш мумкин бўлган хато ва камчиликлар даражаси киймати (сум) (1*2)/100

Фойда солиги тулангунга қадар фойда




5





Махсулот сотишдан келиб тушган соф тушум




2




Капитал ва резервлар




5




Активлар суммаси




2




Нотижорий муассасалар учун: Ташкилот томонидан қилинган сарф-ҳаражатлар




2




Юқорида айтиб утилган кўрсаткичлардан келиб чиқкан ҳолда текширилаётган объектлар учун риск даражасини белгилаш мумкин бўлади. Бироқ объектларнинг таҳлилидаги риск даражасига караб маълум даражани белгилаш мумкин бўлади. Бу эса маълум объектларда танланма текширишни , бошқасида эса тула текширишни амалга ошириш имконини беради.




9.2. Аудиторлик хулосаларини белгиланиш мақсади

Аудиторлик текширувининг бошида қуйидаги маълумотлар билан билан танишиш лозим: банк фаолиятининг ҳажми, ташкилотчилик, рахбарларнинг малака даражаси, умумий ички назоратнинг ташкил этилиши. Кейинчалик аудиторлик текшируви процессида хатолар мавжуд бўлиши кўриб чиқилади.


Бу ишларни амалга ошириш учун олдиндан «Режалаштириш варақаси» тўзиб олинган бўлиши керак.
Банк аудити асосан ички ва ташки аудитларга бўлинади. Ташки аудит - юқорида айтиб утганимиздек, мустакил аудиторлик фирмаси томонидан амалга оширилади. Унинг асосий мақсади молиявий ҳисоботнинг тўғрилигини тасдиклашдан иборат. Банкдаги аудит изланишларининг биринчи объекти йил якунларига тайёрланган банк молиявий ҳисоботидир. Ҳисобот ўзида актив ва пассив ҳолати банкнинг даромадлар ва зарарлар, дебиторлик ва кредиторлик ва бошқа маълумотларни жойлаштирган.
Аудиторлар банк молиявий ҳолатини таҳлил киладилар, айникса ликвидлиликни, кредит портфелининг сифати, қимматли қоғозларга инвестициялар, валюта операциялари, классификацион ссудаларга асосланган резервлар, бошқарув (менежмент сифати, даромад ва ҳаражат структураси, маълумотлар системасининг автоматизациялашуви ва бошқа маълумотларни). Ҳамма банк операцияларида мавжуд рискларни қисман ва умумий баҳолашда кўриш мақсадида.
Ички аудит - ички назорат системаси ва банк хавфсизлик системасини таъминлаш мақсадида олиб борилади. Банк фаолиятида омонатчилар манфаатларини ҳимоя этиш ва аниқ натижаларга эришиш мақсадида ички назорат системаси жорий этилади.
У банкнинг режа, метод ва жараёнлари фойданинг кўпайиши, банк рахбарияти топширикларининг аниқ бажарилишини таъминлаш самарадорлигини ўз ичига олади.
Ички аудит банк структурасининг ташкилотчилик бўлинмаси сифатида танилган ва банк рахбариятига буйсунади.
Ички аудитнинг вазифаси турлича бўлиши мумкин: бухгалтерия ҳисобини тўғри олиб боришни текшириш: банк даромадлар ва ҳаражатлар ҳисобининг тўғри олиб борилишини назорат этиш (фойдани тўғри ҳисоблаш, ҳаражатларни ўз вақтида ҳисобларга ёзиш ва бошқалар): бошқа операцияларни қонуний бажарилишини назорат этиш ва бошқалар. Ички аудитни ташкил этиш ва ўтказиш учун методик топширикномалар ёки инструкциялар ишлаб чиқишни тавсия этадилар. Керакли иш участкасида нимани назорат қилишларини аниқлаб беради. Ички аудит йиллик режа асосида олиб борилади. Текширувни ташкил этиш ва ўтказишда ички аудит бошлиги тула жавобгарликни ўз буйнига олади.
Ички аудит бошқарув назорат системасининг бир қисми сифатида каралади. Тарихан ички назорат ҳарактери ўзгарган. Аввал аудитнинг роли молиявий бошқарув ва активлар хавфсизлигини таъминлашдан иборат эди. Назорат кийин бўлган шароитда ички назорат системасининг циклик бажарилиши жараёни аста сёкинлик билан ривожланиб борди.
Чет эл тажрибасидан келиб чиқиб, ички аудиторлар мустакил равишда компания ва фирмалар бошқарув функциясини экспертлар сифатида баҳолайди ва ўз фаолиятини ҳам кенгайтирадилар. Улар ўз контораларига текширилаётган корхона фаолияти тўғрисидаги таҳлил натижалари, баҳолари, тавсиялари, маслахат ва маълумотларни тақдим этадилар. Ички аудит давлат ва хусусий сектор шаклида фаолият юритади. Ички аудитнинг вазифаси - ишчиларнинг ўз вазифаларини имкон қадар малакали ва самарали бажарилишига ёрдам беради. Ички аудитор бухгалтерия маълумотлари тўғрилигини текширади. Ички аудиторлар рахбарият олдида ҳисобот беради ва аудиторлар комитети билан тўғри алоқада бўлади.
Ташки аудит ички аудит билан ўзаро алоқададир. Биринчи уринда ички назорат фаолияти ва ташкилотчилиги баҳоланади, бунда ички аудитнинг объективлик даражаси, мустакиллиги компонентлиги, бажарилган функциялар ҳажмига эътибор каратилади.
Аудиторлар текширилаётган банкнинг умумий фаолиятини урганадилар. Объектив баҳолаш учун энг биринчи уринда актив ва пассив операцияларнинг ҳолати кўриб чиқилиши, бухгалтерия ҳисоботи тўғри кўрсатилиши, бу операциялар қонун талабларига жавоб бериши лозим.
Аудиторлик фаолияти аудиторлик фирмасининг рахбарияти томонидан режалаштирилади2. Стратегик режалаштириш ва қисмларга бўлиб режалаштиришларга бўлинади:
Стратегик режалаштириш қуйидаги эхтимолларни аниқлайди:

  • билим ва тажрибага асосланган иш ҳажми,

  • рискларни аниқлаш,

  • мижозлар хохиши.

Банкни текшириш жараёнида аудиторнинг иш ҳажми ва аудитор риск даражасини баҳолашда аудиторнинг билим ва тажрибаси катта ёрдам беради.
Аудитор иш ҳажмини аниқлагандан кейин текширувни кайси усул ёки шаклда олиб боришни танлайди. Кайси усулда текшириш олиб бориш банк обрўси ва кутилаётган текширувдан коникиш ҳосил қилинишига боғлиқ. Текширув методини танлаш қуйидагича:

  • Назорат усули,

  • аналитик усул,

  • операцияларни синчиқлаб ўрганиш.

Назорат усулига банк бошқаруви назоратининг сифати, компьютерли назорат системасининг мавжудлиги, физик назорат, хакикий активлар текшируви (пул белгилари, қимматли қоғозлар ва б.) киради.
Аналитик усулга кредит суммаси ёки ҳисоб колдигини тасдиклаш учун мижозларга хат билан мурожаат қилиш; урганиш, мисол учун, операциялар даражасиниг кутарилиши ёки пасайиши, мавжуд даромад ва олдинги йиллар кўрсаткичларини солиштириш киради.
Назорат ва аналитик тез ва кам иш талаб киладилар. Синчиқлаб урганиш ўзида; бухгалтерия ҳужжатларини текшириш, ҳисоб ёзувларининг ҳужжатлар билан мослиги, солиштирма текширувларни ўтказишни акс эттиради.
Банкнинг кредит сиёсатини изоҳлашда, бошқарув органлари томонидан кредитни фойдалилигини таъминлаш учун, энг асосийларидан бири бу белгиланган стандартларга риоя қилинишидан иборат бўлади. Бундай изоҳлаш кредит инспекторлари ва банк рахбариятига тавсия этилади. Кредит сиёсатини тўғри ташкил қилиш, банкнинг кредит портфелини тартибли ташкил қилинганлигини акс этиради. Агарда кредит сиёсати эффективлиги тўғри ташкил қилинмаса ёки амалга оширилмаса рахбарият томонидан бу сиёсат қайта кўриб чиқилиши ва чора тадбирлар қайта кўриб чиқиш керак.
Тижорат банкларининг асосий фаолияти кредит операцияларини ўтказиш ҳисобланади. Шу сабабли ҳам кредит портфели тўғрисида маълумот муҳим ҳисобланади. Бўлар қуйидагилардир.
1.Кредит портфелини ташкил этишдан мақсад, яъни яхши кредит портфели хусусиятларини кўрсатиш; кредит турлари; қайтариш муддати; ҳажми ва сифати шулардан иборат бўлади.
2.Кредит бериш соҳасида, ваколатларни изоҳлашда, белгиланган кредит инспекторлари ва кредит кумитаси уртасида таксимлаб бериш(максимал пул маблағи ва кредит турини, белгиланган ходим ва керакли имзо оркали тасдикланишидир).
3.Кредит бошқармаси томонидан ҳуқуқларни бериш мажбурияти ва маълумотларни етказишлар чегараланиши.
4.Илтимоснома (практика) амалиёти, текширувлар, бахо беришлар ва мижоз кредит талабномаси устидан қарор қабул қилиниши.
5.Ҳар бир кредит талабномасига керакли ҳужжатларни илова қилиш ва шу каби ҳужжатлар, яъни кредит папкасида сақланмоғи шарт.
6.Банк ходимлари ҳуқуқларини тўлиқ кўрсатилиши, кредит ҳужжатларини текширилиши ва сақланишининг жавобгарлиги.
7.Асосий усул коидалари, баҳолари ва кредит таъминотини амалга оширилиши.
8.Сиёсатни ва амалиётларни изоҳлаш, фоиз ставкасини ўрнатиш ва кредит қайтарилиши шартлари бўйича комиссияни белгилаш.
9.Кредитларга қўлланилаетган стандартларни сифатини изоҳламок.
10.Кредит маблағлари сарфининг максимал ўлчамини кўрсатмок (яъни кредит маблағлариниг сарфи максимал рухсат этилган даражадаги нисбати ва активлар тупламига).
11.Хизмат кўрсатаетган банкнинг региони, изоҳи ва кредит қўйилмаларини асосий қисми кайерга йуналтирилганлиги.
12.Таҳлилнинг аниқланиш амалиётини изоҳлаш ва муаммоли кредитларга боғлиқ бўлган ҳолатдаги қарори.
Аудитор банкининг кредит сиёсатини аудит қилишдан олдин ушбу изоҳларга этиборини каратиш керак. Кредит сиёсати Тижорат банклари учун жуда катта аҳамиятга эга. Банкнинг кредит портфелига таъсир этувчи омиллар ичида, банк хизматларига алоҳида этиборни каратилиши шарт. Бунда шу нарсалар назарда тутиладики,ҳар бир банк ўзининг мижозларини кредитга бўлган талабларини ҳисобга олиши керак.Бундан ташкари кредит портфелини структураси банк капиталини катталигига боғлиқ бўлади. Бир қарздорга бериладиган уртача кредит сумма айнан шунга боғлиқдир. Одатдагидек йирикроқ банклар катта микдордаги кредиторларга айланишади. Бўлар асосан кредит ресурсларини корпорация ва саноат кўрилиш иншоатларига йуналтиришади. Шу билан биргаликда бошқа кўп йирик банклар ўз кредит маблағларини ҳажми жихатидан катта бўлмаган хусусий шахсларга кредит беришга йуналтиришади. Йирик гурухларга кирмайдиган банклар, унчалик катта бўлмаган савдо-саноат ташкилотлари ва савдо корхоналарига қарз беришга ихтисослашади.
Кредит сиёсатини аниқ ва мукаммал изоҳланиши, ҳар бир банк учун жуда катта аҳамиятга эга бўлади. Унда ҳамма кредит бериш тартибини мазмуни очиб кўрсатилади ва шу тартибга тегишли бўлган банк ходимларини мажбуриятлари ҳам аниқланиб кўрсатилади. Кредит сиёсати аҳволига риоя қилиш банкнинг кредит портфелини ташкил топишига ижозат беради, яъни банк фаолиятида мақсадларга эришишга имкон яратади. Бу мақсадлар банкнинг фойдалилик таъминотини, рискларни бошқаришдаги назоратини ва банк фаолияти соҳасидаги қонунчиликларга бўлган талабларга риоя қилишни таъкидлайди.
Кредит сиёсати коидаларидан ҳар бир чекланиши ҳужжатлаштирилмоги шарт ва асослантирилиши махсус ифодаланади. Кредит сиёсатини ифодаловчи вазият, етарлича эгилувчан бўлиши шарт, бўларнинг ҳаммаси сиёсий, иқтисодий ва ҳуқуқий шароитларни ўзгаришини ҳисобга олиш учун керак бўлади.Ҳар бир банкда, кредит учун жавобгарлик, рахбарлар кенгашига юклатилади. Улар банкнинг кредит сиёсатини ишлаб чиқишади, яъни ҳар хил жамланадиган махсус ҳужжатлар билан ифодаланади.
Ҳозирги кунда йирик банкларимизни ҳаммасида ҳам бунга ухшаш бўлган ҳужжатга кредит сиёсати тўғрисидаги баёнотига эга эмаслар. Бироқ,бу ишлаб чиқилаетган баёнотлар кўп ҳолларда расмий кўринишда бўлади ва банк рахбарияти бу дастурларга риоя килмайди. Кўп ҳолларда кредит бераетган банкнинг рахбарияти томонидан огзаки кўрсатма асосида кредит бериш амалиётда қўлланилмокда. Бундай огзаки кўрсатмалар окибатида банк кредитларининг қайтмаслигига олиб келади ва кредит бўлими бошлиқлари ёки банк ходимлари айбланади, яъни шубҳали кредитга олиб келгани учун кўп ҳолларда бундай кредитлар банкнинг зарарига чиқариб қўйилмокда.
Кредит операциялари рисклар билан боғлиқ бўлади, яъни ишлаб чиқаришни тушиб кетиши ва иқтисодиетни ностабил усиш шароити таъсир кўрсатади. Бу банкнинг кредит портфелини сифатли ташкил қилинишини аниқлайди. Рискга кўпроқ эга бўлган операциялар кўпроқ фойда келтириши мумкин булса ҳам уларнинг улуши кам бўлиши керак. Рискнинг даражаси қарзлар бўйича фойдалилик нормасига ва банкнинг кредит ресурслари билан маъмурий сарфларни ҳисобга олган ҳолда тўғри келиши шарт. Кредит сиёсатини аниқлашда, кредит стратегиясини диверсификациялашга мижозлар таркиби ва уларга бериладиган қарзларнинг турларига йуналтириш лозим.
Кредит ишини мукамаллаштиришда банк учун қарз беришни ташкиллаштиришни оптимал ишлаб чиқилишини талаб этади. Банклар бу мақсадда, ўз аппаратида малакали банк ходимларига эга бўлиши, қарздорни кредит фаолиятини ҳисоблашда ва кредит бериш коидаларини методикасини оптимал вариантларини излашга диккатини каратишлари керак. Кредит беришни ташкил қилиш, қарзларни мутлок қайтишини таъминлаш, мақсадли сарфланиши, махсулот ишлаб чиқариш ҳажмини усишини рағбатлантириши, жамият талабларига жавоб берувчи ва кредит қўйилмалари улушини ошириши, келажакдаги юқори эффективли тармокларга инвестиция лоиҳаларини йуналтирилиши лозим. Шу билан биргаликда охирги кредит суммасини белгилаш ҳар хил категорияга тегишли бўлган лавозимдаги ходимлар томонидан ҳал этилади.
Қарзларни ўз вақтида қайтаришини таьминлаш таҳлиллар асосида хулосаланиши мақсадга мувофиқ бўлади. Чунки бериладиган кредит суммаларини текширилмаса қарз қайтарилиш хавфини олдини олиб бўлмайди.



Download 30.76 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling