9-мавзу. Фермер хужаликлари фаолиятини оптимал диверсификациялаш


Ресурстежамкор технологияларни амалиётга қўлланилиши қуйидаги кўринишлардан иборат


Download 43.61 Kb.
bet4/7
Sana23.12.2022
Hajmi43.61 Kb.
#1046779
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
9-мавзу

Ресурстежамкор технологияларни амалиётга қўлланилиши қуйидаги кўринишлардан иборат:
1. Техник – ёнилғи ва энергия ресурслари сарфини камайтиришга мўлжалланган янги техникаларининг барча параметрларини яхшилашни кўзда тутади;
2. Технологик - янги ресурс ва энергияни тежувчи технология ва технологик жараёнларни яратиш ва жорий этиш;
3. Ташкилий - ресурсларни иқтисод қилишга йўналтирилган ишлаб чиқаришни ташкил этишнинг янги усулларини яратиш ва жорий этиш;
4. Иқтисодий - ресурсларни ишлатиш жараёнларни таҳлил қилиш ва улардан самарали фойдаланиш йўлларини аниқлаш;
5. Ишлаб чиқариш- усул ва техналогияларни таъминловчи истиқболли моддий-техника ресурслари салоҳиятини баҳолаш - мавжуд резервлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш, янги техника ва технологияларни яратиш ва жорий қилишни рағбатлантириш. Аграр тармоқда ресурстежовчи агротехнологияларни жорий этиш жараёнида ҳар бир тадбирнинг йўналишини ҳисобга олиб ташкил этиш зарур бўлади.
Ресурстежамкор агротехнологияларнинг ташкилий – иқтисодий механизми. Қишлоқ хўжалигида бу моддий – техник ресурларни иқтисод қилиш, ресурстежаш тадбирларини жорий қилиш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш жараёнларига сарфланадиган барча ресурсларни пул ва моддий кўринишдаги харажатларини минималлаштиришга йўналтирилган ҳамда ўзаро боғлиқ бўлган ташкилий – иқтисодий тадбирлар мажмуидир. Ресурстежамкор агротехнологиянинг ташкилий – иқтисодий механизми таркиби қуйидагилардан иборат:
- ресурслардан фойдаланиш, уларнинг ривожланиш истиқболларини ифодаловчи кўрсаткичлар тизими;
- ресурстежамкорликнинг ташкилий-иқтисодий механизмини ривожлантиришнинг маҳаллий ва хориждаги илғор тажрибаларни ўрганиш;
- ресурстежамкор техника, технологиялар ишлаб чиқариш усулларини иқтисодий баҳолаш услубиётини такомиллаштириш ва ташкилий- иқтисодий жиҳатдан асослаш;
- бошқарувнинг турли даражаларидаги ресурстежамкорлик жараёнларини режалаштириш ва прогнозлаш;
- ресурстежамкорликни рағбатлантиришнинг молия- кредит механизмларини такомиллаштириш;
- қишлоқ хўжалигида моддий – техник ресурсларини тежашга йўналтирилган нарх сиёсатини такомиллаштириш;
- ресурстежамкорлик бўйича ички хўжалик ҳисобини ривожлантириш;
- ресурстежамкорликни тартибга солувчи меъёрий асослар тизимини яхшилаш.
Ресурстежамкор агротехнологияларнинг иқтисодий самарадорлиги асосан иккита мезон асосида яъни фойда миқдорининг ошиши ва ресурсларга сарфланган харажатлар миқдори орқали ҳисобланади. Бундай ҳисоб – китоблар уч хил йўналишда, республика, ҳудуд ва корхоналар миқёсида аниқланади. Қишлоқ хўжалиги корхонларида маҳсулот таннархини камайтириш ва ресурслардан оқилона фойдаланиш борасидаги иқтисодий фаолияти асосан техник, технологик ва ташкилий тадбирларга қаратилган.

Download 43.61 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling