9-мавзу. Аудиторлик рисклари ва аудиторлик хулосалари
Аудиторлик хулосаларининг асосий элементлари. Аудиторлик хулосаларининг турлари
Download 30.76 Kb.
|
9-ma\'ruza
9.3. Аудиторлик хулосаларининг асосий элементлари. Аудиторлик хулосаларининг турлари.
Аудиторлик текширишнинг натижасига кўра аудитор хулоса ва ҳисобот тайёрлайди. Бошқа турдаги аудиторлик хизматини кўрсатилганда ҳам шундай амаллар амалга оширишлиши мумкин. Аудиторлик хулосаси аудиторлик текшируви тугаллангандан кейин ёзилиши лозим бўлади3. Аудиторлик ҳисоботи энг оз аудитнинг мақсади ва объекти , ички аудитнинг масштаби, муаммоларни ва камчиликларни ҳамда ҳар бир объект бўйича алоҳида кўрсатма ва тавсияларни ўз ичига олиши керак бўлади. Тавсиялар топилган камчиликларнинг қисқача мазмунини, олиниши керак бўлган тадбирларнинг ҳам қисқача мазмунини , алоҳида бажарилиши крак бўлган тадбирлар бўйича тавсиялар ҳамда уларнинг бажарилиши муддатини ифодалаши керак. Аудиторлик хизмати ходимларининг хисботлари Банк кенгашига ва аудиторлик комитетига тақдим этилиши керак. Унинг нусҳалари бўлимларга (бошлиқларига) тақдим этилиши керак. Аудиторлик хизмати ходимлариниг ҳар бир тавсиялари аудиторлар томонидан ёзма равишда изоҳланган бўлиши керак. Лозим бўлган пайтда улар банк бошқаруви ва аудиторлик комитетига тақдим этилади. Аудиторлик хизмати аудиторлик тавсиялари бўйича бажарилиши керак бўлган амалларни ва уни бажарилиши кериаклигини таъминлашга оид ишларни бажариши керак. Аудиторлик фирмасининг хулосаси банк аудит текширувнинг асосий якуни бўлиб ҳисобланади. Аудиторлик хулосаси Марказий Банкнинг Бош бошқармасига уч ойлик муддат ичида йиллик ҳисобот топширилгунга қадар топширилиши керак. Аудиторлик хулосаси Марказий банк талабларига мос равишда ва аудиторлиарнинг тавсияномаси билан қўшилган ҳолда топширлади. Бу нарса кредит муассасининг текширувлари натижасида олинган актларига мос ҳолда берилади. Далолатноманинг ҳар бир сахифаси бир неча аудиторлар томонидан тузилади ва имзоланади ҳамда рахбар томонидан имзоланиб мухр қўйилади. Далолатнома тикилган бўлиши шарт. Аудиторлик хулосасининг титул сахифаида аудиторлик ташкилотининг номи , лицензия номери ва аудиторлик текшируви амалга оширилган банкнинг тўлиқ номи келтирилади. Титул вараги банк бўйича маъсул шахс томонидан имзоланади ва аудиторлик ташкилоти томонидан мухр билан тасдикланади. Аудиторлик хулосаси процессуал қонунчилик бўйича экспертлар хулосаларига яқинлаштирилади. Аудиторлик хулосаси Қонунчилик ва Халқаро стандартлар бўйича амалга оширилганлигини ифодалаши керак. Бу белгилар бўлмаган тақдирда аудиторлик хулосаси қабул қилинмайди4. Аудиторлик хулосаси уч қисмдан - кириш, таҳлилий ва якуний иборат бўлиши керак 1. Кириш қисми аудиторлик ташкилоти, ҳамда текширилаётган банк тўғрисида маълумот бериши керак. Аудиторлик ташкилоти тўғрисида : Аудитрлик ташкилотининг реквизитлари Лицензия берилган сана ва амал қилиш муддати Давлат руйхатидан утганлигини билдирувчи маълумотлар; Ҳисоб рақами ва кайси банкда очилганлиги Мазкур аудиторлик текширувида катнашаётган аудиторлар руйхати ва уларнинг сертификатлари Аудиторлик текширувининг давом этиши муддати Текширилаётган мижознинг маълумотлари Банкнинг номи ва манзили; Ташқилий ҳуқуқий шакли; Банк операцияларни ўтказиш ҳуқуқни берувчи Марказий Банк лицензияси; Филиаллар микдори Таҳлилий қисм қуйидагиларни ўз ичига олади аудит давомида бажариладиган ишлар ҳажми аудит жараёнида қўлланиладиган текширув тури Банк томонидан амалга ошираётган операцияларнинг қонунийлигини назорат қилиш Бухгалтерия учетининг ҳолати Аналитик ва синтетик учетнинг уйгунлиги Ҳисоботнинг тўғри тузилаётганлиги Банкнинг белгиланган норматив ҳужжатларга риоя этиши Устав , резерв ва бошқа фондларнинг тўғри шакллантирилаётганлиги Банк томонидан мижозларга очилаётган ҳисоб рақамлариниг тўғрилигини ва қонунийлиги Актив пассив операцияларнинг тўғри амалга оширилаётганлиги Иқтисодий кредит операцияларининг тўғрилигини Валюта назорати бўйича агентнинг бажараётган ишининг назорати Мажбурий резервларни кутилмаган ҳолатларга карши шакллантириш ҳолати Марказий Банк билан ёзишмаларнинг бажарилиши Пул микдори ва қимматли қоғозларнинг сақланишини таъминлаш Фоиз ва бошқа даромадларнинг тўғри ҳисобланиши ва олиниши ҳолати Банкнинг кредит бўйича бошқариш сифати Ички назорат тизимииниг ҳолати Олдинги аудиторлик текшируви кўрсатмаларининг бажарилиши 3. Якуний қисмда аудитор томонидан ўз хулосасида банкнинг учет юритиш ҳолатига ўз фикрини билдиради ва унинг ҳужжатларга мос равишда олиб бораётганлигини айтиб ўтади , хусусан Счетлар режасига амалга киилишга эътибор қилинади. Аудиторлик ташкилоти банк аудити якуни бўйича банкнинг молиявий ҳисоботни тўғри ёки нотўғрилигини текшириб тасдиклайди (ёки тасдикламайди), шунингдек , йиллик ҳисоботга якуний хулоса беради. Аудиторик хулосасиз йиллик ҳисобот Марказий Банк томонидан қабул қилинмайди. Аудиторлик ташкилоти томонидан банкнинг ҳисоботи тасдикланмаган тақдирда бу хакида маълумот Марказий банк бошқармасига билдирилади ва бу хакида тегишли чоралар кўрилади. Банк аудитлари тижорат банклари фаолиятини доимий равишда таҳлил қилиб, уларда бажариладиган тўлов, касса, валюта операцияларини текшириб хулосалар беради. Бухгалтерия операцияларини аудит қилишда, банк аудитори очилган ҳисоб-китоб, валюта варақаларини очилиш тартибини, тўлов операцияларини тартиблари назорат қилинади. Ҳисоб-китоб, валюта варақалари ўз оборот маблағларига, мустакил балансга эга бўлган хўжалик юритувчи субъектлар учун очилади. Бунда улар мулкчиликнинг кандай шаклига мансублиги аҳамиятсиздир. Жорий ҳисоб-китоб вараглари қуйидаги хўжалик юритувчи субъектларга очилади: - ишлаб чиқариш,илмий ишлаб чиқариш, бирлашмаларнинг, корхона , ташкилот ва муассасаларнинг бошқа ерда жойлашган ,хўжалик ҳисобида ишлайдиган ишлаб чиқариш бошқа бўлинмаларига; - бюджет ҳисоб варақлари Республика бюджети ҳамда маҳаллий бюджетдан муайян мақсадларга сарфлаш учун маблағ ажратилган корхона ташкилот мусассаларга очилади; - ҳисоб китоб, жорий ва бюджет ҳисоб варақалари бўйича операциялар банк аудитлар томонидан қонунлар ҳамда Марказий Банк коидалари асосида тартибга солиб туриши ва белгиланган шаклдаги ҳисоб китоб пул ҳужжатлари бўйича амалга оширилиши текшириб тушунтирилган. Банк аудитлари хўжалик юритувчи субъект берган низомни таҳлил қилиб чиқади.Унинг низом фондини келгусида иш юритиш учун етарли ёки етмаслиги кўриб чиқиб,маълум хулосалар берилади.Таҳлил пайтида унинг фаолият кўрсатиш учун киладиган ишлари тартиби текширилади. Низомдаги иш тартиблари,низом фондлари ноаниқ ҳолда булса,шунга қарамасдан унга ҳисоб варақа очилган булса, камчиликлар хакида хулоса езилиб хўжалик юритувчи субъект рахбарига, банк рахбарига тақдим этади. Хулосадан аудит хўжалик юритувчи субъектининг фаолият кўрсатиш ёки кўрсатмаслигини аниқ кўринишларни еритиб беради. Download 30.76 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling