9-мавзу. Фермер хужаликлари фаолиятини оптимал диверсификациялаш


Фермер хужаликлари фаолиятини диверсификациялашнинг макбул хажмини асослаш ва макбул вариантини танлаш


Download 43.61 Kb.
bet7/7
Sana23.12.2022
Hajmi43.61 Kb.
#1046779
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
9-мавзу

4. Фермер хужаликлари фаолиятини диверсификациялашнинг макбул хажмини асослаш ва макбул вариантини танлаш.

Маҳсулот сифатини яхшилаш, меҳнат ва материал харажатларини тежаш, меҳнат унумдорлигини ўсиши, ишлаб чиқаришни такомиллаштириш ва соҳа самарадорлигини оширини энг муҳим манбаи ресурс тежовчи технология эканлигини амалиёт кўрсатмоқда. Фермер хўжалигида юқори самарадорликка эришиш, мўл ва сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари етиштириш баробарида ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш, атроф-муҳит мусаффолигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бозор тамойилларига асосланган жамият қураётган эканмиз, деҳқончиликни замонавий экологик мувозанат негизида юритиш, дала экинлари, майдони ва турларини оптималлаштириш, илмий ҳамда амалий жиҳатдан асосланган агротехнологияларни қўллаш, ялпи ҳосилдан таёр қайта ишланган маҳсулотлар ишлаб чиқариш орқали даромадни кўпайтириш кўзда тутилган.


Қишлоқ хўжалигида давом этаётган таркибий ўзгаришлар жараёни фермерликни, деҳқон хўжаликлари билан бир қаторда, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлайдиган, сақлаш, сотиш, иннавацион технологияларни киритадиган корхоналар ташкил қилиш масала бўлиб турибди.
Самарқанд вилоятида 2016 йилда 19466 та фермер хўжалиги бўлиб, 2017 йилга келиб 20397 та фермер хўжалигига ёки 931 тага ошган. Кўп тармоқли фермер хўжаликлари 2839-3406 тага ёки 465тага кўпайди.
Республиканинг Биринчи Президентининг 2006 йил 9 январдаги “Мева-сабзавотчилик ва узумчилик соҳасида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-3709-сонли Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мева-сабзавотчилик ва узумчилик соҳасида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-255-сонли қарори қабул қилиниши республикада мева-сабзавотчилик соҳасини ривожлантиришга юксак даражада давлат эътибори қаратила бошланганлигидан далолат беради. Биргина самарқанд вилоятида 2015 йилда 1102 тонна қишлоқ хўжлик маҳсулотлари етиштирилган бўлса, шундан 82,8 фоизи қайта ишланди қолган 17,2 фоизи экспорт қилинди. Вилоят раҳбарлари асосий эътиборни боғ ва токзорларни реконструкция қилишга қаратган. 2016 йилда лойиҳа бўйича 1792 га майдонга боғлар, 129 гектар майдонга токзорларни рекострукция қилиш режалаштирилган. 2016 йилда вилоят бўйича боғларни ташкил қилиш бўйича 14 та лойиҳа унга 3037 минг дона кўчат ва 58400 миллин сўм сарфланиши кўзда тутилган. Ушбу меъёрий ҳужжатлар асосида мева-сабзавотчилик ва узумчиликка ихтисослашган ширкат хўжаликлари ўрнида фермер хўжаликлари очиқ ва адолатли танловлар ўтказиш йўли билан ташкил этилиб, мавжуд боғ ва узумзорлар кимошди савдосида сотилиши ва боғлар жойлашган ер майдонлари узоқ муддатли ижара асосида фермерларга бириктирилиши, боғдорчилик соҳасида ҳам фермер хўжаликларининг кенг ривож топишини таъмин этди.
Республика қишлоқ хўжалигини янада интенсив ривожлантириш, қишлоқ хўжалик корхоналарини замонавий техника ва технология билан таъминлашга қаратилган Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2012—2016 йилларда Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини янада модернизация қилиш, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш дастури тўғрисида» 2012 йил 21 майдаги ПҚ–1758-сон қарори қабул қилинди.
Ушбу қарорга мувофиқ, аниқ йўналтирилган мақсадли дастурлар бажарилишини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 14 июлдаги 215- сонли “2012 йилда хўжалик ишлаб чиқаришини янада модернизация қилиш, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш дастури амалга оширилишини таъминлаш чора тадбирлари тўғрисида” қарори қабул қилинди. Қарорга мувофиқ қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини янада модернизация қилиш, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш дастури амалга оширилишини таъминлаш бўйича Комплекс тадбирлар мажмуи ишлаб чиқилди. Ушбу комплекс дастурлар доирасида бир нечта қишлоқ хўжалик корхоналари учун техника етказиб берувчи корхоналарни қайта жиҳозлаш, уларга инвестициялар киритиш каби муҳим масалаларга эътибор қаратилди. Самарқанд вилояти бўйича 2001-2015 йиллада 5198 та, қиймати 92831 млн. сўм, 2016 йилда 398 та, қиймати 11930, 2017 йилда эса 598 та, қиймати 39106 млн. сўмга техника олинди. Шундай бўлсада, қишлоқ хўжалиги учун техника етказиб бериш тизими мураккаблигича қолмоқда. Вилоятнинг қишлоқ хўжалик корхоналари фаолиятини юритиш учун 177 та ММТПлар бўлиб унинг таъсисчилари сони 6578 та, шундан фермер хўжаликлари 6578 та бунда ишлаётганлар сони 468 киши шундан 195 киши бошқарув ходимлари,154-хизмат кўрсатувчилар ва 119 киши механизторлардан иборат.
Вилоятнинг қишлоқ хўжалиги учун талаб этиладиган техникаларнинг баъзи турларини республика саноат корхоналарида ишлаб чиқариш ҳамда корхоналарни маҳаллийлаштириш чора - тадбирларини амалга оширмоқда. Шундай бўлсада, вилоятнинг қишлоқ хўжалиги учун хорижий техникалардан фойдаланиш эҳтиёжи юқорилиги сақланиб қолинмоқда. Кейинги йилларда хориждан бир қанча техника воситалари кириб келди. Улар асосан юқори ҳажмли ва мураккаб агротехник тадбирларни амалга ошириш учун мўлжалланган. Жумладан, пахтачиликда экин ерларини шудгорлаш, молалаш, бароналаш тадбирлари асосан юқори босимли техника воситалари билан амалга оширилмоқда.



1Ўзбекистон Миллий Энциклопедияси, №1, 117 бет.

2Каримов И.А. Иқтисодиётни эркинлаштириш, ресурслардан фойдаланиш – бизнинг бош йўналишимиз. Т. “Халқ сўзи” 2002 йил 12 февраль.

Download 43.61 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling