9-мавзу. Глобаллашув ва глобал муаммоларнинг фалсафий жиҳатлари


Download 0.6 Mb.
bet8/12
Sana18.06.2023
Hajmi0.6 Mb.
#1560160
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12
Bog'liq
9-мавзу Глобаллашув

ХХ асрнинг иккинчи ярмида ер юзи минтақаларида аҳолининг табиий кўпайиш суръатлари турлича бўлиб, бу ўз навбатида, ер юзида минтақалар, мамлакатлар, халқлар салмоғининг кескин ўзгаришига олиб келмоқда. Масалан, 1800 йилда (Наполеон замонида) Франция аҳолиси 27 млн. киши — ер юзи аҳолисининг 3 фоизини ташкил этган бўлса, Филиппин оролларида яшаётган аҳоли 1,6 млн. киши микдорида бўлиб, планета аҳолисининг умумий салмоғига нисбатан 0,16 фоизни ташкил этарди. 1999 йил 13 октябр куни ер юзи аҳолиси олти миллиардлик довонни босиб ўтди. Франция аҳолиси 56,2 млн. ни, ер юзи аҳолиси салмоғининг 0,94 фоизини, Филиппин аҳолиси ҳам 65 млн. кишини ташкил этиб, жаҳон аҳолисидаги салмоғи (1,05%) бўйича Франциядан ўзиб кетди. Бу борада миллиарддан кўп аҳоли яшайдиган Хитой ва Ҳиндистон алоҳида ўрин тутади.


Ҳозирги даврда жамият ва табиатда аҳолини жойлаштириш муаммоси энг асосий муаммолардан биридир. У келгусида кундан кунга актуаллашиб инсониятнинг асосий муаммоларидан бирига айланди.
Аҳолининг ўсиши
Муаммолар йўналиши
Аҳоли сонининг ўсиши билан одамзод насли кўпайишига ва табиатнинг янада эксплуатация қилинишига олиб келади;
Аҳоли сонининг кўпайиши жамият ичида қарама-қаршиликларни кучайишига олиб келади, чунки прогресс аҳоли ўсишидан орқада қолиши ва «яхши нарсалар» ҳаммага етмаслиги мумкин (Бунда Ер аҳолисининг сонини қай даражагача ошиши ҳамма учун қийин шароитни олдини олиш, яъни «танқидий масса», ёки аҳоли «остонаси» ҳақида масала олимлар орасида катта мунозараларга сабаб бўлмоқда
Аҳолининг сифати масаласи: жамиятда моддий имкониятлар етадими, оилада болалар тарбияси, маълумот олиши, даволаниши, жамият томонидан эътибор бўладими? Осиё ва Африканинг кўп мамлакатларида асосан ривожланиши паст бўлган мамлакатларда ҳаддан ортиқ аҳоли ўсиши кузатилмоқда. Бу тенденция бир томондан шунинг устидан назоратнинг йўқлиги (Хитойдан ташқари) иккинчи томондан анъаналар билан боғлиқ аҳолининг ўсиши ҳаёт шароитини кескин ўсиб келаётган авлоднинг ёмонлашувига, олиб келади (саводсизлик, жисмоний ориқлик ва ҳ.к.) оила олдида ҳам, давлат олдида ҳам ечиб бўлмайдиган қийинчиликларни юзага келтиради.

Download 0.6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling