9-мавзу. Фермер хужаликлари фаолиятини оптимал диверсификациялаш
Download 43.61 Kb.
|
9-мавзу
- Bu sahifa navigatsiya:
- Агротехнология
Ресурстежамкорлик – бу меҳнат, моддий – техник ва бошқа ресурс-лардан самарали фойдаланиш жараёнидир. Унинг мақсади – ишлаб чиқариш ресурсларидан фойдаланиш харажатларини қисқартириш орқали ишлаб чиқарилган маҳсулот сифати кўрсаткичларини яхшилаш ва юқори иқтисодий натижаларга эришидир. Шу сабабли маълум технологияга асосланган техник кўрсаткичларга эга бўлган машина ускуналардан норационал фойдаланишга барҳам бериш мақсадида, улардан фойдаланишнинг меъёрий кўрсаткичларига эришиш, яъни ресурстежамкорликнинг ташкилий– иқтисодий механизмларини такомиллаштириш муҳим аҳамиятга эга.
Агротехнология - терминига эса деҳқончилик технологияси, қишлоқ хўжалиги экинларини етиштириш усули тизими тарзида таъриф берилган1. Ресурстежовчи агротехнология деб, бизнинг фикримизча, кишлоқ хўжалиги экинларини парваришлашда қатнашадиган барча моддий-техника ва бошқа ресурслардан тежамли фойдаланишнинг иннавацион табирлар усулидир. Умуман олганда, қишлоқ хўжалиги соҳасида ресурстежамкор янги технологияларни жорий қилиш тушунчаси замонавий машина, кимёвий ўғитлар ва бошқа ишлаб чиқариш воситалари таьминотини билдирмасдан, ресурслардан самарали фойдаланиш усулларини жорий этиш тизими назарда тутилади. Мамлакатнинг қишлоқ хўжалик тармоқларида янги технология ва усуллар кенг қўлланилмоқда. Бироқ ҳозирги кунда янги технологиялар қўлланилганлиги билан пахта ҳосилдорлигини ортиши, ресурслар тежамкорлиги ва унинг иқтисодий самарадорлигини ошириш имкониятлари ўз ифодасини бермай келмоқда. 2005-2016 йилларда кўпгина экинларнинг ҳосилдорлиги ортиши ўрнига камайиши кузарилмоқда. Шунинг учун ресурстежовчи агротехнологияларни жорий этиш натижаси, маҳсулот етиштиришда техника ва техник воситаларининг далада ишлаши билан боғлиқ харажатлар ва иш турлари қисқартирилишига, тупроқ унумдорлигининг яхшланишига, ҳосилдорлик ошишига, сув ресурслари тежалишини, минерал ўғитларнинг экологияга ва инсон саломатлигига салбий таъсирининг олдини олинишини, унинг нархи ошиб бораётган ҳозирги даврда маҳаллий ўғитлардан кенг фойдаланишга, қўшимча сарф-харажатларни тежалиши, ҳосилни тез ва ўз вақтида йиғиштириб олиш имконини беради. Download 43.61 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling