9-мавзу. Глобаллашув ва глобал муаммоларнинг фалсафий жиҳатлари


Маҳаллий муаммолар тушунчаси юқорироқ даражадаги муам-


Download 0.6 Mb.
bet2/12
Sana18.06.2023
Hajmi0.6 Mb.
#1560160
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
9-мавзу Глобаллашув

Маҳаллий муаммолар тушунчаси юқорироқ даражадаги муам-
моларга, аниқроқ айтганда, айрим мамлакатларга ёки йирик мам-
лакатларнинг анча катта ҳудудларига тегишли бўлган муаммоларга
нисбатан татбиқ этилади. Бу ерда одатда кучли зилзилалар, йирик
сув тошқинлари ёки, масалан, кичик давлатдаги фуқаролар
уруши назарда тутилади.
Минтақавий муаммолар
Минтақавий муаммолар айрим қитъалар, дунёнинг йирик
ижтимоий-иқтисодий ҳудудлари ёки анча йирик давлатларда юзага
келадиган муҳим масалалар доирасини қамраб олади. Бундай муам-
моларга Шарқий Европанинг бир неча мамлакатлари ҳудуди радиоак-
тив заҳарланишига олиб келган Чернобил фожиаси ёки бир қатор
давлатларни қамраб олувчи анча катта ҳудудларда юз берган иқлим
ўзгаришлари мисол бўлиши мумкин. Масалан, 1968 йилда Сахел
минтақасида юз берган қурғоқчилик «аср фалокати» деган ном олди.
У Африка қитъасининг 18 давлатини қамраб олди, бунда очарчилик
натижасида 250 мингдан кўпроқ одам ҳалок бўлди, тахминан 18 мил-
лион бош қорамол нобуд бўлди, хавфли касалликларнинг эпи-
демиялари юзага келди, бу улкан минтақа ҳудуди эса деярли тўла
саҳрога айланди.
Миллий муаммолар
Миллий муаммолар тушунчаси ижтимоий-сиёсий ва илмий муома-
лада баъзан муайян давлат ёки миллий ҳамжамиятнинг маълум қи-
йинчиликлари, ғам-ташвишларини акс эттиради. Миқёс даражасига
қараб улар минтақавий ёки маҳаллий муаммолар сифатида талқин
қилиниши мумкин.
Глобал муаммолар
Глобал муаммолар бутун ер куррасини, унинг нафақат одамлар
бевосита яшайдиган қисмини, балки Ернинг қолган юзаси, ер ости
бўшлиқлари, атмосфера, гидросфера ва ҳатто инсон фаолияти доира-
сига кирувчи космик фазони қамраб олиши билан изоҳланади.

Download 0.6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling